Четверг, 02.05.2024, 19:28
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Декабрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Декабрь » 6 » Сўнгги тур олдидаги ўйлар
    21:03
    Сўнгги тур олдидаги ўйлар


    Бугун ва эртага Европанинг 16 шаҳрида Чемпионлар лигасининг сўнгги тур учрашувлари бўлиб ўтади. Айнан мана шу баҳслардан кейин плей-оффга чиқадиган жамоалар номи маълум бўлади.

    Гуруҳ босқичининг охирги тури айрим жамоалар учун "ҳаёт-мамот” жангига айланади.

     

    Инглизларга нима бўлди?

    Сўнгги турдан олдин Англия жамоаларга ҳавас қилиб бўлмайди. "Арсенал”дан ташқари қолган учта жамоанинг тақдирига олтинчи турда  ойдинлик киритилади. Бу ерда қизиқ ҳолатга дуч келдик. Бундан бир неча йил олдин инглиз клублари ярим финалгача етиб боришарди. Энди эса уларнинг тақдири қил устида қолди. Хусусан, "Манчестер Юнайтед” ўз мухлисларини хурсанд этиш учун Швейцарияда камида дуранг ўйнаши керак. Лекин рақиб ҳам анойи эмас. "Базель” иккинчи турда барчани ажаблантирган ҳолда "Олд Траффорд” стадионида "қизил иблислар” билан дуранг ўйнади. Ҳозир швейцарияликлар ҳам қулай имкониятдан фойдалинашига ҳаракат қилишлари ойдек равшан.

    Премьер лига пешқадами "Манчестер Сити” ҳолати ҳамшаҳриникидан анча мушкул. Роберто Манчини шогирдлари ўз майдонларида "Бавария”ни доғда қолдириши шарт. Бироқ нариги жуфтликла "Наполи” ғалаба қозонмаслиги керак. Акс ҳолда "шаҳарликлар”нинг эртаги гуруҳ босқичидан кейиноқ ўз поёнига етади.

    Ҳозир "Челси”нинг аҳволига ҳам ҳавас қилиб бўлмайди. "Аристократлар”га сўнгги турда ғалаба қозонишлари ё нурсиз дуранг натижа қайд этишлари талаб этилади.

     

    Руслар учун "йил ўйини”

    Санкт-Петербургнинг "Зенит” клуби сўнгги турда "Порту”га ютқазмаса, рус мухлисларига плей-оффни тақдим этади. Очиғини айтиш керак, ушбу гуруҳда ҳеч ким АПОЭЛнинг кейинги босқичга чиқишини кутмаганди. Аммо кипрликлар барқарор ўйин орқали сенсациялар сериясини давом эттиришмоқда.  Кўпчилик "Зенит”нинг бешинчи турдаги учрашувига "йил ўйини” деб таъриф берганди. Аслида эса питерликлар учун "йил ўйини” Португалияда бўлади.

    Москванинг ЦСКА жамоаси ҳам Франция чемпионига мағлуб бўлгач, ўзи учун вазиятни чигаллаштириб юборди. Армиячилар сафарда "Интер”дан уч очко тортиб олишлари лозим. Айтиш жоизки, "Интер”га очко унчалик керак эмас.

    Агар гуруҳнинг нариги ўйинида дуранг натижа қайд этилса, Слуцкий шогирдлари плей-оффга йўл олишлари мумкин. Кимдир ғалаба қозонса, ЦСКА Европа лигасига равона бўлади. Бунинг учун эса Италиядан уч очко билан қайтиш лозим.

     

    "Арсенал” ва "Реал” кимларга ёрдам беради?

    Муддатидан олдин плей-оффга чиққан "Арсенал” қайси гуруҳдошига ёрдам беради? Сўнгги турни Венгер шогирдлари Грецияда "Олимпиакос”га қарши ўтказишади. Агар ушбу ўйинда мезбонлар ғалаба қозонса, кейинги босқичга чиқишлари мумкин. Қизиқ ҳолат, Чемпионлар лигаси стартида ҳеч ким греклардан бундай натижани кутмаганди. Охирги турларни кутаринки руҳда ўтказган "Олимпиакос” ўйинчилари сенсацияга яқин туришибди. Бунинг улар "Арсенал”ни ютишлари керак. Ўз навбатида нариги ўйинда "Боруссия” ҳам "Марсель”га мағлуб бўлмаслиги лозим. Кўрамиз, "Арсенал” ўзига  шериклик учун кимни танлар экан.

    Голландиянинг "Аякс” жамоаси ҳам плей-оффга яқин турибди. Де Бур шогирдлари сўнгги турда "енгилмас” "Реал”ни қабул қилишади. Мазкур турда амстердамликлар мағлубиятга учрашмаса марра уларники.  "Лион”нинг вазифаси эса анча мушкул. Францияликлар сафарда "Динамо”ни ўта йирик ҳисобда доғда қолдиришлари ва "Реал”нинг ғалаба қозонишини кутишлари тўғри келади. Айни дамда кўпчилик Моуриньо шогирдлари "Аякс”га ёрдам беришини тахмин қилмоқда.

    Биз эса воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз.

    АНОНС                                                               

    Европа Чемпионлар лигаси

    Гуруҳ босқичи

    6 - тур

    Бугун           

    Челси (Англия) - Валенсия (Испания)   

    Генк (Бельгия) - Байер (Германия)       

    Олимпиакос (Греция) - Арсенал (Англия)                    

    Боруссия (Д, Германия) - Марсель (Франция)           

    Порту (Португалия) - Зенит (Россия)    

    АПОЭЛ (Кипр) - Шахтёр (Украина)        

    Барселона (Испания) - БАТЭ (Беларусь)       

    Виктория (Чехия) - Милан (Италия)

    Эртага         

    Манчестер Сити (Англия) - Бавария (Германия)       

    Вильярреал (Испания) - Наполи (Италия)       

    Интер (Италия) - ЦСКА (Москва, Россия)       

    Лилль (Франция) - Трабзонспор (Туркия)         

    Базель (Швейцария) - Манчестер Юнайтед (Англия)           

    Бенфика (Португалия) - Оцелул (Руминия)     

    Аякс (Голландия) - Реал (Мадрид, Испания)  

    Динамо (Загреб, Хорватия) - Лион (Франция)

    Аброр Деҳқонов тайёрлади

    Категория: Европа | Просмотров: 484 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz