Пятница, 03.05.2024, 02:13
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Декабрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Декабрь » 15 » Мавсум-2011: Дебютант легионерлар ҳақида
    11:45
    Мавсум-2011: Дебютант легионерлар ҳақида


    Якунига етган мавсум тассуротлар билан ўртоқлашишни давом эттирамиз. Маълумки, жорий мавсумда чемпионатимизда 15 мамлакатдан келган 50 нафардан ортиқ легионер ўйинчи тўп сурди. Бугунги мақоламизда ХХ чемпионатимизда дебют мавсумини ўтказган хорижлик футболчилар хусусида сўз боради.

     

    Ишончни оқлаганлар

    Милош Трифунович ("Бунёдкор”)

    Ўзбекистонда бирини мавсумини ўтказган сербиялик ҳужумчи дастлабки уринишдаёқ мамлакат чемпионлиги қўлга киритди. Қолаверса, Милош чемпионатимизда тўпурар бўлган иккинчи хорижлик ўйинчи сифатида тарихда қолди. Бундан олдин 2009 йилда Ривалдо шундай натижани қайд этганди.

    Шуни таъкидлаш жоизки, Трифунович бир қатор ўйинларда "Бунёдкор” учун муҳим голларни киритди ва мавсумнинг энг фойдали легионери моқомини олди.  Маълумотларга кўра, Миржалол Қосимов янги мавсумда ҳам ушбу ҳужумчи хизматидан фойдаланишга қарор қилган.

     

    Иван Бошкович ("Насаф”)

    "Насаф”нинг болқонлик ҳужумчиси кўпроқ ОФК кубоги баҳсларида фойда келтирди. Унинг "Ал Вихдат” дарвозасига киритган голи "Аждарлар” учун финал йўлланмасини тақдим этди.  Умумий ҳисобда Бошкович ушбу мусобақада рақиблар дарвозасига 10 та тўп киритиб, турнирнинг энг сермаҳсул ўйинчисига айланди.

    Негадир Иван чемпионат доирасида ўзини кўрсата олмади. Айнан мана шу жиҳат Бошковичнинг энг фойдали ўйинчи бўлишига тўсқинлик қилди.

     

    Андрей Пепеплёнкин ("Насаф”)

    Латвиялик ярим ҳимоячи ҳам Демьяненко жамоаси учун кўп фойда келтирди. Унинг саъйи - ҳаракатлари эвазига "Насаф” майдон марказида ташаббусни ўз қўлига олди. Қолаверса, Переплёткин "Аждарлар”нинг ОФК кубоги доирасида Қаршида ўтказилган ўйинлардаги биринчи голи муаллифи бўлди.

    Янги мавсумда "Насаф” ушбу футболчини олиб қолса, Осиё Чемпионлар лигасида кўп фойда бериши турган гап.

     

    Ишончни оқламаганлар

    Урош Мирославлевич (”Шўртан”/ "Бунёдкор”)

    Хорижлик футболчиларнинг барчаси ҳам фойда бермаслигини Мирославлевич мисолида кўрдик. Мавсумни Ғузорнинг "Шўртан” клубида бошлаган сербиялик ўйинчи, иккинчи даврада "Бунёдкор” сафига келиб қўшилганди. Аммо у ерда ҳам унинг ишлари ўзи кутгандек бўлиб чиқмади. Умуман олганда, Урошга ишонган ҳар икки жамоа ҳам охирида афсус чекиб қолди.

    Хабарларга кўра, мамлакатамиз чемпиони янги мавсумда Мирославлевичнинг хизматларидан фойдаланмоқчи эмас. Демак, сербиялик футболчи ўзига янги иш жойи топишига тўғри келади.

     

    Ҳайдар Абдураззоқ ("Андижон”)

    Ўзбекистон чемпионатида тўп сурган биринчи ироқлик футболчи мухлисларда яхши таассурот қолдирмагани бор гап. Ҳайдарнинг юртимизга келиши катта воқелик сифатида эътироф этилганди. Бироқ, 28 ёшли ҳимоячи ўзига билдирилган ишончни оқлай олмади.

    Ушбу харидни йилнинг энг омадсиз трансферлари қаторига қўшиш мумкин.

     

    Александр Франк ("Қизилқум”)

    Мавсум бошида чемпионатимизда ҳам немис футболчи тўп суришини эшитиб, хурсанд бўлгандик. Аммо Франк хафсаламизни пир қилди. Ҳатто германиялик футболчи ҳам "олтин изловчилар”нинг олий лигада сақлаш қолишнинг уддасидан чиқмади.

    Франкнинг олиб келиниши ҳам омадсиз бўлди.

    Аброр Деҳқонов (футбол инфо газетаси)

    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 496 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz