Англия ОАВ томонидан хабар берилишича, Лондоннинг "Челси” клуби
ҳужумчиси Фернандо Торрес январь ойда жамоани тарк этиши мумкин.
"Аристократлар” раҳбарияти испаниялик футболчини 20 млн. еврога сотишга
тайёр. Қизиғи шундаки, лондонликлар Торресни 50 млн. еврога харид
қилишганди. Орадан бир йил вақт ўтиб,
Фернандо анча арзонлашди. Бунга сабаб 27 ёшли ҳужумчи шу давр мобайнида
рақиблар дарвозасига атиги учта тўп киритган, холос.
Ўз навбатида "Челси” бошқа бир
испаниялик футболчи Хуан Матуга жиддий қизиқиш билдирмоқда.
|