"Насаф" жамоаси
билан шартноаси якунига етган Лутфилло Тўраев ўз фаолиятини илк маротаба
Тошкентда давом эттирадиган кўринади. Маълумотларга кўра ярим ҳимоячи
"Бунёдкор" жамоаси билан шартнома имзолашга яқин турибди.
"Насаф" таркибида ОФК Кубоги соҳиби бўлган Лутфиллога
"қалдирғочлар”дан ташқари, 2012 йилда ўз олдига катта мақсадларни қўяётган
бошқа жамоалардан ҳам жиддий таклифлар тушган. Қолаверса футболчида
"Насаф"да қолиш имконияти ҳам мавжуд бўлган. Аммо Ўзбекистон терма
жамоаси аъзоси Тошкентга кўчиб ўтишни мақсад қилган кўринади.
|