Пятница, 03.05.2024, 05:57
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Декабрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Декабрь » 6 » Рақиблар аниқланди
    20:58
    Рақиблар аниқланди


    6 декабрь куни ОФК қароргоҳи жойлашган Куала – Лумпур шаҳрида Осиё Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Унинг натижаси кўра, Қаршининг "Насаф” жамоаси  "А” гуруҳидан, "Пахтакор” эса "В” гуруҳидан жой олди. Мамлакатимиз чемпиони "Бунёдкор” эса шарқда кураш олиб боради. Айтиш жоизки, Қосимов шогирдларига кучли рақиблар дуч келишди.

     

    "Бунёдкор” эски танишлари билан бирга                                    

    Юқорида айтганимиздек, "Қалдирғочлар” "Е” гуруҳидан жой олишди. Улар нимчорак финалга чиқши учун эски танишлари билан кураш олиб боришади. Шуни айтиш жоизки, Хитойнинг "Лиаонинг" жамоаси плей офф ўйинларида иштирок этишдан бош тортганлиги учун қуръа натижаларига кўра, Австралиянинг "Аделаида Юнайтед" жамоаси тўғридан - тўғри ОЧЛ йўлланмасини қўлга киритди. Натижада австралияликлар ҳам "Е” гуруҳига жойлашитшди. Ушбу жамоа "Бунёдкор” учун бегона эмас. 2008 йилда "Қалдирғочлар” ОЧЛ ярим финалида "Аделаида”га ютқазиб қўйганди. Яна бир қизиқ ҳолат, 2009 йилда "Бунёдкор”ни мусобақадан чиқариб юборган Жанубий Кореянинг "Поханг Стилерз" ҳам "Е” квартетидан жой олиши мумкин. Бунинг учун кореяликлар саралаш босқичидан муваффақиятли ўтишлари керак. "Бунёдкор”нинг учинчи жамоаси ҳам анойи эмас.

     

    Қосимов нима дейди?

    «Бунёдкор» бош мураббийи анча оғир келган қуръа ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

    - «Е» гуруҳидаги ҳар бир баҳс жуда-жуда қизиқ бўлиши ва ҳар бир очко учун кураш сўнгги тургача боришини тасаввур қилиш қийин эмас. Гуруҳимиздаги жамоаларга ортиқча таъриф беришнинг хожати йўқ. Ўйлайманки, ушбу квартетдан кейинги босқичга чиқса бўлади. Мени жамоаларнинг кучи эмас, балки Австралия, Япония ва Жанубий Корея ёки Таиландга уюштириладиган сафар ва парвозлар ўйлантиряпти. Очиғини айтаман, бу гуруҳдан жой олганимиз бизни ташвишлантираётгани йўқ.

    Шахсан мен учун бундай кучли жамоалар билан кураш олиб бориш қизиқарли.

    Бу жамоалар билан ўйнаб нималарга қодир эканлигимизни амалда текшириб, улардан тажриба орттиришимиз мумкин.

     

    "Бунёдкор” ўйда бошлайди

    "Е” гуруҳи тақвими:

    1 - тур

    6 - 7 март  - Гамба Осака  - Плей – офф ғолиби

    6 - 7 март  - Бунёдкор  - Аделаида Юнайтед

    2 - тур

    20 - 21 март  - Аделаида Юнайтед - Гамба Осака

    20 - 21 март - Плей – офф ғолиби  – Бунёдкор

    3 - тур

    3 - 4 апрель  - Гамба Осака - Бунёдкор

    3 - 4 апрель  - Плей – офф ғолиби  - Аделаида Юнайтед

    4 - тур

    17 - 18 апрель  - Бунёдкор - Гамба Осака

    17 - 18 апрель  - Аделаида Юнайтед - Плей – офф ғолиби

    5 - тур

    1 - 2 май  - Плей – офф ғолиби  - Гамба Осака

    1 - 2 май  - Аделаида Юнайтед – Бунёдкор

    6 - тур

    15 - 16 май  - Гамба Осака - Аделаида Юнайтед

    15 - 16 май  - Бунёдкор - Плей – офф ғолиби

     

    "Насаф” учун яхши имконият

    Ўз тарихида илк маротаба ОЧЛда иштирок этадиган Қаршининг "Насаф" жамоаси "А" гуруҳида тўп суради.

    "Аждарлар”нинг рақиблари ҳам анойи эмас. "Ал Райян" (Қатар), "Ал Жазира" (БАА), ва Плей – офф ғолиби .

     

    Мураббийнинг фикри

    "Насаф”нинг ёрдами мураббийи Рўзиқул Бердиев қуръа ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

    - Умуман олганда, гуруҳимиз кучли жамоалардан ташкил топган, - дейди "Насаф” ёрдамчи мураббий Рўзиқул Бердиев. – Сабаби қуръа натижаларидан хабар топишим билан гуруҳимиздаги рақибларнинг ҳозирги ҳолати билан қизиқдим. Қатарнинг "Ал - Райян” жамоаси айни пайтда Қатар юлдузлар лигасида бирорта ҳам мағлубиятга учрамаган. Турнир жадвалининг учинчи поғонасида бормоқда. Улар 2 декабрда чемпионат доирасида Осиё чемпионлар лигасининг амалдаги ғолиби "Ал-Садд” жамоасини 2:1 ҳисобида мағлуб этишди. Шунинг ўзиёқ рақибимизнинг жиддий жамоа эканлигидан далолат беради.

    Бирлашган Араб Амирликларининг "Ал Жазира” жамоаси эса айни пайтда ўз миллий биринчилигида 1-поғонада бормоқда. Улар сафида Аргентина ва бразилиялик легионерлар ҳамда Австралия миллий терма жамоаси сардори ҳам ҳаракат қилади. Шу боис бу жамоа осонликча таслим бўлмайди.

    Менимча, гуруҳдаги учинчи жамоа Эрон мамлакатидан бўлса керак.

     

    Биринчи ўйин Қаршида бўлади

    "А” гуруҳи тақвими:

    1 - тур

    6 - 7 март  - Ал Райян – Плей – офф ғолиби

    6 - 7 март  - Насаф - Ал Жазира

    2 - тур

    20 - 21 март  - Ал Жазира - Ал Райян

    20 - 21 март  - Плей – офф ғолиби – Насаф

    З - тур

    3 - 4 апрель  - Ар Райян - Насаф

    3 - 4 апрель  - Плей – офф ғолиби  - Ал Жазира

    4 - тур

    17 - 18 апрель  - Насаф - Ал Райян

    17 - 18 апрель  - Ал Жазира - Плей – офф ғолиби

    5 - тур

    1 - 2 май  - Плей – офф ғолиби  -  Ал Райян

    1 - 2 май  - Ал Жазира – Насаф

    6 - тур

    15 - 16 май  - Ал Райян - Ал Жазира

    15 - 16 май  - Насаф - Плей – офф ғолиби

     

    "Шерлар” ва вице чемпионлар

    Ўзбекистон кубоги соҳиби "Пахтакор”  "В” гуруҳидан ўрин олди. Исмоилов шогирдлари икита вице-чемпион билан рўбарў келди. Улар Саудия Арабистони ва БАА чемпионатида кумуш медалга сазовор бўлган "Ал Иттиҳод” ва "Банияс”дир. Айтиш жоизки, амирликлар жамоасида яқинда аргентиналик машҳур мураббий Габриэль Кальдерон иш бошлади. "Шерлар”нинг учинчим рақиби Қатарнинг "Ал Араби” жамоаси бўлди.

     

    Қурадан кейинги фикр

    Мурод Исмоилов:  Очиғини айтишш керак, гуруҳимизни кучсиз деб бўлмайди. Биргина Саудиянинг «Ал Иттиҳод» клуби қандай кучга эга эканлиги кўпчиликка маълум. Шунингдек, «Ал Арабий» (Қатар) ва «Банияс» (БАА) клубларига қарши кечадиган баҳслар ҳам қийин бўлиши аниқ. Ҳозирча фақат «Банияс» биз учун бирмунча нотаниш рақиб кўриниши мумкин. Лекин ўтган мавсумда уларнинг ҳам ўйинини кўрганмиз. БААга борганимизда бу жамоанинг «Ал-Айн» билан кечган учрашувини кузатгандик.

     

    "Пахтакор” БААда бошлайди

    "В” гуруҳи тақвими:

    1 - тур

    6 - 7 март  -  Ал Иттиҳод  -  Пахтакор

    6 - 7 март  - Банияс  -  Ал Араби

    2 - тур

    20 - 21 март  -  Ал Араби  -  Ал Иттиҳод

    20 -21 март  - Пахтакор  -  Банияс

    3 - тур

    3 - 4 апрель  - Ал Иттиҳод  -  Банияс

    3 - 4 апрель  - Пахтакор  -  Ал Араби

    4 - тур

    17 - 18 апрель  - Банияс  -  Ал Иттиҳод

    17 - 18 апрель  - Ал Араби  -  Пахтакор

    5 - тур

    1 - 2 май  - Пахтакор  -  Ал Иттиҳод

    1 - 2 май  - Ал Араби  -  Банияс

    6 - тур

    15 - 16 май  - Ал Иттиҳод  -  Ал Араби

    15 - 16 май  - Банияс  -  Пахтакор

     

    «Нефтчи» «Аш-Шабоб» билан ўйнайди

    Плей-оффда иштирок этадиган Фарғонанинг "Нефтчи" клуби саралашнинг 2-босқичида БААнинг "Ал Шабаб" жамоаси билан ўйнайдиган бўлди. Ўйин "Ал Шабаб" майдонида 18 февраль куни бўлиб ўтади.  Маълумки, ушбу жамоа сафида ҳамюртимиз Азиз Ҳайдаров тўп суради.

    Саркисян шогирдлари ушбу ўйинда ғалаба қозона олишса, ОЧЛнинг "D" гуруҳида ўрин эгаллайди. Акс ҳолда, "Нефтчи" ўз юришини ОФК кубогида давом эттиради.

    ОЧЛ Ғарб минтақасининг плей-офф биринчи босқичида Эронннинг "Истиқлол" ва "Зоб Ахан" клублари ўзаро тўқнаш келдилар. Улардан бири халқаро фаолиятни эрта тугадиган бўлди. Ушбу жуфтлик ғолиби 18 ноябрь куни Саудия Арабистонининг "Ал Иттифоқ" клуби билан куч синашади.

    Шарқ минтақасида эса Кореянинг "Поханг Стилерз" ва Таиланд кубоги соҳиби ўзаро куч синашишади.

    ОЧЛ. Плей – офф ўйинлар

    Ғарб минтақаси

    Ярим финал. 11 февраль

    "Истиқлол" (Эрон) - "Зоб Ахан " (Эрон)

    Финал. 18 февраль

    "Ал Шабаб " (БАА) - "Нефтчи" (Ўзбекистон)

    1-жуфтлик ғолиби - "Ал Иттифоқ" (Саудия Арабистони)

    Шарқ минтачаси

    Финал. 18 февраль

    "Поханг Стилрез " (Жанубий Корея) - Таиланд кубоги соҳиби.

     

    Қуръа натижалари билан танишинг:

    A Гуруҳи

    Ал Райян (Қатар)

    Ал Жазира (БАА)

    Насаф (ЎЗБЕКИСТОН)

    Истиқлол/Зоб Аҳан  - Ал Иттифоқ

     

     

    B Гуруҳи

    Ал Иттиҳод (С. Арабистони)

    Ал Араби (Қатар)

    Банияс (БАА)

    Пахтакор (ЎЗБЕКИСТОН)

     

     

    C Гуруҳи

    Сепахон (Эрон)

    Ал Аҳли (С. Арабистони)

    Лаҳвия (Қатар)

    Ал Наср (БАА)

     

     

    D Гуруҳи

    Плей офф - 2

    Пирузи (Эрон)

    Ал Ҳилол (С. Арабистони)

    Ал Гарафа (Қатар)

     

    E Гуруҳи

    Гамба Осака (Япония)

    Аделаида Юнайтед (Австралия)

    Бунёдкор (ЎЗБЕКИСТОН)

    Поханг Стилерс (Ж.Корея) / Таиланд чемпиони

     

    F Гуруҳи

    Улсан Хундай (Жанубий Корея)

    Япония кубоги соҳиби

    Брисбан Роар (Австралия)

    Бежинг Гуан (Хитой)

     

    G Гуруҳи

    Тианжин Теда (Хитой)

    Сеонгнам (Ж. Корея)

    Нагоя Грампус (Япония)

    Централ Маринес (Австралия)

     

    H Гуруҳи

    Таиланд чемпиони

    Гуанджу (Хитой)

    Чонбук Моторс (Ж. Корея)

    Кашива Рейсол (Япония)

     

    1/8 финалда учрашадилар:                 

    29/30 май    

    A1 - C2

    C1 - A2

    B1 - D2

    D1 - B2

    E1 - G2

    G1 - E2

    F1 - H2

    H1 - F2

     

    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 484 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz