Пятница, 03.05.2024, 05:41
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Декабрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Декабрь » 4 » Максим Шацких: Кучли рақибга қарши 10 киши бўлиб ўйнаш оғир
    04:23
    Максим Шацких: Кучли рақибга қарши 10 киши бўлиб ўйнаш оғир

     

    Кеча Киевнинг "Арсенал" клуби Украина чемпионатининг 19-тури доирасидаги ўйинда Донецкнинг "Шахтёр" клуби меҳмони бўлиб, 0:5 ҳисобида имкониятни бой берди. Максим Шацких "канонирлар" сафида асосий таркибда майдонга тушиб, ўйиннинг 69-дақиқасигача ҳаракат қилди. Дарвоқе, киевликлар ўйиннинг 29-дақиқасидан бошлаб 10 киши бўлиб ҳаракат қилишга мажбур бўлдилар.

    Ўйиндан кейин Шацких учрашув ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

    - Бу ўйинда нималарни уддалай олмадингиз?
    - Кўп нарсани. Ўн киши бўлиб ўйнаш оғир. Боз устига, бундай кучл рақибга қарши. Иккинчи ўйиндирки, майдонда камчилик бўлиб ҳаракат қилишга тўғри келяпти. Бугун ўйинимиз ёмон бўлмади, аммо ҳужумнинг якунловчи қисмида тўп билан нотўғри ҳаракат қиляпмиз. Сўнгги паллада шошиб қоляпмиз.

    - Максим, шундай таассурот уйғоняптики, сиз фаоллигингиз эвазига ҳужумда Дарио Срнани издан чиқаришингиз керак эди.
    - У ҳимоядаги шериклари билан бугун яхши ўйнади. Биз ўнг қанотдан тайинли ҳужум ташкил қила олмадим. Уни атайлаб издан чиқариш тўғрисида мураббий кўрсатма бермаганди. Такрорлайман, бир ўйинчи кам бўлиб ўйнаш - йўл қўйиб бўлмайдиган ҳолат.

    - Четлатишдан кейин руҳий жиҳатдан издан чиққандек кўриндингиз.
    - Йўқ, ундай эмас. Биз ҳар қандай рақибга қарши ўзимиздан кутилган ўйинни намойиш қилишимиз керак. Тезкор гол бизни синдириб қўйган бўлса, кетидан четлатиш юз берди. Шу боис иккинчи гол ҳам дарвозамиздан ўрин олди.

    - Кийиниш хонасида мураббий эътироз билдирдими?
    - Йўқ. Ўйин учун миннатдорчилик билдирди. Ростдан ҳам ёмон ҳаракат қилмадик. Ўйинда имкониятлар бўлди. Аммо ҳозирча бори шу.

    - Демак, ҳисоб ўйинга мос бўлмади?
    - Нима энди? "Шахтёр" футболчилари кўп вазиятларни юзага келтиришди. Янада кўпроқ гол уришлари ҳам мумкин эди. Бир нарсани таъкидлашни истардим, биз ҳимоягаётиб олганимиз йўқ. Катта куч билан ҳужум уюштиришга ҳаракат қилдик. Негалигини билмадиму, аммо тўртинчи ўйинда гол ура олмаяпмиз.

    Манба: www.ua-football.com
    Категория: Интервью | Просмотров: 519 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz