Аргентина терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Хосе Пекерман Колумбия
терма жамоасини бошқариши мумкин. 62 ёшли мутахассиснинг охирги марта
Мексиканинг "Тигрес” клубида фаолият юритганди.
Жанубий америкалик ОАВ ходимларининг тарқатган хабарларига қараганда,
колумбиялик мураббий билан музокаларга киришган. Пекерман якуний қарорини
кейинги ҳафтада маълум қилади.
Бундан бир ой олдин Колумбия терма жамоаси устози Леонель Альварес
истеъфога чиқарилганди. Ушбу мутахассис колумбияликлар бошқарувида учта ўйин
ўтказди, холос.
|