Пятница, 03.05.2024, 03:13
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Декабрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Декабрь » 20 » Трансфер арафасидаги “ўйинлар”
    17:50
    Трансфер арафасидаги “ўйинлар”

     

    Европада трансфер бозори бошланишига ҳам тобора кам вақт қолмоқда. Одатда бундай пайтларда турли миш-мишлар кўпайиб кетади. Аниқроғи, турли нашрларда ҳар хил хабарлар тарқалади. Қизиғи шундаки, ушбу маълумотларнинг айримлари якунда ўз тасдиғи топади. Бугунги мақоламизда сўнгги кунларда бутун омманинг эътиборини тортган хабарлар ҳақида тўхталиб ўтамиз.

     

    Ким ҳақ? "Марка”ми ёки Гвардиола?

    Испанияда чоп этиладиган Marca нашри хабар  беришича, "Барселона" клуби тажрибали ҳужумчи Давид Вильяни сотишни режалаштириб турибди.

    Манбаада  маълум қилинишича, клуб мураббийлар штаби Давид Вильяга нисбатан аввалги ишончини йўқотган ва ёзги трансфер мавсумида уни сотиб юбориб, ўрнига бошқа ҳужумчини таркибга жалб этиш мўлжалланган.

    Испания терма жамоаси ҳужумчисини ўз сафига қўшиб олиш учун Англия премьер лигасида иштирок этадиган клублар даъвогарлик қилмоқдалар. Улар орасида "Челси", "Ливерпуль" ва "Астон Вилла" жамоалар бор. Айниқса, "Ливерпуль" клуби раҳбарияти тажрибали ҳужумчини ўз сафига қўшиб олишга  жиддий қизиқмоқда.

    Аммо "Барселона" раҳбарияти бу борада "Челси" клуби ҳам курашга қўшилишига умид билдирмоқда. Шундай бўлган ҳолатда, каталонияликлар футболчи учун кўпроқ маблағ ундириш имкониятига эга бўладилар.

    Ўз навбатида Вильянинг сотилиши ҳақида хабарни "Барселона" клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола инкор этди. Ушбу маълумотга Пепнинг муносабат  қуйидагича бўлди.

    "”Marca” газетаси ёлғон хабар тарқатган. Мен ҳар доим жамоамиздаги барча футболчилардан фойдаланишга ҳаракат қилиб келаман. Мен таркибнинг 25 хилдаги кўринишини тайёрлаб қўйганман. Ҳар сафар янгича кўринишдагисидан фойдаланишга ҳаракат қиламан.

    Кўплаб футболчиларимиз бу йил ва келгуси йилларда таркибдаги ўринларини сақлаб қоладилар", - дейди Гвардиола.

    Бу ерда яна мавжумлик юзага келди. Очиғини айтиш керак, кимга ҳам ионишни билмайсан. Аслида ким ҳақ? Буни вақт кўрсатади.

     

    Тевес  ҳамон сарсон

    Сўнгги пайтларда ОАВлари учун асосий мавзуга айланган Аргентиналик ҳужумчи Карлос Тевес яна барчанинг диққат марказида бўлди.

    Маълумотларга кўра, Италиянинг «Милан» жамоаси аргентиналик футболчи учун сўнгги таклифни юборди.

    Айтишларича,  "Манчестер Сити” клуби раҳбарлари бундан олдин италиялик томонидан юборилган таклифларни инкор этишган. Яъни, "Милан” Тевесни ижарага олишни истаётганди. Бироқ "шаҳарликлар”га бу таклиф ёқмаганди.  Айрим манбааларда "Милан” Карлос Тевеснинг ўзи билан келишувга эришди, деган хабарлар тарқалганига қарамай, ҳамон музокаралар боши берк кўчага кириб қолган.

    "Бу бизнинг охирги уринишимиз. Агар "Сити” билан келиша олмасак, ҳаммаси якунига етади”,- деди "Милан” вице-президенти Адриано Галлиани.

    Лекин айни дамда Тевес учун Англиянинг "Тоттенехэм” ва Франциянинг ПСЖ клублари ҳам жиддий кураш олиб бормоқда. Бу ерда "Шаҳарликлар”да танлаш имконияти бор. Бироқ, бебош Тевес бунга қандай муносабат билдириши номаълум. Негаки, Карлитос Италияда ўйнашни хоҳлаяпти. "Сити”га эса пул керак.

    Ўз навбатида Карлос Тевес Европага қайтмаслигини айтиб ўтди.

    "Энди менга барибир йўқоаиган нарсам қолмади. Фақат озроқ пулдан маҳрум бўлишим мумкин.  Лекин Европа бўйлаб бир жойдан иккинчи жойга кўчиб юраверишдан чарчадим. Англияга умуман, қайтишни истамайман.

    "Бока Хуниорс" таркибида мавсумга тайёргарлик кўрмоқчиман. Мазкур клуб билан Либертадорес кубогини ютишни  истайман", - дейди Карлитос Gente нашрига берган интревьюсида.

     

    Торресни ким сотиб олади?

    Англия ОАВ томонидан хабар берилишича, Лондоннинг "Челси” клуби ҳужумчиси Фернандо Торрес январь ойда жамоани тарк этиши мумкин.

    "Аристократлар” раҳбарияти испаниялик футболчини 20 млн. еврога сотишга тайёр. Қизиғи шундаки, лондонликлар Торресни 50 млн. еврога харид қилишганди.  Орадан бир йил вақт ўтиб, Фернандо анча арзонлашди. Бунга сабаб 27 ёшли ҳужумчи шу давр мобайнида рақиблар дарвозасига атиги учта тўп киритган, холос.

    Ўз навбатида "Челси”  бошқа бир испаниялик футболчи Хуан Матуга жиддий қизиқиш билдирмоқда.

    Айтиш жоизки, Торрес "Челси” учун анча бош оғриқ бўлди. Умуман унинг Лондонга кўчиб ўтиши "аристокларлар”га фойда келтирмади.

    Ҳақли савол туғилади? Торресни ким сотиб олишни истайди. Ҳозирча бу борада аниқ таклифлар йўқ.

     

    Глебнинг даҳшатли тўшлари

    "Барселона”нинг беларуслик ярим ҳимоячиси Александр Глеб ўзига янги жамоа ахтариш билан банд.  Ярим ҳимоячи мавсумни «Вольфсбург» клубида ижара асосида ўтказганди. Немислар унинг ижара муддатини ўзайтиришни хоҳлашмади.

    - "Бўрилар” устози Феликс Магат билан очиқ гаплашиб олдим. У ҳамкорликни давом эттира олмаслигидан афсусда эканлигини айтди.  Буни тўғри тушундим. Негаки,  мавсум давомида жароҳат олаверишим клуб раҳбарларига ҳам ёқмаган. Ростини айтсам, шу бир йил ичида даҳшатли тўш кўраётгандек бўлдим. Тикланиш жараёни қанча муддатга чузилиши билмайман. Агентим Ули Фербер янги жамоа излаш билан банд. Агар янги йилгача ҳаммаси жойида бўлса, январь ойида ўзимга бошқа иш жойи топишга ҳаракат қиламан”,-  дейди Глеб.

    Айтиш жоизки, ҳуқуқий жиҳатдан "Барса”га тегишли бўлган ярим ҳимоячи 2009 йилдан бери ижарада юради. Бу давр оралиғида Глеб учта жамоа – "Штутгарт”, "Бирмингем” ва "Вольфсбург”да ўйнашга улгурди.

    Аброр Деҳқонов тайёрлади

    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 606 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz