14 декабрь куни клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг дастлабки ярим финали бўлиб ўтди. Япония чемпиони "Кашива Рейсол” клуби Либертадорес кубоги соҳиби ҳисобланган Бразилиянинг "Сантос” клубига қарши майдонга тушди.
Ўйиннинг 19-дақиқасида "Сантос” вакили Неймар жарима майдони ташқарисидан чап оёқ билан рақиб дарвозасини аниқ нишонга олди – 0:1. 24-дақиқада Боргес жарима майдони ташқарисидан ўнг оёқ билан Сугено қўриқлаётган дарвозанинг юқори тўққизлигини аниқ нишонга ола билди – 0:2. Биринчи бўлимда мана шу ҳисоб сақланиб қолди.
Иккинчи бўлимнинг 9-дақиқсида бурчакдан ошириб берилган тўпни Сакаи боши билан рақиб дарвозасига жойлаб қўйди – 1:2. 63-дақиқада "Сантос” вакили Данило ўзига нисбатан ишлатилган қўполликдан сўнг ўзи жарима тўпидан сўнг дарвозани аниқ нишонга олди – 1:3. Бу ҳисоб ўйин сўнггига қадар ўзгармай қолди ва кутилгандек "Сантос” мусобақанинг финалига чиқди. "Кашива Рейсол” эса якшанба куни учинчи ўрин учун ўйинда қатнашади.
Эртага мусобақанинг иккинчи ярим финали бўлиб ўтади. Унда Қатарнинг "Ал Садд” ва Испаниянинг "Барселона” клублари финалга чиқиш учун кураш олиб боришади. Ўйин 15 декабрь куни Тошкент вақти билан 15:30 бошланади.
"Кашива Рейсол” (Япония) - "Сантос” (Бразилия) 1:3 (0:2) Голлар: Неймар 19, - 0:1. Боргес 24, - 0:2. Сакаи 54, - 1:2. Данило 63, - 1:3. Ҳакам: Никола Риццоли (Италия) "Кашива Рейсол” : Сугено, Кондо, Сакаи, Масушима, Отани, Леандро Домингес, Жорже Вагнер, Танака (Сава, 65), Кудо (Китажима, 46), Хашимото (Хьёдо, 80), Курисава. "Сантос” : Рафаэль Кабрал, Эду Драсена, Данило (Бруно Агуиар, 90+1), Ароука, Дурвал, Энрике, Элано (Алан Кардек, 59), Боргес (Ибсон, 80), Гансо, Неймар, Бруно. Огоҳлантиришлар: Леандро Домингес 32, Курисава 62, Энрике 72.
|