Пятница, 03.05.2024, 02:12
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Декабрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Декабрь » 19 » Хислат Чилматов : «Танқид бор жойда ўсиш бўлади»
    18:55
    Хислат Чилматов : «Танқид бор жойда ўсиш бўлади»




    Бу йил Фарғонанинг Нефтчи жамоаси олий лигамизда 4-ўринни қўлга киритди ва ОЧЛ плей-оффида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлди. Жамоанинг ушбу ютуғида тажрибали дарвозабон Хислат Чилматовнинг ҳам салмоқли ҳиссаси бор. Мухбиримиз янги мавсумга тайёргарлик кўраётган дарвозабондан интервью олди.


    - Авваломбор, ОЧЛ плей-оффидан ўтиб, гуруҳ босқичига чиқиш имконияти қай даражада?
    - Олдинда ҳали анча вақт бор, аммо кейинги босқичга чиқиш учун айни пайтданоқ жиддий тайёргарлик кўрмоқдамиз.

    - Сиз учун Осиё Чемпионлар лигасида тўп тепиш муҳимми ёки ОФК кубогидами?
    - Чемпионлар лигасида чемпионлар ўйнайди, демак, ОЧЛда тўп ўйнаш қийинроқ ва бу мусобақада иштирок этиш маъқул.

    - Халқаро мусобақалар биринчи ўринда турадими ёки ички чемпионат?
    - Агар ҳар йили ички чемпионатда яхши ўйин кўрсатаверсак халқаро мусобақаларга чиқаверамиз. Аммо агар халқаро ўйинларда яхши ўйин кўрсатиб ички биринчиликда ёмон ўйин кўрсатсак, бу хатодан бошқа нарса эмас.

    - Нефтчидаги рақобатдошингиз Юрий Цой шу кунга қадар жамоада биринчи рақамли дарвозабон эди. Аммо бу йил сиз жамоада биринчи рақам бўлдингиз…
    - Юрани ҳурмат қиламан. Шу пайтга қадар у билан бирон маротаба ҳам ёмон муносабатда бўлмаганмиз. У ўтган йилги жароҳатини даволаш учун анча вақти кетиб қолди. Ўйин вақтида кимни асосий дарвозабон қилишга Юрий Саркисян жавоб беради.

    - Бу йил энг кўп майдонга тушган дарвозабонлар орасида сиз ҳам борсиз. Аммо шу пайтга қадар миллий терма жамоамиз бош мураббийи Вадим Абрамовдан чақирув бўлмади.
    - Термага чақириш Вадим Абрамовнинг қўлида, сабаби у мураббий ва натижага у жавоб беради. Терма жамоага чақирув олсам бажонидил бораман, агар чақирув олмасак хафа бўлмай ўз устимда ишлашда давом этаман.

    - Дарвозабонларга кўпинча ҳимоячилар ёрдам бериб туришади. Бу йилги жамоангиз сафидаги энг кучли ҳимоячи деб кимни айта оласиз?
    - Жамоамизда кўплаб ёш ҳимоячилар бор. Шукур Пўлатов, Дилёрбек Эрматов, Ислом Тўхтахўжаев…Уларнинг барини яхши деб айтишим мумкин. Аммо Пўлатов ва Тўхтахўжаевни алоҳида кўрсатишим мумкин.

    - Айни пайтдаги чемпионатимиздаги энг кучли дарвозабон сизнингча ким?
    - Сўзсиз Игнатий Нестеров. У миллий терма жамоамизнинг асосий посбони бўлганидан сўнг чемпионатимиздаги энг кучли дарвозабон бўлади.

    - Юрий Саркисян ҳақида қандай фикрдасиз?
    - Бош мураббийимиз жуда олийжаноб инсон. У билан анча йиллардан буён бирга ишлаб келмоқдамиз. Юрий Вазгенович ҳақида фақат ва фақат ижобий гапларни айта оламан.

    - Миллий ва олимия терма жамоамиз аъзоси Ислом Тўхтахўжаев ҳақида…
    - Ислом жуда яхши ўйинчи. У ўзини майдонда эркин ҳис қилади, ҳаётда эса ортиқча манманликка берилмаган. Ёш бўлишига қарамай, ЖЧ, олимпия саралашларида иштирок этишга улгурди.

    - Жаҳоннинг энг кучли дарвозабони сиз учун ким?
    - Фикримча, бу номга Икер Касильяс лойиқ. Дарвозбонлар орасида у бошқалардан устун деб ўйлайман.

    - Дарвозабон ярим жамоа дейилади. Сизда ўртамиёна жамоага қарши ўйиндан олдин бошқа, кучли жамоага қарши баҳс олдидан бошқа ҳис ҳаяжонлар бўладими?
    - Рақиб ўртамиёна бўладими, аутсайдер ёки пешқадам бўладими ғалаба учун уч очко берилади. Агар ютқазсак уч очкодан маҳрум бўламиз. Шахсан мен ҳар бир ўйинга бир хил ўй билан ғалаба қозониш мақсадида тушаман.

    - Танқидга қандай қарайсиз?
    - Танқид бор жойда ўсиш бўлади. Танқид бўлмаса футболчи ўсишдан тўхтайди.



    Рўзали Қурбонов суҳбатлашди.
    манба : championat.uz
    Категория: Интервью | Просмотров: 518 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz