Пятница, 03.05.2024, 06:38
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Декабрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Декабрь » 19 » Фарҳод Магомедов: Келаси йили легионерлар 3+1 кўринишида бўлади
    18:58
    Фарҳод Магомедов: Келаси йили легионерлар 3+1 кўринишида бўлади

     

    Бугун, 19 декабрь куни ЎФФ биносида Олий лига жамоалари клублари бош мураббийлари ва раҳбарлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишни Ўзбекистон профессионал футбол лигаси директори Фарҳод Магомедов олиб борди.

    ЎзПФЛ раҳбари аввал якунланган мавсум ҳақидаги маълумотларни келтирди ва чемпионатимизнинг ижобий ва салбий жиҳатлари ҳақида қисқача гапириб ўтди (бу ҳақда тўхталиб ўтирмаймиз, шундоқ ҳам кўп гапирилди).

    Шундан кейин Ф.Магомедов келаси мавсумда регламентга киритилаётган ўзгаришлар ва кутилаётган янгиликлар билан йиғилганларни таништиришга ўтди.

    - Кейинги мавсум учун клублардан ўз таклифларини юборишни сўрагандик. Аммо "Пахтакор”дан бошқа ҳеч бир клуб ўз таклифларини тақдим этмади. Барча клублар жим. Кейинчалик қандайдир муаммолар келиб чиқса, кейин гапиришни бошлайсизлар.
    Менга келаси йили Олий лигада нечта жамоа иштирок этиши ҳақида саволлар беришмоқда. Регламентда кейинги мавсумда чемпионатда 14та жамоа иштирок этиши ҳақида кўрсатиб қўйилган. Бу нарса ўзгармайди. Олий лигага чиққан "Локомотив” ва "Гулистон” жамоалари бизнинг комиссиямиз текширувидан ўтганидан кейин уларга Олий лигада иштирок этиш учун рухсат берамиз.

    Келаси мавсумда эса регламентга қуйидаги ўзгаришлар киритилади:
    Легионерлар сонини биттага қисқартирадиган бўлдик. Энди клублар "3+1” шаклида легионерларни "заявка” қилишлари мумкин. Хабарингиз бор, ОЧЛ ва ОФК кубоги мусобақаларида клублар 3та хорижлик ва унга қўшимча тарзда битта осиёлик футболчини ўз таркибларига қўшишлари мумкин. Биз ҳам 2012 йилдан бошлаб легионерлар борасида шундай лимит ўрнатамиз.

    Манба: www.uff.uz
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 529 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz