Пятница, 03.05.2024, 03:09
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Декабрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Декабрь » 27 » Футболда маркетинг тўғрисида
    18:20
    Футболда маркетинг тўғрисида

     

    Кейинги пайтда футбол бизнинг ҳаётимизга жуда чуқур кириб кела бошлади ва ҳаёт тарзимизга ҳам айланиб бўлди, шахсан мен бир кун ҳам футболсиз яшай олмайман, шундай экан биз мухлисларнинг ҳар биримизнинг севган жамоамиз бор ва улар билан ҳамиша ҳамнафасмиз гўё уларнинг ютуғи бизнинг ютуғимиздек, лекин муаммолари ҳам бизнинг муаммомиздек, биз мухлис бўлсакда, футболдаги ютуқ ва камчиликларга ҳеч қачон бефарқ бўла олмаймиз, мени кўпдан бўён ўйлантириб келадиган бир мавзу бор эди ва ниҳоят бу ҳақда бизнинг футбол раҳбарларимиз ҳам гапира бошлашди ва ўз ўрнида мен ҳам ўз фикрларимни билдиришга жазм қилдим.

    Ҳа, футбол нафақат ўйин бўлиб қолмай, балки ҳозирги пайтда катта бизнесга ҳам айланиб бўлди. Ҳўш, бизнинг футболда маркетинг қандай йўлга қўйилган, умуман маркетинг борми? Мен бу тўғрида ўзимизни футболни танқид қилмоқчи эмасман, шундай ҳам етарли, лекин фикримни айтмасдан тинч тура олмайман ҳам. Биз футболга маблағни қаердан олаяпмиз, биз ўзимиз яъни футбол клублари мустақил маблағ топиш тўгрисида бош қотираяпмизми, тўгриси бу сезилмаяпти, мен аминманки бу "бош оғриқ” ҳақида клубларимиз вақт сарфлашни ҳам ҳоҳлашмайди, тайёр пулга яъни хомийларни маблағига ўрганиб қолишди харажат қилишни биламиз лекин пул топиш ҳақида уйламаймиз, бир сўз билан айтганда "боқиманда”, лекин эртага хомий молиялаштиришдан воз кечса (худо асрасин) клубнинг аҳволи нима кечади?

    Ҳўш, футболга маркетинг керакми? Ҳа керак биз энди бу соҳани ўзлаштиришга мажбурмиз. Биз бозор иқтисодиёти даврида яшаяпмиз, демак бу футболга ҳам ўз таъсирини ўтказа бошлади.

    Менимча клубда маркетинг соҳасида стратегик режа ва маркетинг сиёсати бўлиши керак яъни мақсад бир мавсумга мўлжалланиб тузилмаслиги керак ва шунга асосланган бизнес режаси ҳамда иш услуби бўлиши керак. Клубларнинг маркетинг мақсадларининг асоси бу мухлислар билан яқин алоқа ўрнатиш уларни жамоа ҳаёти тўгрисида кенгроқ маълумот билан таъминлаб, уларнинг талаб ва истакларини ҳисобга олиб, бу соҳани йўлга қўйиш керак, клубга қушимча хомийларни излаб топиш ва улар билан ўзаро манфаат асосида алоқани йўлга қўйиш, яна шунингдек ОАВ воситалари билан ҳам яқин алоқада бўлиш талаб этилади, энди ҳаммага маълумки мамлакатимизда айрим клубларимиз брендга айланиб бўлишди, лекин биз бу бренддан фойдаланмасдан турибмиз, бу бренд орқали реклама соҳасида ҳам яхшигина маблағ топса бўлади. Клубнинг кейинги маркетинг воситаларидан бири бу жамоа сувенирлари ҳамда атрибутикалари савдосини ташкил этиш бу савдо фақат ўйин куни ташкил қилинмасдан доимий фаолият кўрсатадиган бир нечта махсус савдо дўконлари орқали амалга оширилиши керак. Яна воситалардан бири бу мухлисларга кўпроқ чипта ва абонементларни сотишни йўлга қўйиш, бизда бу соҳа жуда ҳаётдан орқада қолиб кетди, менинг бу соҳада алоҳида фикр ва таклифларим бор лекин бу ҳақда ҳозир тўлиқ тўхталиб ўтиришни ҳожати йуқ, бу жуда кенг мавзу.

    Футбол томоша қилиш учун стадионга келаётган мухлислар бўлажак ўйин ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўладими, йўқ , аксарият футбол томошабинлари бу имкониятга эга эмас, мана бу соҳада ҳам яхшигина пул ишлаш мумкин, яъни бўлажак ўйин ҳақида ва бошқа реклама кўринишида мухлис учун кўпроқ маълумот тайёрлаб сотиш, бу соҳа хам жуда кенг қамровли жараённи ўз ичига олади ва бу орқали ҳам яхшигина маблағ топиш мумкин.

    Жаҳон футболи маркетинг тажрибаларидан яна бири бу ўйин транслацияси хуқуқини сотиш орқали маблағ топиш, афсуски бу соҳада бизда бир қатор ислоҳотларни амалга ошириш талаб этилади, лекин халқаро майдонларда ўйин кўрсатадиган клублармиз ҳозир ҳам бу имкониятга эга, менимча клубларимиз ушбу таклиф билан ҳеч бўлмаса Осиёда фаолият олиб бораётган телекомпанияларга таклиф билан чиқса бўлади.

    Биз маркетинг соҳасида нафақат чет эл тажрибасини ўрганиб қолмай, балки ўз шароитимиз, маданиятимиздан келиб чиқиб ҳам кўп ишларни амалга оширишимиз мумкин, фақат бунинг учун клубда ҳоҳиш ва истак бўлса бўлди.

    Бу ишларни амалга ошириш учун аввало нимадан бошлаш керак, бунинг учун клубда футбол жамоасидек кўп сонли эмас, кичик бир жамоа бўлиши керак, ташвишланманг бу жамоа клубга маблағ ҳам олиб келади, қолаверса ўзини ҳам "боқади”.

    "Бозор"да фаолият кўрсатиш жуда оғир, айниқса футбол соҳасида, бу "бозор" ҳали бизда унча ўрганилмаган, энди бу "бозор"ни ҳам ўзлаштиришга мажбурмиз, мен клубларимизни "сотувчи"ларга, мухлисларни эса "харидор"ларга ўхшатгим келади, энди ўзингиз солиштириб кўраверинг кимнинг "бозори"да харидор кўп бўлса, натижа ҳам шунга яраша бўлади.

    Ренат Эрназаров

    Манба: www.uff.uz
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 595 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz