Пятница, 03.05.2024, 05:03
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Декабрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Декабрь » 27 » Майкл Оуэн: “Руни – «МЮ» масхарабози”
    18:17
    Майкл Оуэн: “Руни – «МЮ» масхарабози”


    Англиянинг "Манчестер Юнайтед” жамоаси ҳужумчиси Майкл Оуэн твиттер орқали тез-тез мухлислар билан суҳбатлашиб туради. Якунига етган ҳафтада ҳам 31 ёшли футболчи ишқибозлар билан мулоқотда бўлди.

    Ҳозир ана шу савол жавобдан айримларини келтириб ўтамиз.

    - Сиз билан бир жамоада ўйнаган энг тенхникаси кучли футболчи ким?

    - Португалиялик Нани.

    - "Манчестер Юнайтед”нинг кийиниш хонасидаги энг ҳазилкаш  ўйинчиси ким?

    - Уэйн Руни. Уни ҳамма масхарабоз деб ҳам чақиришади.

    - Қачон энг юқори спорт формасида бўлгансиз?

    - 17 ва 20 ёшим орасида. Ўшанда ҳатто Жаҳон чемпионатида ҳам ўйнаганман.

    - "Манчестер Юнайтед” устози сэр Алекс Фергюсога қандай таъриф берган бўлардингиз?

    - У ҳақиқий афсона. Унинг натижасини такрорлаш мушкул.

    - Бутун фаолиятингиз давомидаги энг нохўш тўқнашув.

    - "Лестер” ўйинчиси Стив Уолш билан бўлган тўқнашувни ҳеч қачон унутмайман. Ўша вазиятдан кейин оёғимда муҳр қолган.

    - "МанчестерЮнайтед”ги жамоадошингиз Уэйн Руни  ўйиндан сўнг, сочларини тартибга солиш учун қанча вақт сарфлайди?

    - Жуда қизиқ савол бўлди. Менимча, олдингидан кўп вақт кетади. Бу аниқ.

    - Твиттерда ким қўпроқ ҳақоратомуз сўзларни ёзади?

    - "Ливерпуль” ва "Ньюкасл” мухлислар тинимсиз кўпло сўзларни ёзиб қолдиришади.

    - Фаолиятингизни якунлагач, ҳам футболда қоласизми? Мураббийми ёки менежер бўлибми?

    - Буниси аниқ. Ҳаётимни футболсиз тасаввур эта олмайман.

    - Флойд Мэйвезер  ёки Мэнни Пакьяо?

    - Мэйвезер.

    - Фарзандларингиз сизни телевизорда кўриб, танишадими ёки уларга фарқи йўқми?

    - - Таниб дарҳол қувонишади.

    - Луис Суарес ҳақида фикрингиз қандай?

    - Юқори савияли ўйинчи. "Ливерпул”нинг энг омадли хариди. Даунинг ҳақида ҳам шундай фикр билдриш мумкин.

    - Ўзингиздан қандай хотиралар қолишини хоҳлайсиз?

    - Мен ҳамиша яхши дўст, ака ва фарзанд сифатида элаб юришларини истайман.

    - Фаолиятингиз давомида сиз билан елкама-елка тўп сурган энг буюк футболчи ким бўлган?

    - Франциялик афсунгар – Зайниддин Зидан.

    - Қайси ўйинчига қарши ўйнаш оғир бўлган?

    - "Барселона” ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси – Лео Мессига қарши.

    - Қайси буюк спортчилар билан танишсиз?

    - Пеле, Тайгер Вудс, Муҳаммад Али. Менимча, энг буюги Али бўлса керак.

    - Ҳамон "Эвертон” иштирокидаги ўйинларни кузатиб борасизми?

    - Албатта. Мазкур жамоага болалигимдан ишқибозлик қиламан.

    - Англиянинг қайси стадионида ўйнаш мушкул?

    - «Энфилд Роуд» ва «Сент Жеймс Парк». Аниқроғи, "Ливерпуль” ва "Ньюкасл”га қарши сақарда ўйнаш осон эмас.

    - Севимли ичимликингиз?

    - Сидр.

    -  Футболчи бўлмаганингизда қайси касбни танлаган бўлардингиз?

    - Ўт учирувчи. Ушбу мутахассислик менга ёқади.

    Маълумот учун

    Майкл Жеймс Оуэн

    Туғилган сана: 1979 йил14 декабрь

    Буйи: 173 см

    Оғирлиги: 70 кг

    Позиция        нападающий

    Информация о клубе

    Ўйнаган жамоалари:

    1996 - 2004  Ливерпуль   216 (118)

    2004 - 2005  Реал Мадрид          36 (13)

    2005 - 2009  Ньюкасл Юнайтед 71 (26)

    2009 -  Манчестер Юнайтед        31 (5)

    Терма жамоалар:

    1997   Англия (20)  4 (3)

    1997   Англия (21)  1 (1)

    1998 - 2008  Англия          89 (40)

    2006 - 2007  Англия-2       2 (0)

    Эришган ютқулари:

    Англия Кубоги соҳиби: 2000/01

    Англия Суперкубоги соҳиби: 2002, 2010

    УЕФА кубоги соҳиби: 2000/01

    УЕФА Суперкубоги соҳиби: 2001

    Интертото кубоги соҳиби: 2006

    Англия чемпиони: 2010/11

    Суперкубок Англии: 2010

    "Олтин тўп” соҳиби: 2001

     

    Манба: "Футгол” газетаси

    Аброр БЕК тайёрлади
    Категория: Интервью | Просмотров: 537 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz