16 декабрь куни УЕФА штаб квартираси жойлашган Швейцариянинг Ньон шаҳрида
Чемпионлар лигаси ва Европа лигаси плей-офф учрашувларига қуръа ташланди.
Ғолиблар биринчи саватчада
Одатга кўра, қуръа ташлаш
маросимидан бир кун олдин жамоалар саватчаларга бўлинишди. Саватчалар
қуйидагича кўриниш ҳосил қилди.
Биринчи саватча гуруҳ
ғолиблари :
"Бавария" (Германия), "Барселона", "Реал" (иккаласи Испания), "Интер" (Италия),
"Челси", "Арсенал" (Англия), "Бенфика" (Португалия), АПОЭЛ (Кипр).
Иккинчи саватча иккинчи ўрин
соҳиблари:
"Наполи", "Милан" (иккаласи Италия), "Марсель", "Лион"
(Франция), "Зенит", ЦСКА (иккаласи Россия),
"Байер" (Германия), "Базель"
(Швейцария).
Армиячилар учун омадсиз
қуръа
Жума оқшомида жамоалар ўз рақибларини билиб олишди. Айтиш жоизки, қуръа
Москванинг ЦСКА клуби учун омадсиз келди. Армиячилар нимчорак финалда
Мадриднинг "Реал” жамоасига қарши майдонга тушишади. Россиянинг бошқа бир вакили "Зенит” яна
Португалияга борадиган бўлди. Бу гал Спалетти шогирдлари "Бенфика” билан тўқнаш
келишди. Лондоннинг икки жамоаси Италияга сафар уюштиради. "Челси” ва "Арсенал” жамоалари "Наполи” ҳамда
"Милан”га рўбару келишди.
Амалдаги чемпион "Барселона” эса Германиянинг "Байер” клубига қарши чорак
финалга чиқиш учун кураш олиб боради.
Чемпионлар лигаси
1/8 финал
Қуръа натижалари:
"Лион"-АПОЭЛ
"Наполи"-"Челси"
"Милан"-
"Арсенал"
"Базель"-
"Бавария"
"Байер"-"Барселона"
ЦСКА - "Реал"
"Зенит"-
"Бенфика"
"Марсель"-"Интер"
Биринчи учрашувлар 14/15 ва 21/22 февраль, жавоб баҳслари - 6/7 ва 13/14
март кунлари бўлиб ўтади.
|