Франция матбуотининг хабар беришича, ЦСКАнинг япониялик ярим ҳимоячиси
Кейсуки Хондага "Пари Сен-Жермен" жиддий қизиқиб қолган.
Яқинда парижликларни қабул қилиб олган Карло Анчелоттининг биринчи
хариди айнан Хонда бўлиши мумкин. Хонда мавсумнинг охирида жамроҳат олиб сафдан
чиққанига қарамай, армиячилар япониялик футболчи учун 25 миллион евро
сурашмоқда.
Бундан ташқари, айрим нашрлар, 26 ёшли ўйинчига "Манчестер Юнайтед” ҳам
қизиқиб қолганлиги ҳақида ёзишмоқда.
|