Испания ОАВ хабар беришича, "Анжи” жамоаси Мадриднинг "Атлетико”
клубига Хосе Антонио Рейес бўйича расмий таклиф билан чиққан. Бироқ, унга катта
пул таклиф этишларига қарамай, 27 ёшли футболчи Россия кўчиб ўтишга рози бўлмади.
Tutto Mercato Web сайти эса
«Анжи» клуби Испаниянинг «Севилья» жамоаси ҳужумчиси Фредерик Кануте билан
қизиқмоқда, деб хабар тарқатган.
34 ёшли футболчининг жамоаси билан шартномаси мавсум якунида ўз
ниҳоясига етади.
Аммо оммавий ахборот воситалари хабарларига кўра, махачқалъаликлар ушбу футболчи учун январь ойида 5 миллион евро
беришмоқчи. Жорий мавсумда Кануте
«Севилья» жамоаси таркибида 12 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урган ва битта голли пас берган.
|