Четверг, 02.05.2024, 22:43
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Декабрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Декабрь » 26 » «Пахтакор» машғулотларида 44та футболчи қатнашмоқда
    20:04
    «Пахтакор» машғулотларида 44та футболчи қатнашмоқда


    Хабарингиз бор, «Пахтакор» жамоаси янги мавсум тайёргарлигининг дастлабки босқичини Тошкентда олиб бормоқда.

     Чилонзордаги сунъий майдонда Тачмурод Агамуродов ва Мурод Исмоилов шогирдлари 4 таркибга бўлинган ҳолда ўзаро куч синашдилар. Таркиблар 3 соат давомида ўзаро баҳс олиб борди. Янги мавсумга жиддий ҳозирлик кўраётган жамоа таркибида табиийки, бир неча футболчилар кўрикдан ўтяпти.

    Машғулотларда ижарадан қайтган ва илгари жамоа таркибида тўп тепган футболчилар билан бирга илк бор жамоа лагерига қўшилганларни ҳам учратиш мумкин.

    Ижарадан қайтган ўйинчилар орасида Мурод Холмуҳаммедов (Хитойдан), Акрам Баҳриддинов (Локомотив), Эркин Жабборов (Навбаҳор) ва Ойбек Қиличев (Андижон)ни, собиқ "пахтакорчилар"дан Александр Лобанов, Шаҳбоз Эркинов (Шўртан), Алишер Маҳмудов (Навбаҳор), Леонид Кошелев, Алексей Николаев ва Баҳриддин Ваҳобов (Қизилқум), янгилардан эса Отабек Валижонов (Навбаҳор) ва Нодир Одилов (НБУ-Осиё)ни тер тўкиб, меҳнат қилаётганини алоҳида таъкидлаш мумкин.  Кошелев янги жамоа топгунига қадар машғулотларда иштирок этиб туради.

    Бу ҳали ҳаммаси эмас. «Пахтакор» жамоаси мухлисларга янги йил учун ажойиб совға тайёрлаб қўйгани маълум қилинмоқда.

    Кечаги машғулотда 11тадан 4та жамоа ўзаро куч синашди. Ўзига хос ўтган ўртоқлик учрашувида Эркинов покерга эришган бўлса, Тожиев ва Ваҳобов дубль, "қария" Кошелев эса 1 марта дарвозани ишғол қилди.

    Фарҳод хет-трик қайд этиш имкониятига эга бўлганди. Лекин, ўзи ишлаган пенальтини голга айлантира олмади.

    Янгилардан Одилов, Маҳмудов ва Валижоновлар ҳаракатлари жамоа мураббийларида ижобий таассурот қолдирганини айтиб ўтиш мумкин.

    Бугун жамоа "Пахтакор" стадионида жорий йилдаги сўнгги машғулотини ўтказади ва 2 январга қадар "янги йил" таътилига йўл олади.

    Манба: www.pakhtakor.uz  

    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 537 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz