De Telegraaf нашрининг маълум қилишича, Голландия терма жамоаси бош
мураббийи Берт ван Марвейк мамлакат футбол федерацияси билан ҳамкорликни
узайтирди. 59 ёшли мутахассиснинг янги шартномаси 2016 йилга қадар амалда
бўлади.
Ушбу мураббий "қизил лолалар” бошқарувига 2008 йилги Европа
чемпионатидан кейин кўлга олганди. Ўшанда Марвайк голландларнинг афсонавий
футболчиси Марко ван Бастеннинг ўрнини эгаллаганди.
|