"Ливерпуль" клуби украиналик ярим ҳимоячи Анатолий Тимошукка
қизиқиш билдирмоқда. "Қизиллар” устози Кенни
Далглиш "Бавария” шарафини ҳимоя қилаётган ўйинчисини Лукас Лейве ўрнига
муносиб деб билмоқда.
Footylatest.com сайтининг хабар беришича, мюнхенликлар Тимошукни сотиб
юборишга тайёр. Фақат бунинг учун тўрт миллион евро тўлашга тўғри келади.
Қишки трансфер ойнаси очилиши билан "Ливерпуль” Тимошукка расмий таклиф
юборади.
|