Четверг, 02.05.2024, 17:42
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Декабрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Декабрь » 7 » “Эл Класико”нинг еттинчиси
    03:46
    “Эл Класико”нинг еттинчиси


    Ҳафта охирида мухлисларни ажойиб футбол ўйини кутиб турибди.  10 декабрдан 11 декабрга ўтар кечаси (Тошкент вақти билан 02:00 да) жорий йилдаги еттинчи "Эл Класико” бўлиб ўтади. Мазкур учрашувга бўлган қизиқиш ҳар қачонгидан ҳам юқори. Бунинг ўзига хос сабаблари бор.

    Моуриньо бошчилигидаги  "Реал” охирги пайтларда фантастик ўйин намойиш этмоқда. "Барселона”га эса барқарорлик етишмаяпти. Буни тан олиш керак. Бу галги баҳс ким аслида ким эканлигига ойдинлик киритиши лозим. Қуйида ушбу жамоалар ўртасидаги баҳсга доир қизиқарли маълумотлар билан танишиб олишингиз мумкин.

     

    Ҳозирча "Реал” устун

    Испаниянинг икки гранди  чемпионат доирасида 162 марта тўқнаш келишган. Мадридликлар 68 ўйинда ғалаба қозонишган. "Барселона” ҳисобидаги ғалабалар сони эса  - 63 та. 31 учрашувда дуранг натижа қайд этилган. Тўплар нисбати 259 – 252. "Реал” фойдасига. Шуни айтиш жоизки, "Қироллик клуби сўнгги марта "Сантьяго Бернабеу”да 2008 йилда зафар қучган. Умуман олганда эса чемпионат доирасида охирги олти ўйинда мадридликлар ғалаба қозона олишмаяпти.

     

    Учрашувни Балбалан бошқаради

    Испания Футбол федерацияси «Сантьяго Бернабеу» стадионида бўлиб ўтадиган ўйинга Фернандес Борбаланни бош ҳакам этиб тайинлаш тўғрисида қарор чиқарди.

    Борбалан бу йил Испания суперкубогининг жавоб учрашувида мазкур жамоалар ўртасида  баҳсни бошқарганди. Ўйиндан сўнг иккала жамоа вакиллари ҳам ушбу ҳакам шаънига бир қатор «илиқ» гапларни айтиб ўтишганди.

     

    Тарихга назар

    Испания чемпинатидаги биринчи  "Эл Класико” 1929 йилда бўлиб ўтган.  Каталонияда ўтказилган учрашувда "Реал” 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Жавоб баҳсида эса "Барса” Мадридда кичик ҳисобда зафар қучган.

    1935 йилги баҳсда Мадридда "Реал” 8:2 ҳисобида рақибини янчиб ташлаган. Такрорий ўйинда эса "Барселона” 5:0 ҳисобида "Реал”ни доғда қолдирган. Ҳозиргача каталонияликлар сафарда  16 марта ғалаба нашидасини суришган.

     

    "Реал” ғалабасиз серияга барҳам берадими?

    Мана, уч йилдирки, "Қироллик клуби” мухлислари чемпионат доирасида  "Реал”нинг ғалабасини кўра олишмаяпти.  Мадридда ҳам, Каталонияда ҳам "Барса” устун келяпти ёки дуранг натижа қайд этиляпти. Охирги "класико”да ҳам томонлар муроса йўлини танлашган.

    Португалиялик собиқ футболчи Фигу ҳам "Реал”, ҳам "Барселона” дарвозасига тўп киритган ўйинчилардан биридир. Месси эса бир ўйинда "Қироллик клуби” дарвозасини уч марта ишғол этган.

     

    Ўзаро ўйинлардаги барча кўрсаткичлар:

     

    Ла Лига

    Испания

    кубоги

    Лига кубоги

    Суперкубок

    Чемпионлар

    лигаси

    Ўртоқлик

    учрашувлар

    Жами

    Натижалар

    Барселона

    63

    14

    2

    3

    2

    18

    84

    Дуранг

    31

    5

    4

    2

    3

    9

    45

    Реал

    68

    10

    0

    5

    3

    4

    86

    Голлар

    Барселона

    252

    59

    14

    13

    10

    78

    348

    Реал

    259

    56

    8

    21

    13

    35

    357

     

    Охирги ўнта учрашув

    2006/07

    2006

    22 октябрь

    Реал

    Барселона

    2:0

    Рауль (3), ван Нистелрой (50)

     

    2007

    10 март

    Барселона

    Реал

    3:3

    Месси (10, 27, 88)

    ван Нистелрой (4, 12 пен.), Рамос (72)

    2007/08

    2007

    23 декабрь

    Барселона

    Реал

    0:1

     

    Баптиста (36)

    2008

    7 май

    Реал

    Барселона

    4:1

    Рауль (12), Роббен (20), Игуаин (62), ван Нистелрой (77 пен.)

    Анри (86)

    2008/09

    2008

    13 декабрь

    Барселона

    Реал

    2:0

    Это’о (83), Месси (90)

     

    2009

    2 май

    Реал

    Барселона

    2:6

    Игуаин (14), Рамос (56),

    Анри (17, 58), Пуйоль (19), Месси (35, 75), Пике (83)

    2009/10

    2009

    29 ноябрь

    Барселона

    Реал

    1:0

    Ибрагимович (56)

     

    2010

    10 апрель

    Реал

    Барселона

    0:2

     

    Месси (33), Педро (56)

    2010/11

    2010

    29 ноябрь

    Барселона

    Реал

    5:0

    Хави (10), Педро (18), Вилья (55, 58), Хеффрен (90)

     

    2011

    16 апрель

    Реал

    Барселона

    1:1

    К. Роналду (82 пен.)

    Месси (53 пен.)

    Аброр БЕК тайёрлади
    Категория: Испания | Просмотров: 482 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz