Четверг, 02.05.2024, 19:14
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Декабрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Декабрь » 26 » Гаджи Гаджиев: “Газзаев “Анжи” учун муносиб мураббий”
    20:02
    Гаджи Гаджиев: “Газзаев “Анжи” учун муносиб мураббий”


    Россиялик ҳамкасбларимиз Махачқалъанинг "Анжи” жамоаси собиқ бош мураббийи Гаджи Гаджиев билан суҳбатлашди. Қарйиб бир соат давом мулоқот чоғида 66 ёшли мутахассис  "Анжи”га доир бир қатор саволларга ҳам жавоб  бериб ўтди.

    - Нега сизни истеъфога чиқаришди? Бу борада раҳбарият билан келишувингиз бормиди?

    -  Ҳануз тушунмаяпман, нега бундай бўлганини. Менимча, "Терек”ни юта  олмганимиз раҳбариятга ёқмаган кўринади.  Дербиларда фақат ғалаба қозониш керак.

    - Сўнгги пайтларда Юрий Красножан "Анжи”ни бошқариши мумкин деган хабарлар пайдо бўлди. Ушбу маълумотлар қанчалик ҳақиқатга яқин?

    - Ҳозирча бу борада жуяли фикр билдира олмайман. Юрий Красножан қандай мураббий эканлигини кўпчилик яхши билади. Лекин у айни дамда Россиянинг иккинчи терма жамоасини бошқармоқда. РФИ уни осонликча бериб қўймаслиги аниқ.

    - Келажакдаги режаларингиз қандай?

    - Таклифлар бўлгани йўқ. Қолаверса дарҳол ишга киришиб кетиш ниятим ҳам йўқ.

    - Жамоанинг муваффақиятга эришиши учун тажрибали мураббий керак, деган фикрларга қўшиласизми?  Ёки бу вазифани машҳур ўйинчилар билан ҳам уддаласа бўладими?

    -  Муваффақиятга қозониш учун бир ёки икки жиҳат камлик қилади. Бунда бош мураббийнинг роли ҳам катта бўлади. Лекин айрим ҳоларда айнан мураббийлар омадсизликларга сабаб бўлиб қолиши ҳам мумкин. Биринчи навбатда жамоани жисплаш керак. Жамоада тартиб-интизом бўлмас экан, ҳеч нарсага эришиб бўлмайди.

    - Хорижлик мураббий билан "Анжи” кейинги мавсумда Еврокубокларда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга кирита оладими?

    - "Анжи”да ишлаб чиқилган лойиҳа шундайки, клубни ким бошқаришидан қатъий назар жамоа янги мавсумда еврокубокларда иштирок этади. Менга қолса, бош мураббийликка Газзаевни олиб келган бўлардим. У Россия чемпионатида қандай қилиб чемпион бўлишни билади. 

    - Сизга "Факел”дан таклиф тушса бунга қандай муносабат билдирган бўлардингиз?

    - Бошқаларни билмадиму, лекин мен ҳар қандай чорловни тўғри қабул қиламан. Агар Воронежга таклиф қилишса ўйлаб курардим.

    - Кўпчилик футбол шу қадар ўзгариб кетдики, катта стажга эга бўлган мураббийлар уни тушунмай қолишди, деган фикрларни билдиришмоқда. Бунга ҳатто, Карло Анчелотти, Фабио Капелло Луи Ван Гал ва сизни мисол қилиб кўрсатишмоқда. Сиз бу каби фикрларга қандай қарайсиз?

    - Футболда доимо бир хилликни ўшлаб қолиш амри маҳол. Лекин унутмаслик керакки, катта ёшлади мураббийлар охирги пайтда Европа ва Жаҳон чемпионатида ўзларини кўрсатишмоқда - Рехагель, Арагонес, Дель Боске буни исботлашди. Фергюсон қандай ишлаётганини кўринг.

    Менга келсак, жамоа менинг бошқарувимда ёмон ўйнагани йўқ. Ўша пайтда жамоага атиги учта янги футболчи келганди – Карлос, Аҳмедов ва Жусилей. Кейинроқ Буссуфу келди. Шундай бўлса-да биз еттинчи ўриндан пастга тушганимиз йўқ эди.

    - Вақтни орқага қайтариб бўлганида нимани ўзгартирган бўлардингиз?

    - Тайёргарлик жараёнида ҳеч нарса ўзгармасди. Айрим нарсаларга эътибор қаратган бўлардим. Лекин ҳозир булар ҳақида гапиришнинг мавриди эмас. Вақт ҳам ортга қайтмайди.

    - Нима деб ўйлайсиз, Махачқалъа ЖЧ-2018ни қабул қилишга қодирми?

    - Ҳа, агар Сулаймон Керимовнинг орзулари рўёбга чиқиб, чнги стадион қўрилса бемалол Жаҳон чемпионати ўйинларини ўтказа бўлади.

    - Футболдан ташқари, яна қайси спорт турига қизиқасиз?

    -  Айни дамда ҳеч қайси спорт турини алоҳида кўрсатиб беролмайман. Илгари айрим спорт турларни кўрмасдим. Ҳозир эса вазият ўзгарди.

    - Россия терма жамоасининг Европа чемпионатидаги имкониятларига қандай баҳолайсиз?

    -  Ростини айтсам, Адвокат жамоасининг ғолиб бўлиш имконияти у қадар юқори эмас. Лекин қуръадаги омад туфайли гуруҳдан чиқишни уддаласа бўлади.

    - Икки йилдан кейин "Анжи” Чемпионлар лигасда ўйнаши мумкинми?

    - Кўп нарса клуб хўжайинига боғлиқ. Ҳар ҳолда ҳамма шунга умид қилмоқда. Лекин унутмаслик керакки, "Зенит” ва ЦСКА каби жамоалар билан рақобатлашиш осон эмас. Улар аллақачон катта йўлга чиқиб бўлишган.

    - Россияда келишилган ўйинлар борлигига ишонасизми?

    - Қайси замонда яшаётганимизни эсдан чиқарманг. Ҳозир ҳамма жойда келишувлар бўляпти. Шундай экан футбол ҳам бундан мустасно эмас.

    - Самуэль Это’Они орзуингиздаги жамоага қўшиб олган бўлармидингиз? Умуман ушбу таркибда яна кимлар жой олиш мумкин?

    - Орзуимдаги жамоамга камерунлик футболчидан ташқари, Жирков, Канчельскис, Михайличенко, Добровольский, Харин, Анюков, Колодин, Каряка, Шалимов, Кирьяков, Коливановларни олган бўлардим. Эҳтимол, Юран ва Цвейбуларга ҳам жой тегармиди? Мана шу футболчилар билан қачонлардир бирга ишлаганман.

    - Яқин келаакда "Анжи” спорт диркетори бўлишни ёки футбол академиясини бошқариш ниятингиз борми?

    - Болалар билан ишлаш мен учун эмас. Шунинг учун футбол академиясини бошқариш борасида бир тухтамга келишим қийин. Спорт директор эса "Анжи”да бор. Хаёлларга берилишдан нима фойда.

    Шоирбек тайёрлади

    Категория: Интервью | Просмотров: 601 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz