Четверг, 02.05.2024, 17:24
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Декабрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Декабрь » 29 » Одил Аҳмедов “Анжи”нинг энг яхши футболчиси!
    21:26
    Одил Аҳмедов “Анжи”нинг энг яхши футболчиси!



    Бу йил Ўзбекистоннинг энг яхши футболчси бўлган Одил Аҳмедов кеча Спорт телеканали талқинига кўра мамлакатимизнинг энг яхши спортичиси бўлганди.

    Бугун ҳамюртимиз тўп тепаётган "Анжи” клуби расмий сайтида энг яхши футболчини аниқлаш учун ўтказилган сўров якунланди. Учта босқичда бўлиб ўтган сўровномада Одил 17 очко тўплади ва ўз клубининг 2011 йилдаги энг яхши футболчиси деб топилди! Ундан кейинги ўрини 16 очко билан Юрий Жирков эгаллаган бўлса, учинчи ўрини Муборак Буссуфа 15 очко билан банд этди. Яқин кунларда клуб томонидан Одил Аҳмедовга эсдалик совғаси топширилади.

    Ушбу муносабат билан "Анжи” матубот хизмати футболчидан интервью олишди.

    "Катта раҳмат! Тўғрисини айтсам бу соврин менга тегади деб ўйламагандим, ахир клубда бунга лойиқ бўлган бир нечта футболчилар бор! Менга овоз берган барчага – мухлисларга, мураббийларга ва клуб раҳбариятига раҳмат айтмоқчиман. Бу йил мен учун жуда омадли келди. Нафақат майдонда, балки уни ташқарисида ҳам бу ҳолат кузатилди. Ахир фарзандим дунёга келди. Аммо афсуски менинг зарбаларимдан сўнг тўп дарвозага киришни истамади… Ҳеч қиси йўқ, умид қиламанки янги йилда голларимни уришни бошлайман" - дейди Одил.

    - Ушбу ғалабангни кимга бағишлайсан?
    - Агар имкони бўлса, буни иккига бўлиб биринчи қисмини йил давомида бизни қўллаб-қувватлаб турган фантастик мухлисларимизга бағишлаган бўлардим. Иккинчи қисмини эса ўз турмуш ўртоғимга бағишлаган бўлардим.

    - Ушбу совғани қаерда сақлайсан?
    - У қандай бўлишини билмайман! Ўзини кўрайлик кейин ўйлаб кўрмиз.

    - Сўровноманинг икки босқичидан сўнг сиз учинчи ўринда эдингиз. Сўровда ғолиб бўлишинга клуб мураббийлари ва раҳбарият катта хиссасини қўшди. Бу сиз учун муҳимми? Чемпионат.уз
    - Мен уларнинг менга берган баҳолари учун миннатдорман. Ўйлашимча, бу менга берилган туртки бўлади, сабаби мен бундан ҳам яхши ўйнай оламан. Бу менинг клубдаги илк мавсумим бўлди. Кундан-кунга биз бир-биримизни яхшироқ тушуниб бормоқдамиз, демак ўйинимиз ҳам яхшиланиб бориши лозим. Мухлисларнинг фикри ҳам мен учун муҳим аҳамият касб этади, ахир биз улар учун майдонга тушамиз.


    манба : fc-anji.ru

    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 558 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz