Пятница, 03.05.2024, 06:36
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Декабрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Декабрь » 17 » Одил Аҳмедов қадрдон мактабида
    19:18
    Одил Аҳмедов қадрдон мактабида


    Айни пайтда Махачқалъанинг «Анжи» клубида Самуэль Это`О, Роберто Карлос сингари жаҳон юлдузи билан бирга тўп сураётган миллий терма жамоамиз ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов 13 декабрь куни ўзи таҳсил олган Наманган шаҳридаги 15-сонли футболга ихтисослашган мактаб-интернатга ташриф буюрди. Мамлакатимизнинг таниқли футболчиларидан бири, маҳаллий болалар кумири бўлган Аҳмедов ушбу даргоҳда ўқиётган барча бўлажак футболчиларга футбол либослари жамланмаси ва 20та тўп совға қилди. Таъкидлаш жоизки, футбол мактаб-интернати ўқувчилари учун Одилнинг ташрифи ҳақиқий байрамга айланиб кетди. Ахир ўз кумири билан учрашиш ва ундан дастхат олиш имконияти доим ҳам юзага келавермайди-ку! Хайрия тадбири машҳур хавбекнинг ўзи туғилиб-ўсган ва илк бор футбол сабоқларини олган Наманган шаҳрига ташрифи доирасида бўлиб ўтди. Одил Аҳмедов ўз шаҳрида футбол мактаб-интернатида бирга таҳсил олган оғайнилари билан учрашиб, улар билан биргаликда ўзи учун қадрдон бўлган ўқув даргоҳига ташриф буюрди. Одил футбол мактабининг барча синфларига ташриф буюриб, ёш футболчилар билан суҳбатлашди ҳамда уларнинг саволларига батафсил жавоб қайтарди.

    www.lochinlar.uz
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 591 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz