Пятница, 03.05.2024, 05:14
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Декабрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Декабрь » 23 » “Йилнинг энг яхшилари” номи эълон қилинди
    17:19
    “Йилнинг энг яхшилари” номи эълон қилинди
    23 декабрь куни Ўзбекистон Футбол Федерациясининг мажлислар залида йил якунларига бағишланган ҳисобот-конференциясининг сўнгги қисмида 7 номинация бўйича "Йилнинг энг яхшилари”ни номи эълон қилинди.

    «Fair Play»
    ЎФФ матбуот котиби Санжар Ризаев 2011 йил якунларига кўра, ҳалол ўйин қоидасига қатъий риоя қилган клубни тақдирлаш учун саҳнага Ўзбекистон Футбол Федерациясининг биринчи вице-президенти ва бош котиби Сардор Раҳматуллаевни таклиф қилди ва "Fair Play” соврини Жиззахнинг "Сўғдиёна” жамоасига топширилди.

    «Тўпурар»
    Энг яхши тўпурар соврини икки йиллик танаффусдан сўнг, яна Ўзбекистон чемпионатининг легионер футболчисига насиб этди. Тошкентнинг "Бунёдкор” клуби ҳужумчиси Милош Трифунович 17 та гол билан чемпионат тўпурари бўлди. 2010 йилги тўпурарга қараганда бу 4 та гол кўп деганидир. Трифунович айни пайтда Ўзбекистон бўлмагани туфайли унинг ўрнига "Бунёдкор” спорт директори Баҳтиёр Бобоев совринни Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси директори Фарҳод Магаметовнинг қўлидан қабул қилиб олди.

    «Энг яхши болалар-ўсмирлар мураббийи»
    Ўзбекистон футболини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳар йили ёш футболчилар ҳамда ёш футболчиларнинг мураббийларига ўзига ҳос грантлар ажратиб келади. Бугун ҳам бу анъана давом этди. Ўзбекистон футболини қўллаб-қувватлаш жамғармасининг ижрочи директори Жаҳонгир Маҳмудов ушбу номинация бўйича аталган совринни Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасининг бош мураббийи Алексей Евстафеевга топширди. У Ўзбекистон футболини қўллаб-қувватлаш жамғармасининг 3 миллион сўмлик грантини ҳам ютиб олди.

    «Энг яхши ёш футболчи»
    Мамлакатимизда терма жамоаларга ёш юлдузларни етказиб бериш мақсадида энг яхши болалар-ўсмирлар мураббийи номинациясидан ташқари, йилнинг энг яхши ёш футболчиси ҳам аниқланади. 2 йилдан буён бу номинацияни Алексей Евстафеевнинг икки шогирди эгаллаб келаётган эди. Бу йил эса, номинация ғолиби бирданига учта футболчи бўлди. Булар ўсмирлар терма жамоаси аъзолари – Давлатбек Ёрбеков, Темур Хакимов ва Бобур Давлатов. Уларга ҳам Ўзбекистон футболини қўллаб-қувватлаш жамғармасининг 1 миллион сўмлик гранти топширилди.

    «Энг яхши ҳакам»
    Тартиб бўйича бешинчи номинациясида йилнинг энг яхши ҳаками аниқланди. Бу номинацияни ўз эгасига топшириш учун саҳнага Ўзбекистон Футбол Федерацияси Президенти Мираброр Усмонов таклиф этилди. Табиийки, соврин Равшан Эрматовга насиб қлди. Тан олиш керак, ҳам Осиёда ҳам Ўзбекистонда кетма-кет номинациялар ғолиби бўлаётган Равшан Эрматов ўзининг меҳнати, куч ва ғайрати орқали Мамлакатимиз Президенти томонидан яратиб бераётган имкониятларда унумли фойдалана олди ва миллионлаб футбол муҳлисларининг меҳрини қозонди.

    «Энг яхши мураббий»
    Навбатдаги номинация ғолибини эълон қилишдан олдин, унинг қай тарзда аниқланганлиги ҳақида икки оғиз тўхталиб ўтамиз. Йилнинг энг яхши мураббийи номинациясини аниқлаш жараёнида 3 та мутахассис ўртасида айниқса кураш қизғин тус олди ва бу курашда учинчи ўринни 108 очко билан мавсумни кўтаринки руҳда ўтказган Қаршининг "Насаф” клуби бош мураббийи Анатолий Демьяненко эгаллади. Иккинчи ўринни эса, 179 очко жамғарган Мексикада бўлиб ўтган ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида энг кучли 8 жамоа қаторига кирган жамоа мураббийи, ўтган йили шу номинация ғолиби бўлган Алексей Евстафеев банд этди. Демак, ушбу номинация ғолиби 271 очко жамғариб, энг яқин таъқибчисини салкам 100 очкога ортда қолдиришга муваффақ бўлган Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов бўлди.

    «Энг яхши футболчиси»
    Йилнинг энг яхши футболчиси номинациясида кураш айтиш керакки, ҳудди бундан олдинги номинация сингари рақобатсиз кечди. Жами 21 футболчи орасида учинчи ўринни терма жамоада мавсумни жуда кўтаринки руҳда ўтказган Александр Гейнрих 116 очко билан эгаллади. Иккинчи ўрин эса, Осиёнинг энг яхши футболчиси, номинациянинг ўтган йилги ғолиби, Ўзбекистон терма жамоаси сардори Сервер Жепаровга насиб этди. Жепаров сўровномада 137 очко жамғарди.

    Демак, йилнинг энг яхши футболчиси номинациясида ғолиблик яққол устунлик билан Махачқалъанинг "Анжи” клуби ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедовга насиб этди. Футболчига мукофотни Ўзбекистон Футбол Федерацияси Президенти Мираброр Усмонов топширди.


    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 560 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz