Четверг, 02.05.2024, 19:25
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Декабрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Декабрь » 31 » Миржалол Қосимов: Футбол клуби – бу ҳам оила
    11:20
    Миржалол Қосимов: Футбол клуби – бу ҳам оила


    Янги йил арафасида "Бунёдкор” бош мураббийи клуб сайти учун интервью берди.

    - "Бунёдкор”нинг мавсумолди тайёргарликлари доирасидаги илк йиғини якунланди. Ундан қониқдингизми?
    - Ҳа. Декабрь ойидаги машғулотларимизда футболчиларнинг жисмоний ҳолатини тиклашга эътибор қаратдик. Барча футболчилар машғулотлар давомида яхши ишлашди. Қисқа қилиб айтганда, кўпчилигимиз футболни соғинганлигимиз сезилиб турди.

    - Жамоанинг янги аъзолари қандай таассурот қолдиришди?
    - Ёмон эмас, жамоа кимларни чақирганимизни биламиз. Кечагина ёшлар жамоамиз сафида тўп тепишган ва ҳозирда асосий жамоа билан шуғулланишаётганларга ҳам умид билдиряпмиз.

    - "Локомотив”га қарши кечган назорат-синов учрашуви ҳақида нима дея оласиз?
    - Бу ўйин илк йиғинимизни якунлаб берди. Асосий мақсадимиз – мана шундай назорат учрашувларида бир-бирларимизни яхши тушуниб, мавсумга яхши тайёрланиш. "Локо” таркибида ўз ишини биладиган, тажрибаси катта футболчилар жамланишган. Уларга қарши учрашувда натижани бир четга суриб, чизиқлар ўртасидаги боғлиқликни яхшилашга эътибор қаратдик.

    - "Бунёдкор” учун Дубай йиғини доирасидаги Matchworld Cup 2012» турнири қандай аҳамиятга эга?
    - Ушбу турнир орқали кучли жамоаларга қарши ўйнаш имконияти туғилгани жудаям фойдали бўлади, деб ўйлайман. Мавсумолди тайёргарлигимиз қанчалик даражада муваффақиятли бўлаётганини айнан мана шу мусобақа кўрсатиб беради. Кучли рақибларга қарши баҳслар футболчиларимиз учун яхшигина тажриба мактаби вазифасини ўтаб бериши ҳам керак. Қайтараман, энг асосий мақсадимиз – ички чемпионат ва Осиё Чемпионлар лигаси турнирига муносиб таёйёрланиш.

    - Янги йилдан нималар кутяпсиз?
    - Кириб келаётган 2012 йил юртимизда "Мустаҳкам оила йили” деб эълон қилинди. Футбол жамоаси – бу ҳам бир оила эканлигини яхши биласиз. Шундай экан, биз ҳам ўз оиламиз билан юксак марраларни забт этишни, жароҳатлардан узоқ бўлишни хоҳлардим. Шундай футбол кўрсатайликки, ўйинларимизни томоша қилган мухлислар роҳатланишсин ва ғалабаларимиздан хурсанд бўлишсин.

    - Футбол мухлисларига тилакларингиз…
    - Тобора яқинлашиб келаётган Янги йил байрами билан нафақат барча футбол мухлисларини, балки бутун Ўзбекистон халқини муборакбод этмоқчиман. Юртимизга тинчлик, осойишталик ва ҳар бир соҳада янгидан-янги марралар қўлга киритилишини истайман.



    Манба: www.fcbunyodkor.com
    Категория: Интервью | Просмотров: 542 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz