Четверг, 02.05.2024, 21:35
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Декабрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Декабрь » 19 » Олимпия терма жамоаси туфайли клублар ўйини кўчирилмайди!
    19:01
    Олимпия терма жамоаси туфайли клублар ўйини кўчирилмайди!

     

    Келаси мавсумда олий лига ўйинларида ўйинларнинг кўчирилишини олдини олиш мақсадида ЎзПФЛ олимпия терма жамоамизнинг ўйинлар ва йиғинлари туфайли клубларнинг ўйинлари бошқа муддатга кўчирилмайдиган бўлди. Бу ҳақда Фарҳод Магомедов бугунги йиғилишда хабар бериб ўтди. Шунда клуб вакилларидан қуйидагича савол бўлди:

    - Агар олимпия терма жамоамиз Лондон йўлланмасини қўлга киритадиган бўлса, бош мураббий ҳар ойда йиғин ташкил этади. Ўша пайтда клублар ўз ўйинчиларини олимпия терма жамоасига қўйиб юбормасликка ҳақлари борми?
    - Йўқ. Агар олимпия терма жамоаси Лондон олимпиадасига чиқадиган бўлса, Вадим Абрамов терма жамоани 3 ойлик йиғинга жалб қилмоқчи. Клублар ўйинчиларни терма жамоага бермасликка ҳаққи йўқ. Бу ҳақда ЎФФнинг терма жамоалар ҳақидаги низомида ёзиб қўйилган. Низомга мувофиқ терма жамоа истаган пайтда мураббий ўйинчини чақириш имкониятига эга.

    Юрий Саркисян: - ЎзПФЛ бошқарув органи. Тегишли қарорни қабул қилиб, клубларга ижро учун юборинг. Ким бунга бўйсунишни истамаса, марҳамат қилиб, Қозоғистон чемпионатига ўтиб кетиши мумкин.
    Ф.Магомедов: - Бундан кейин ўйинчилари олимпия терма жамоасига таклиф этилгани туфайли клубнинг чемпионатдаги ўйинлари бошқа муддатга кўчирилмайди. Бутун дунёда шундай. Фақатгина кўчиришлар миллий терма жамоа туфайли амалга ошиши мумкин. Ўтган мавсумдаги кўчирилган ўйинлар ҳақида журналистлар менга савол беришганди. 2011 йилда 14та ўйиннинг муддати ўзгарибди. Улардан 8таси фақатгина бир кун нари-берига сурилди. Бу ўзгаришлардан "Насаф” халқаро майдонда фойда кўрди. Бу ижобий ҳолат. Умид қиламан, келаси мавсумда тақвимда ўзгаришлар бўлмайди. Бундан кейин олимпия терма жамоамизнинг ўйинлари туфайли, клубларнинг ўйинларини бошқа муддатга кўчирмаймиз.

    Манба: www.uff.uz
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 601 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz