Пятница, 03.05.2024, 00:45
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Декабрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Декабрь » 7 » Марио Гомес: “Бугун Германия ғалабамизни кутмоқда”
    15:38
    Марио Гомес: “Бугун Германия ғалабамизни кутмоқда”


    Бундеслига тўпурари Марио Гомес Fifa.com сайти меҳмони бўлди. Суҳбат давомида "Бавария” ҳужумчиси ўзининг ҳозирги спорт формаси, уни Месси билан тенглаштиришлари ҳамда Европа чемпионатидаги имкониятлари хусусида сўзлаб берди.

    - Марио ҳозир энг юқори спорт формасидасиз. Бундан ҳам яхшироқ ўйнашингиз мумкинми?

    -  Ҳаракат қилинса, ҳамма нарсанинг иложи бор. Ҳозирги ҳолатимдан нолимайман. "Бавария”да ҳам, Германия терма жамоасида ҳам ишларим яхши кетяпти. Лекин айни дамдаги ютуқларимиз ҳеч нарсани англатмайди. Қачонки, совринларни ютсак ўшандагина хотиржам бўлишимиз мумкин. Менинг май ва июнь ойларидан умидим катта.

    - Украинага қарши кечган ўртоқлик учрашувида сиз биринчи марта сардорлик боғичида майдонга тушдингиз.

    -  Ўша ўйинда кўплаб етакчи футболчилар майдонга туша олмагани сабабли боғич менга насиб этди. Агар Лам ёки Швайнштайгер бўлганида улардан бири етакчилик ролини бажарган бўларди. Айтишим мумкинки, икковига сардорлик боғичи жуда ярашади.  Шахсан ўзим учун ушбу кун муҳим аҳамият касб этди. Негаки, ҳар кимга ҳам жамоадошларини майдонга сардор сифатида бошлаб тушиш насиб этмайди.

    - Бундан ташқари, сиз ўша куни Германиянинг энг ёши катта футболчиси сифатида ҳаракат қилдингиз. Ҳолбуки, энди 26 ёшга киряпсиз. Ўзингизни фахрий футболчи деб ҳис этдингизми?

    - Қайдномани тулдираётганимдагина бунга аҳамият берибман. Майдонга тушганларнинг барчаси  24 ёшдан кичик эди. Бу Германия терма жамоасининг келажаги ишончли қўлларда эканлигидан далолат.

    - 2011 йил ҳам ўз поёнига етиб қолди. Якунлаётган йил Германия терма жамоаси учун қандай кечди?

    -  Йил омадли келди. Биз Европа чемпионати саралаш босқичининг барча ўйинида ғалаба қозондик. Ўзим учун ҳам йил яхши келди. Ҳар доим асосий таркибда майдонга тушяпман. Гоҳида бўларнинг сири нимада деб сўрашади. Бунинг жавоби оддий – мен ҳамиша ўз устимдан ишлаб келяпман.

    - Оттмар Хитцфельд яқинда сизга шундай таъриф берди. Месси "Барселона” учун қандай аҳамият касб этса, Гомес ҳам "Бавария” учун шундай муҳим ўйинчи саналади.

    - Бундай мақтовларни эшити ёқимли. Ахир Оттмар оддий шарҳловчи эмас, балки буюк мураббийлардан биридир.  Ҳеч қачон ўзимни Месси билан солиштирмайман. У айни дамда дунёдаги энг кучли футболчиларан биттаси бўлиб турибди. Лекин менинг ҳам ўз олдимга қўйган мақсадим бор.

    - Орзуларингиздан бири Европа чемпионатида ғалаба қозониш  эканлигига шубҳа йўқ.

    - Бутун Германия биздан шуни кутмоқда. Мана бир неча йилдирки, биз олтин медалдан қуруқ қоляпмиз. Аммо шуниси қувончлики, бизни ҳамиша фаворитлар қаторида тилга олишади. Европа чемпионатида ғалаба қозониш кўп нарсага боғлиқ. Омад, ўша пайтдаги спорт формаси ва ҳоказо..

    - Асосий рақиб – Испания. Уни мағлубиятга учратиш қанчалик муҳим?

    - Битта Испания эмас, балки ҳар бир ўйин биз учун муҳим аҳамият касб этади. Европа ёки Жаҳон чемпион бўлсаккина ўзимни бахтиёр ҳис этаман.

    - Немис мутахассисларини Гомес ва Клозе бирга ўйнай олармикан деган савол қийнаяпти. Бу борада сизнинг фикрингиз қандай?

    - Ҳаммаси мураббийга боғлиқ. Охирги йилларда терма жамоамиз 4-5-1 ва 4-3-3 тактикалари асосида тўп суриб келмоқда. Бундан Европа чемпионатида ҳам фойдаланишларига шубҳам йўқ. Боз устига Лёв ҳеч қачон ўз қарашини ўзгартирган эмас. Такрор айтаман, барчасини бош мураббий ҳал қилади.

    - 2008 йилги Европа чемпионатига сиз Клозенинг ўринбосари сифатида йўл олгандингиз. Евро-2012 да эса биринчи марта терма жамоанинг асосий ўйинчилари қаторидан жой олишингиз мумкин.

    - Фикрингизга қўшилмайман. Евро-2008да ҳам асосий ўйинчи эдим. Фақат Австрияга қарши баҳсда омадим келмади. Кейин захирада ўтириб қолдим.  Бироқ охирги икки йилда кўп нарса ўзгарди.  Ўйлайманки, қитъа биринчилигининг барча учрашувида майдонга тушаман.  

    Маълумот учун:

    Марио Гомес Гарсия

    Туғилган сана: 1985 йил, 10 июль

    Буйи: 189 см

    Вазни: 84 кг

    Ўйнаган жамоалари:

    1999 - 2001  Ульм

    2001 - 2003  Штутгарт

    2003 - 2005  Штутгарт II    43 (21)

    2003 - 2009  Штутгарт      121 (63)

    2009 - ...        Бавария       73 (51)

    Терма жамоадаги фаолияти:

    2007 - ...        Германия     50 (21)

    Эришган ютуқлари:

    Германия чемпиони :2006/07, 2009/10

    Германия кубоги соҳиби : 2009/10

    Чемпионлар лигаси финалчиси: 2010

    Евро – 2008 кумуш, ЖЧ-2010 бронза медали соҳиби.

    Аброр БЕК тайёрлади

    Категория: Интервью | Просмотров: 587 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz