Пятница, 03.05.2024, 01:15
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Декабрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Декабрь » 29 » Мураббийлар Кенгашининг 2011 йилдаги сўнгги йиғилиши
    21:22
    Мураббийлар Кенгашининг 2011 йилдаги сўнгги йиғилиши

    Бугун Ўзбекистон Футбол Федерацияси терма жамоалар маркази директори Асқар Толибжонов ҳузурида мураббийлар Кенгашининг 2011 йилдаги охирги йиғилиши бўлиб ўтди.

    "Аввало барчангизни кириб келаётган Янги йил билан чин кўнгилдан табриклайман ва 2011 йилда олиб борилган ишлар, ўзаро ҳамкорлик учун Сизларга рахмат айтаман. Ўтиб бораётган йилда олдимизга қўйилган вазифаларни максимал даражада уддаладик деб бемалол айтиш мумкин. Бу ҳолат барча терма жамоаларимизга тегишли. Аммо бу билан чекланиб, асло ҳотиржамликка берилмаслигимиз зарур. Чунки 2012 йилда бизни янада жиддий синовлар ва муҳим ўйинлар кутиб турибди. Шу боис, ушбу биз учун хал қилувчи бўлиши кутилаётган йилдан умидимиз катта”, -дея гап бошлади Асқар Толибжонов.

    "Барча терма жамоалар мураббийларидан Янги йил учун иш режаси дастурини олдик. Шуни айтишим мумкинки, январь ойининг илк кунларида мазкур иш режаларини битта жойга жамлаб, маълумотнома сифатида чоп эттирамиз. Бу ҳар битта мутахассис учун ишлашга жуда қулайлик яратади. Энди юқоридаги мавзуга қайтадиган бўлсам, куни-кеча янги йил иш режалари хусусида Федерация Президенти билан суҳбатлашдик ва Мираброр Усмонов уни тасдиқлади. Шунинг учун ишонч билан айтаманки, 2012 йилда ҳам терма жамоаларимиз учун барча зарур шарт-шароитлар яратиб берилади ва иш жараёнида ҳеч қандай муаммо бўлмайди деб ўйлайман. Яна бир масала, терма жамоалар маркази йил бошида кўпчилик мураббийлар билан 1 йиллик шартнома имзолаганди. Шу сабабли, айрим мутахассисларимизнинг биз билан тузган шартномаси ўз якунига етиб бораяпти. Бу борада ўша мураббийлар билан музокаралар олиб борамиз ҳамда керак бўлса, кадрлар бўйича ўзгаришларни амалга оширамиз ва йил бошида янги шартномалар имзоланади”.

    Терма жамоалар маркази раҳбари селекция ишлари бўйича ҳам тўхталиб ўтди.

    "Терма жамоалар маркази қошида ташкил қилинган Селекция ишлари бўлими томонидан олиб борилган ишлардан қониқиш хосил қилдик. Айниқса, олиб борилган ишлар жойларда илиқ таассурот қолдиргани қувонарли. Вячеслав Солохо бошчилигидаги гуруҳ вилоят ва водий бўйлаб уюштирган сафарлари анча самарали бўлди. Лекин иш бор жойда камчилик ҳам бўлади. Шу сабабли, селекция ишларини янги йилда янада кучайтириш талаб этилади. Жойларда бизнинг ёрдамимизни ҳис қилишсин ва биз янги истеъдодларни кашф қилишда кўмагимизни аямаслигимизни тушунишсин. Шунингдек, семинар ва курсларни ўтказиш учун 1-2 кун камлик қилишини ҳам инобатга олиш зарур”, - деди Толибжонов.

    Терма жамоалар техник директори Рустам Акрамов ҳам сўзга чиқиб, барча терма жамоаларга 2012 йил омадли келишини тилади.

    "Йил давомида қилинган ишлар учун катта раҳмат! Аммо унутмаслик лозим, шу йили бошлаган ишларимизни келгусида охирига етказмасак, халқ бизни кечирмайди. Миллий терма жамоа томонидан Қатарда ўтказилган Осиё чемпионатида қўллашни бошланган ўйин услуби кўз тегмасин ҳозиргача ўзини оқлаб келмоқда. Шу боис, ушбу услубни қолган терма жамоаларимизда ҳам давом эттириш тўғри бўлади. Бу дунё амалиётида синалган иш услуби. Шуни ҳам таъкидламоқчиманки, терма жамоага бугунги кундаги энг яхши ва тайёр ўйинчи чақирилиши шарт. Шунда ортиқча гап-сўзларга ҳам ўрин қолмайди. Чунки бу клуб эмас. Терма жамоа ўйинчилари маълум вақтга йиғилади ва мусобақада иштирок этиб, қўйиб юборилади. Шунинг учун ҳам фақатгина тайёр футболчи жалб этилиши керак. Бирор бир футболчининг ўз потенциалини намойиш қилишини ойлар давомида кутиб, уни йиғиндан йиғинга "тортиб” юриш мутлақо керак эмас ва бу нотўғри”, - дея ўз фикрини якунлади Рустам Акрамов.

    Йиғилиш якунида Ўзбекистон миллий терма жамоаси катта мураббийи Шуҳрат Мақсудов ЎФФ терма жамоалар марказига яратиб берилаётган шарт-шароитлар учун миннатдорчилик билдирди.

    "Терма жамоаларимиз учун яратиб берилаётган шароитлар учун Ўзбекистон Футбол Федерацияси терма жамоалар марказига алоҳида миннатдорчилик билдирмоқчиман. Чунки терма жамоаларимизнинг қўлга киритаётган ютуқларида Марказ томонидан яратиб берилаётган шарт-шароитларнинг ўрни беқиёс. Бундай имкониятлар бўлмаса, жамоа ҳеч қачон жиддий муваффақиятларга эриша олмайди. Сўзим якунида барчангизни кириб келаётган янги йил байрами билан табриклайман ва 2012 йил ҳам ҳаммамиз учун қутлуғ ҳамда омадли келишини тилаб қоламан”.

    Эслатиб ўтамиз, терма жамоалар мураббийларининг Кенгаши Асқар Толибжонов ҳузурида ҳар ойда йиғилиш ўтказиб, йилинган ишлар хусусида ҳисобот бериб боради.

    Манба: www.the-uff.com
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 483 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz