Четверг, 02.05.2024, 17:30
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Декабрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Декабрь » 23 » Усмонов ЎФФнинг йиллик ҳисоботини берди
    17:17
    Усмонов ЎФФнинг йиллик ҳисоботини берди
    23 декабрь куни Ўзбекистон Футбол Федерациясининг мажлислар залида йил якунларига бағишланган ҳисобот-конференцияси бўлиб ўтди.

    Унда ЎФФ раҳбари Мираброр Усмонов роппа-роса 1 соат давомида 2011 йилда олиб борилган ишлар хусусида футбол жамоатчилиги олдида ҳисобот берди.

    "Ортда қолаётган 2011 йил ўзбек футболи учун қай даражада келганлигидан барчангизни хабарингиз бор. Муҳтарам Президентимиз томонидан чиқарилган қарорлар футболни ривожлантиришда жуда катта аҳамият касб этди. 2011 йил учун олдимизга қўйилган вазифаларни уддаладик деб мен бугун бемалол айта оламан”, - дея сўз бошлади сенатор Усмонов.

    "2011 йилда 8та стадион деярли қайтадан таъмирланиши керак эди. Хусусан, "Локомотив” клуби учун 8000 мухлисни ўз бағрига сиғдира оладиган янги стадион фойдаланишга топширилиш арафасида, бу борада "Ўзбекистон темир йўллари”га миннатдорчилик билдирамиз. Бекободда 15.000 кишига мўлжалланган стадион қуриб битказилди. Самарқанддаги стадион (12.000) 1 март куни ишга тушади. Бухородаги стадион эса ўз бағрига 20.000 нафар фанат сиғдира олади ва у ҳам яқин орада фаолиятини бошлайди. Бундан ташқари, Олмалиқдаги стадионнинг қурилиш-таъмирлаш ишлари 2012 йили ўз ниҳоясига етказилади. Наманганда ишлар бироз оқсаяпти, лекин насиб қилса, Мустақиллик байрами арафасида стадион ишга туширилиши режалаштирилган. Фарғонада янги стадион барпо қилиш учун жой масаласида бироз қийинчиликка дуч келдик, шу боис у ерда келаси йил эмас, 2013 йили янги стадион қуриб, битказилади. "Пахтакор” марказий стадиони эса яқин орада таъмирлаш учун маълум муддатга ёпилади. Майдон бутунлай янгиланиб, ишлар охирига етказилгач, насиб қилса май ойидан мухлислар яна қадрдон ўйингоҳларига ташриф буюришлари мумкин бўлади. "Бунёдкор”нинг 34 минг мухлисга мўлжалланган стадиони июнь ойида тайёр ҳолга келтирилади. Ўзбекистонда ҳали бундай стадион бўлмаган. Ушбу юқорида келтирилган стадионлар қурилиш-таъкирлаш ишларига жами 250 миллион АҚШ доллари сарфланади”.

    "Футболда катта ютуқларга эришиш учун аввало, инфратузилмани юксалтириш лозим. Мамлакатда инфратузилма яхши йўлга қўйилмас экан, ҳеч қачон Федерация мақсадига эришолмайди. Биз бу нарсага жуда катта эътибор қаратяпмиз. Шу билан бирга келажагимиз бўлган болалар ва ўсмирлар футболига жиддий муносабат талаб этилади. Олий лиганинг бир қатор клубларида футбол мактаблари ишга туширилди. Андижонда 1,5 миллиард сўм сарфланиб, интернат ташкил қилинди. Энди Қаршида ҳам шундай мактаб ишга тушади. Буларни ҳақиқий академия деб айтса бўлади. Шунингдек, Тошкентда "Реал Мадрид" клубининг интернати "Бунёдкор" мактаби билан биргаликда иш бошлайди. Бизнинг болалар йилига икки марта Испанияга бориб, маҳоратларини оширишади. Ҳозирда шу мактабларда 5 минг нафар болалар таҳсил олишяпти. Бу ҳали етарли миқдорда эмас. Шуғулланувчи болалар сонини оширишимиз керак. Агар саломатлик бўлса, бу каби мактбларга пул ажратиш ва уларни қуриш у қадар катта муаммо эмас. Лекин мени бошқа нарса ташвишга солади: ўша мактабларда қандай савиядаги мураббийлар таълим беради? Болалар кимлардан таҳсил олади? Шунинг учун биз юқори савияли мураббийларни етиштиришга катта эътибор қаратишимиз керак. Бу борада Рустам Акрамов бутун Республика бўйича турли семинар ва курслар ташкил этиб келмоқда. Лекин келаси йили бу масалага янада жиддий эътибор қаратишимиз зарур. Мураббийларнинг молиявий ҳолатини яхшилаш жуда муҳим. Чунки улар пул топиш илинжида бошқа ишларга чалғимасликлари ва фақат футбол ҳақида қайғуришлари талаб этилади. Мени хурсанд қилмаган нарса, клуб раҳбарлари ва мураббийлари мактабларга яхши эътибор беришмаяпти. Олий лига мураббийлари ҳафтасига камида икки бор мактабдаги ишлардан хабардор бўлиб туриши шарт. Лекин ҳозирда бундай ҳолатга гувоҳ бўлмаяпмиз. Ўсмирлар терма жамоамиз Мексикадаги жаҳон чемпионатида ажойиб ўйин намойиш қилиб, ўзига хос обрўга эга бўлди. Футболимизнинг келажаги сифатида айнан ўша йигитларни кўрсатиш мумкин. Мен "Пахтакор" ва "Насаф" ўртасидаги Ўзбекистон Кубоги финалида ўша жамоадан Аббос Махситалиев ва Темур Ҳакимов майдонга тушганини кўрдим. Бундан жуда ҳам қувондим. Улар ёш бўлишларига қарамай, ажойиб ўйин кўрсатишди”.

    "Юқори савияли мураббийларни етишриш масаласи энг муаммоли ҳолатлардан биридир. "Чиғатой"да мураббийлар курсларида Голландия, Швейцария ва Бельгия сингари мамлакатлардан мутахассисларни таклиф этдик ва улар бизнинг мураббийларга дарс ўтишди. 335 нафар мураббий курсларда таҳсил олди. Кейинги йил янада кўпроқ мутахассисларни чақириб, курсларни янада мукаммаллаштириш даркор. Келажакда 3-4 нафар мураббийимиз чет элга бориб ишлашлари керак. Улар бориб, ўша ерда ўз малакаларини оширишсин. Биз ҳеч қандай ҳаражатдан қочмаймиз. "Андижон"га Александр Аверьянов, "Шўртан"га Игорь Криушенко, "Локомотив"га Хорен Оганесян, "Гулистон"га Александр Мочинов таклиф қилинди. Биринчидан, хорижлик мураббийларни юртимизга келишгани учун уларга хуш келибсиз дейман. Хорижлик мутахассисларга фаолиятларида омад тилаб, ғалабаларга эришишда ва жамоаларни ўстиришда зафар ёр бўлишини тилайман. "Насаф” устози Анатолий Демьяненкодан миннатдорман, юқоридаги мураббийларга ҳам Демьяненконинг йўлини берсин”.

    "Ҳакамлар масаласида алохида тўхталиб ўтмоқчиман. Бундан 3 йил аввал, кўпчилик ҳакамлардан норози ҳолда ЎФФга шикоят билан келишарди. Юрий Саркисян ва Баҳром Давлатов ҳакамлар устидан арз қилиб келишгани эсимда. Биз ҳакамларнинг маошларини кескин кўтардик ва уларни савиясини оширишга алоҳида эътибор қаратдик. Охирги 2 йилни оладиган бўлса, шу давр ичида ҳакамларга муносабат тубдан ўзгарди, улар устидан жиддий шикоятлар бўлмади. Лекин бу билан мақсадимизга эришдик, деб айта олмайман. Бу борада қилинадиган ишларимиз ҳали жуда кўп. Ҳозир бизга ҳакамлар етишмаяпти. Жиззах, Хоразм, Сурхондарё ва Сирдарё вилоятлари ҳакамлар тайёрлашга эътибор бермай, семинарларга дуч келган одамларни юборяпти. Вилоятларда ҳакамларни тарбиялашга катта эътибор бериш даркор. Равшан Эрматов ва Абдуҳамидулло Расуловнинг Осиёда энг яхши бўлишгани бизни янада ишлашга чорлаши зарур”.

    "Федерация қошида "Футбол МЕД" шўъба корхонасини ишга туширдик. Ушбу корхона тиббиёт маркази ҳисобланиб, барча футболчилар шу ерда тиббий кўрикдан ўтиб, хулосаларни олишади. Энди барча текширув шу ерда амалга оширилиши зарур. Биз жароҳат олган футболчиларимизни Германия ёки бўлмаса бошқа мамлакатларга юбориб, даволатамиз. Лекин бу ишни ўзимизда ҳғам йўлга қўядиган вақт келди. 2012 йил унинг фаолиятига яна 500 миллион сўм ажратамиз. Келажакда "Футбол МЕД" клиникасини қуриб, ишга туширишни мўлжаллаяпмиз. 2013 йилдан клиника ўз ишини бошлаши мўлжалланяпти. Барча ҳаражатлар миқдори 25 миллиард сўмни ташкил қилади. Барча футболчиларнинг "Футбол МЕД"да кўрикдан ўтиши шарт. Унинг филиаллари вилоятларда ҳам ташкил этилади ва биз бу ерга хориждан ҳам шикофорларни жалб этишимиз зарур”.

    "Фарҳод Магометов бошчилик қилаётган Профессионал Футбол Лигаси ўтаётган йилда қандай фаолият кўрсатди, деган саволга ижобий жавоб бериш мумкин. Негаки, 2011 йилда кумуш медаллари учун кураш охиригача давом этди. Аутсайдерлар ҳам олий лигада ўрнини сақлаб қолиш учун сўнгги турларгача курашишди. Албатта "Сўғдиёна” клубини инобатга олмасак. Бу олий лигада кураш юзага келаётганини кўрсатади. Лекин бу ҳали етарли эмас. Журналистлар томонидан чоп этиладиган танқидий фикрларни ўқиб бораман. Баъзан улар жуда ҳам қизиқарли таклифларни беришади. Ўз навбатида ушбу мақолалар кишини кенгроқ фикрлашга ундайди.

    Авваллари, Осиё чемпионлар лигасида фақатгина "Пахтакор" клуби иштирок этарди. Сўнгра, "Бунёдкор” ҳам охирги йилларда курашга қўшилди. Келаси йил эса жамоаларимизнинг сони тўрттага етади. Бу албатта бизнинг катта ютуғимиздир. Ёнимда гувоҳғлар бор, ОФКда бўлиб ўтган йиғилишда Саудия Арабистони, Эрон ва хатто Қатар вакиллари ҳам бизга мусобақада тўртта ўрин берилишига қаршилик кўрсатишди. Энди "Пахтакор”, "Бунёдкор” ва "Насаф” гуруҳ босқичидан, "Нефтчи” эса саралаш босқичидан мусобақага киришади. Умид қиламанки, фарғоналиклар ҳам турнирнинг асосий қисмига йўл олишади.

    Янги мавсум бошланишига ҳам 2 ой вақт қолди. Мен айтмоқчи бўлганим, янги мавсумга тайёгарликни мавсум арафасида эмас, бутун йил давомида олиб боришимиз зарур. Шунда биз инфратузилмани ривожлантириш билан бир қаторда ОФК текширув комиссиялари ташрифига ҳам тайёр ҳолда турамиз.

    Шу кунгача эришиб келаётган ютуқларимиз ҳукуматимиз томонидан кўрсатилаётган ғамҳўрликнинг мевасидир. Юртбошимиз томонидан эълон қилинаётган футболга доир қарорларда футболни ривожлантиришнинг ёрқин йўллари кўрсатилган. Ўша қарорларда клубларимизга ҳомийлар бириктириб қўйилган. Ҳукуматнинг бу каби эътибор дунёнинг бошқа ҳеч бир давлатида йўқ. Лекин бу пулларни нималарга ишлатяпмиз? Клубларда хорижлик легионерлар билан шартнома имзолаш жараёни мени ҳайрон қолдирмоқда. Буни тартибга солиш керак. Тўғри, Федерацияни клубнинг ички сиёсатига аралашишга ҳаққи йўқ. Аммо бирон бир легионер футболчини таклиф қилиб унга катта маблағ сарфлашдан аввал, у қандай футболчи ва бизга нима бера олади деган саволни ўзингизга беринг. Улар маҳаллий футболчилардан бир бош баланд бўлишлари шарт, бизнинг ёш футболчиларимиз улардан ўрнак олишсин, уларга интилишсин. Хорижлик ўйинчиларни катта пул эвазига олиб келиб, уни яна заҳира ўриндиғида ушлаб ўтиришдан нима фойда?”

    Биз ўтган йили Биринчи лига жамоаларини оёққа туриб олишлари учун бадал пулларидан озод қилгандик. Лекин мен бунинг ижобий томонини кўрмадим. Эҳтимол Биринчи лига жамоаларини бундай имкониятдан яна маҳрум этармиз. Шу масалани ҳам кўриб чиқиш лозим.

    2011 йил терма жамоаларимиз учун турли мусобақаларга бой бўлди. 2012 йил эса биз учун янада масъулиятли ва хал қилувчи йил бўлиши кутилмоқда. Йил давомида "Пахтакор”, "Бунёдкор”, "Насаф”, "Нефтчи”, "Бухоро”, ”Олмалиқ”, "Машъал” каби клубларимиздан терма жамоаларга кўплаб футболчилар жалб этилди. Бунинг учун клуб раҳбарияти ва мураббийларига ўз миннатдорчилигимни билдираман. Умуман олганда терма жамоаларимиз учун 2011 йил муваффақиятли келди деб айтиш мумкин. Энди биз учун Жаҳон чемпионати ва олимпиада шунчаки орзу эмас, балки уддалаш мумкин бўлган вазифадир. Бунинг учун бизда асос бор. Умид қиламанки, олдиндаги 2 йил ўзбек футболида ўчмас из қолдиради.

    Мен бир неча йил аввал айтгандим, агар ЎФФ йилига 20 миллиард сўм сарфламас экан, ташкилот фаолиятида барқарорлик бўлмайди. Ўз навбатида футболнинг ривожланиши ҳам юқори суратларда давом этмайди. Яратганга шукрки, ҳозир мана шу кунларга етдик. Маълумки, Ўзбекистон Футбол Федерацияси турли бошқарма ва бўлимларга бўлинган. Шуни инобатга олиб қарайдиган бўлсак, Ўзбекистон Футбол Федерацияси, Ўзбекистон футболини қўллаб-қувватлаш жамғармаси, Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси, "Чиғатой” базаси, Терма жамоалар маркази, сунъий қопламали стадионларимизга қарайдиган "Футбол Сервис плюс” шўъба корхонаси, "FutbolMED” каби бўлинмаларимиздан кўрган фойдамиз сал кам 25 миллиард сўмни ташкил қилди. Бу албатта катта натижа. Лекин биз бу билан тўхтаб қолмоқчи эмасмиз. Яқин келажакда бу кўрсаткични 30-40 миллиардгача олиб чиқиш ниятидамиз.

    Кириб келаётган Янги йил барчангизга қутлуғ келсин. Касб-корингизга барака ва самара, оилангизга ҳотиржамлик тилайман. 2012 йил барчамизга омад ва янги-янги ғалабалар олиб келсин!
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 646 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz