Четверг, 02.05.2024, 22:17
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Декабрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Декабрь » 1 » Виктор Кумиков: Ўзбекистон чемпионати Ривалдо ва Сколари пайтида қизиқарли эди
    12:58
    Виктор Кумиков: Ўзбекистон чемпионати Ривалдо ва Сколари пайтида қизиқарли эди

    Қозоғистоннинг Sportinfo.kz ўз версияси бўйича турли номинациялар ғолибларини аниқламоқда. Сайт 2011 йилда Қозоғистоннинг энг яхши мураббийи дея Виктор Кумиковни тан олди. Сайт ходимлари Премьер-лиганинг 12 нафар бош мураббийлари ўртасида сўровнома ўтказишган. "Шахтёр" бош мураббийи энг кўп овоз олди.

    Сайт ходимлари Кумиковни табриклаш ва ундан интервью олиш мақсадида Нальчикка сим қоқишди. Суҳбат давомида ўзбек ва қозоқ футболи таққосланди.

    - Виктор Балютович, Премьер-лига бош мураббийлари иштирок этган сўровнома якунларига кўра 2011 йилнинг энг мураббийи бўлганингиз билан табриклаймиз.
    - Катта раҳмат. Менинг меҳнатимга мураббийлар баҳо бергани икки баравар ёқимли.

    - Сизга 3 киши овоз берган бўлса, Кожабергенов ва Любинскас 2 тадан овоз тўплашди. Баъзи мутахассислар эса умуман овоз беришдан бош тортишди...
    - Шунчаки улар ўзларини энг кучли деб ҳисоблашади. Шуни биласизми? (кулади)

    - Бўлиши мумкин. Агар "Шахтёр" чемпионликни қўлга киритмаганида ҳам, барибир сиз учун овоз беришган бўлишарди. Сиз Қозоғистон футболидан ҳайдалганингиздан кейин қайтдингиз. Янги жамоангиз медалларга даъвогарлик қилди, Европа лигасида яхши иштирок этди, якунда эса "Жетису"ни панжасига панжа урди. Қандайдир эртакка ўхшайди. Бу чемпионлик билан фахрланасизми?
    - Олтин медалларни ҳақли равишда қўлга киритдик. Боз устига, рақибларимиз билан барча ўзаро ўйинларда ғалаба қозондик. Уйда ҳам, сафарда ҳам. Айниқса, бу гап асосий рақибларимизга ҳам тегишли. Шунинг учун чемпионлик бизга ҳақли равишда насиб қилди. Биз кимнингдир ёки ниманингдир эвазига буни қўлга киритмадик. Чемпионатнинг ҳал қилувчи босқичига яхши тайёргарлик кўрдик ва унда барчадан кўра яхшироқ ўйнадик.

    - Шундай бўлса-да, Виктор Кумиковнинг мураббийлик феномени нимадан иборат?
    - Ҳеч қандай феномен йўқ. Шунчаки, биз тўғри ишлаяпмиз. Тўғри услуб бўйича иш олиб боряпмиз. Менимча, шу нарса бизга натижа берди.

    - Толдиқўрғонликлар барча рақибларини катта фарқ билан ортда қолдира бошлаганидан кейин, тан олинг, "Жетису"га ҳеч ким ета олмаса керак, деб ўйлаган бўлсангиз керак?
    - Йўқ. Бошида биз совринли ўринлар учун курашдик. Бу вазифани бажарганимиздан кейин ва чемпионат якунланишига 3 тур қолганида олтин медалларни қўлга киритиш учун яхши имконият пайдо бўлди. Биз шундан бошлаб чемпионлик пойгасига киришдик ва сўнгги тур олдидан "Жетису"ни сафарда мағлуб этганимиздан кейин биринчи ўрин учун ҳеч қанча масофа қолмади. Яъни, айтмоқчиманки, вазиятга қараб иштаҳамиз ҳам очилиб борди. Бронзадан - кумушга, кумушдан - олтинга.

    - "Жетису" устидан Толдиқўрғонда ғалаба қозонганингиздан кейин ўзингизни чемпион сифатида ҳис қила бошладингизми?
    - Ҳа. Ўшанда деярли барча нарса ҳал бўлганди. Сўнгги турда "Астана"га мағлуб бўлиш - аҳмоқлик бўларди. Боз устига, ўз майдонимизда.

    - Ушбу муваффақиятни кимга бағишладингиз?
    - Бизга ишонган барчага. Мухлисларга, яқинларимга.

    - Ушбу мавсумда қайси футболчи ўз ўйини билан сизни хурсанд қилди?
    - Ишончни барча оқлади. Айниқса, Хижниченко, Кукеев ва Киров.

    - Ўзбекистонга йўл олгунга қадар бўлган Кумиков билан ҳозирги Кумиков - турли кишиларми?
    - Менимча, йўқ. Фақат мен ҳозир тажрибалироқман. Бор-йўғи шу.

    - Шунингдек, машҳур ўзбек паловини ўзингиз учун кашф қилдингиз...
    - Ҳа (кулади).

    - Ўзбекистондаги фаолиятингиздан қониқиш ҳосил қилганмисиз?
    - Бу юртда биринчи марта ишлаганим учун фаолиятимдан қониқдим, десам ҳам бўлади. Энди мураббий сифатида янада кўпроқ ютуқларга эришишни истайман. "Шахтёр"ни доимий равишда чемпионлик учун курашадиган, еврокубокларда муносиб иштирок этадиган жамоага айлантиришни хоҳлайман.

    - Ўзбекистон ва Қозоғистон чемпионатларини солиштирганда, қайси бири устунроқ?
    - Ўзбекистон чемпионати унда Ривалдо ўйнаган, Сколари ва Зико ишлаган, терма жамоанинг барча ўйинчилари "Пахтакор" ва "Бунёдкор"да ўйнаган пайтда қизиқроқ эди. Ҳозирги кунда бразилиялик легионерлар Ўзбекистонни тарк этишган, терма жамоа футболчилари хориж чемпионатларида тўп суришмоқда. Айнан бу йилни олиб қарайдиган бўлсак, Қозоғистон чемпионати қизиқроқ ўтди. Жамоалар кучи тенглашди ва интрига сўнгги тургача сақланиб турди. Ўзбекистонда эса лидерлар, ўртамиёналар ва аутсайдерлар савияси ўртасида катта фарқ бор.

    - Ҳамдўстлик кубоги мусобақаси ёшлар (U-21) ўртасидаги турнирга айлантирилганини қандай қабул қилдингиз?
    - Бу жуда тўғри қарор. Ёшлар жамоалари учун бундай мусобақалар бебаҳо тажриба тўплаш имконини беради. Ишончим комил, МДҲ давлатлари унда бажонидил иштирок этишади. Клублар учун эса ушбу турнирнинг қизиғи қолмаганди. Украина ва Россия чемпионлари бу мусобақада иштирок этишдан бош тортишарди ёки ўринбосарларини юборишарди.

    Манба: www.sportinfo.kz
     



    Категория: Интервью | Просмотров: 493 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz