Четверг, 02.05.2024, 23:58
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Декабрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Декабрь » 17 » Максим Шацких: Европада шарманда бўладиган бўлса, мамлакатда чемпион бўлишдан маъно йўқ
    19:17
    Максим Шацких: Европада шарманда бўладиган бўлса, мамлакатда чемпион бўлишдан маъно йўқ


    Хабарингиз бор, Киевнинг "Динамо" клуби Европа лигасининг гуруҳ босқичидан чиқа олмади. Киевликлар ўйини ҳақида унинг собиқ футболчиси Максим Шацких ўз фикрларини билдириб ўтди.

    — "Маккаби"га қарши ўйинни четдан туриб қандай баҳолайсиз?
    — Яхши ўйнашди. 2:0 ҳисобида олдинда боришаётганди, барчаси яхши кетаётганди. Ўйинчиларда иштиёқ ҳам яхши эди. Ҳар қанақасига ғалаба қозониш зарур эди...

    — Евгений Хачериди бутун майдон бўйлаб рақиб ортидан югурдию, аммо негадир футболчини тортиб йиқитишни ўзига эп кўрмади. Бунинг сабаби нимада?
    — Мен бирор нарса дея олмайман. Балки унинг хаёли бирор нарса билан банд бўлгандир. Шунинг учун унга ҳа қанча уқтирма, ўргатма — ҳеч нарса ўзгармайди. Боз устига, у ўйинчи ҳар бир ўйинда "қовун туширяпти".

    — "Динамо" тўққиз киши бўлиб қолганидан кейин учинчи голни ўтказиб юборди. Шунда ҳам муваффақиятга ишондингизми?
    — Рақибга нисбатан босим ўтказишларига ишонардим. Ғалаба қозона олмасалар ҳам, ҳисобни тенглаштиришларига ишончим комил эди. Иккинчи бўлимда динамочиларга ҳеч нарса керак эмасди, аммо "Маккаби" киевликларнинг даражасидаги клуб эмас.

    — Ушбу мавсумда қайсидир ўйинчининг ўсишга эришганини сездингизми?
    — Ярмоленко ишончи ўйнамоқда. Гармаш ёмон эмас, унга аммо барқарорлик етишмаяпти. Улардан бошқа ҳеч кимни эътироф эта олмайман.

    — Гармаш ўзида нимани ўзгартириши лозим?
    — Фикримча, у тўпни тезроқ узатишни ўрганиши зарур. Ҳимоявий ҳаракатларни яхши бажармоқда, аммо ҳужумда яхширок ўйнаши керак.

    — "Динамо"нинг ҳужум чизиғи хақида фикрингиз қандай?
    — Идейе кўзга ташланмоқда, аммо барқарорлик унга ҳам ортиқчалик қилмасди.

    — Умуман, мавсум ҳақида нима дея оласиз?
    — Ички чемпионатда ҳаммаси жойида. "Динамо" 1-ўринда бормоқда. Европада эса навбатдаги шармандалик. Агар халқаро аренада ҳеч қандай натижа кўрсата олмаса, миллий чемпионатда ғолиб чиқишдан маъно нима?

    — Келаси йили Чемпионлар лигасида яхши иштирок этиш учун қолган ярим йил давомида нмиага эътибор қаратиш зарур?
    — Жамоанинг ичида нима бўлаётганини билмасдан туриб, бирор нарса дейиш қийин. Таркибни кучайтириш лозим. Бусиз ҳеч нарсага эришиб бўлмайди. Ҳар бир чизиқда 2 нафардан тенг кучли футболчи бўлишига эришиш керак. Акс ҳолда узун мавсумни яхши босиб ўтиш қийин бўўлади.

    — Башоратингиз: ушбу мавсумда ким чемпион бўлади?
    — Буни олдиндан ҳеч ким айтиб бера олмайди. Лекин, ҳар доимгидек, асосий кураш "Шахтёр" ва "Динамо" ўртасида кечса керак, деб ўйлайман.

    — Оқ-футболкадаги илк ўйинингизни "Динамо" стадионида ўтказган эдингиз. Чоршанба куни у ерда мавсумнинг энг сўнгги ўйинида майдонга тушдингиз. Бу стадион ҳақида қандай хотиралар сақланиб қолган? Бу стадион сизга нима берган?
    — Нима учун "берган"? Мен бу стадионда бундан кейин ҳам ўйнашда давом этаман, "Арсенал" сафида. "Динамо"да яхши ўйинлар ҳам, ёмон ўйинлар ҳам кўп бўлган.У ерда кўп голлар урганман... Хотирамда кўплаб яхши хотиралар сақланиб қолган.

    Манба: www.ua-football.com
    Категория: Интервью | Просмотров: 628 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz