Фарғона болалар ва ўсмирлар футбол мактаби қошидаги сунъий қопламали
майдонида бўлиб ўтган "С” лицензияси
учун курслари якунига етди. Вилоятнинг 20 нафар мураббийлари 16-29 декабрь кунлари
ўз малакаларини оширишга мувафақ бўлишди. Ўқув курсларини Осиё футбол
Конфедерациясининг инструктори Зоиржон Ҳасанов олиб борди.
Мураббийларнинг назарий билимлари Фарғона шаҳридаги Ҳуқуқшунослик
коллежининг мажлислар залида бўлиб ўтди.
Манба: «Футбол инфо»
газетаси
|