Четверг, 02.05.2024, 18:26
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Декабрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Декабрь » 3 » Европа чемпионатига қуръа ташланди
    11:01
    Европа чемпионатига қуръа ташланди


    2  декабрь куни Киев шаҳрида 2012 йилда Польша ва Украинада бўлиб ўтадиган навбатдаги Европа чемпионати гуруҳ босқичига қуръа ташнланди. Жума оқшомда қитъа биринчилигининг финал қисмига йўл олган терма жамоалар ўз рақибларини билиб олишди.

     

    Россияга омад кулиб боқди

    Дик Адвокат бошчилигидаги Россия терма жамоасининг омади келди, дейиш мумкин. Руслар нисбатан енгил гуруҳдан жой олишди.  Андрей Аршавин ватандошлари ўзлари учун таниш бўлган айрим терма жамоалар билан тўқнаш келди. Хусусан, 2004 йилдан бери Греция руслар  билан бир квартетга жойлашмоқда. Олдинги икки чемпионатда Россия рақибидан устун келганди.

    Евро-96да русларга ҳамроҳлик қилган Чехия терма жамоаси яна МДҲнинг энг йирик давлати билан чорак финалга чиқиш учун курашади.  Ушбу жамоалар ўйини биринчи турда бўлиб ўтади.

     

    Дания ва Поргугалия яна бирга

    Очиғини айтиш керак, Европа чемпионатида  битта мураккаб гуруҳнинг бўлмаслиги ғалати бўларди. Буни жамоалар саватчаларга бўлингандаёқ сезгандик.  Қуръадан олдин испаниялик журналистлар кучли квартетга тушиб қолишдан хавотирга тушишганди. Уларнинг бахтига амалдаги Евопра чемпиони бироз енгилроқ рақибларга дуч келди. Саралаш босқичида ҳам бирга бўлган Дания ва Португалиянинг йўли яна кесишди. Уларга кимсан, Голландия ва Германия терма жамоалари рўбарў келди.

     

    Испания плей-оффчиларга тушди

    Юқорида Весенте Дель Боске шогирдлари кучсизроқ гуруҳдан жой олишгани ҳақида айтиб ўтгандик. Дарҳақиқат, жаҳон чемпиони азалий рақиби – Италия, плей-офф босқичидан омадлироқ чиққан – Хорватия ва Ирландия терма жамоалари билан бир квартет ҳосил қилди.

     

    Украинага бироз қийин

    Сўнгги гуруҳ ҳам қизқиқарли кўриниш олди. Мусобақанинг иккинчи мезбони Украинага нисбатан кучлироқ жамоалар насиб этди. Швеция терма жамоаси руслардан қутилиб, украинларга тутилди. Евро – 2004да бўлгани каби Англия ва Франция яна бир гуруҳда. Ўшанда Франция рақибидан устун келган. Ҳозир эса инглизлар имконияти юқори баҳоланмоқда.  

    Европа чемпионати гуруҳ босқичи:

    «А» гуруҳи

    1. Польша

    2. Греция

    3. Россия

    4. Чехия

     «В» гуруҳи

    1. Голландия

    2. Дания

    3. Германия

    4. Португалия

    «С» гуруҳи

    1. Испания

    2. Италия

    3. Ирландия

    4. Хорватия

    «D» гуруҳи

    1. Украина

    2. Швеция

    3. Франция

    4. Англия

    Ким қандай фикрда?

    Қуръа ташлаш маросимидан кейин терма жамоалар бош мураббийлари ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашишди. Ҳозир уларнинг айримлари билан таништириб ўтамиз.

    Дик Адвокат (Россия терма жамоаси бош мураббийи):  - Қуръа натижаларидан кўнглим тўлди. Биз бир-бири билан тенг бўлган жамоалар билан бир гурҳдан жой олдик. Квартетимизда яққол фаворит йўқ.  Мени омадли деяпсизми? Билмадим, бу ҳақида Европа чемпионатидан сўнг гаплашамиз. Режамиз ўзгармаган. Чемпионат давомида Киевда яшаб, ўша ерда машғулотлар ўтказамиз.

    Олег БЛОХИН (Украина терма жамоаси бош мураббийи): - Қуръа натижаларини хотиржамлик билан қабул қилдим. Бизнинг гуруҳимиздаги жамоалар кучли. Аммо бундан ортиғи ҳам бўлиши мумкин эди-ку? Ахир Европа чемпионатида кучсиз жамоанинг ўзи борми? Яхшимямки, яқинда Швеция ва Франция билан ўртоқлик учрашувини ўтказишга улгурдик. Англия ўз номига яраша Англия. Унга бошқа таъриф бериш мумкин эмас.

    Йоахим ЛЁВ (Германия терма жамоаси бош мураббийи): - Қуръанинг кузи кўр дейишади. Бу яна бир бор тасдиғини топди. Бизга мураккаб гуруҳ насиб қилди. Умуман олганда, Европа чемпионатида кучсиз жамоанинг ўзи бўлмайди. Голландия ва Португалия терма жамоалари ҳақида ортиқча таърифга ҳожат бўлмаса керак. Дания эса биз учун ҳамишап ноқулай рақиб саналган. Лекин ҳозирдан хавотирга тушмаслигимиз лозим. Ҳаммасини майдон ҳал қилади.

    Висенте ДЕЛЬ БОСКЕ (Испания терма жамоаси бош мураббийи): - Шуни унутмаслик керакки, қитъа биричилигига йўл олган ҳар бир терма жамоа айни дамда кучли. Жумладан бизнинг гуруҳдошларимиз ҳам. Гуруҳдаги рақибларни билиб олдик. Шунга қараб, тайёргарлик кўрамиз энди. Яқинда Италиядан қабул қилиб олинган мағлубият хавотирланишимга сабаб бўлмоқда. Нима бўлишидан қатъий назар иккинчи бор Европа чемпиони бўлишга ҳаракат қиламиз.

    Аброр Деҳқонов

    Категория: Европа | Просмотров: 497 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz