Пятница, 03.05.2024, 04:04
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Декабрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Декабрь » 20 » ЎФФ расмий вакилининг ФИФА қарорига муносабати
    17:48
    ЎФФ расмий вакилининг ФИФА қарорига муносабати


    Ўзбекистон Футбол Федерацияси ФИФА Ижроия қўмитасининг 2012 йилги 20 ёшгача бўлган қизлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатини ўтказиш ҳуқуқини олиб қўйиши борасидаги қарорини тўғри қабул қилади ва ҳурмат билан муносабат билдиради.

    "Биз душанба куни ФИФА бош котиби Жером Валькенинг ФИФА Ижроия қўмитасининг қарори ҳақидаги расмий мактубини олдик. Унда бутун Ўзбекистон учун кутилмаган бу қарор 20 ёшгача бўлган қизлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати Ўзбекистонда ташкил этиладиган бўлса, унинг ФИФА стандартлари асосида ўтказилишига эришиб бўлмаслиги билан изоҳланган. Мактубда бундан бошқа изоҳ ёки сабаб кўрсатилмаган”, - дейди ЎФФ матбуот котиби Санжар Ризаев.

    Ҳозиргача қилинган ишлар юзасидан навбатдаги ҳисоботни топшириш учун ЎФФ биринчи вице-президенти ва бош котиби Сардор Рахматуллаев бошчилигидаги Ўзбекистон Футбол Федерациясининг делегацияси 12-15 декабрь кунлари Швейцариянинг Цюрих шаҳрида бўлиб қайтган эди.

    "Ҳисоботни қабул қилишди. Саволларга жавоб олинди. Турнир логотипи ва рамзи ЎФФ томонидан тасдиқланиб, жўнатилган эди. Қуръа ташлаш маросими учун Тошкентдаги иккита ҳашаматли бино таклиф этилиб, уни ўтказиш учун келаси йилнинг 1 июнь санаси белгилаб олинган эди. Қуръа маросими ўтказиладиган жойни кўриш учун ФИФАнинг бир нечта мутахассиси 2012 йилнинг январь ойида Тошкентга келишига ҳам келишиб олган эдик. Бир сўз билан айтганда камчиликлар бўлсада, ишлар меъёрида кетаётган эди”, - дейди С.Ризаев.

    Ризаевнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон Футбол Федерацияси бу борада ФИФА билан баҳслашмайди ва унинг бу қароридан тўғри хулоса чиқаради.

    "Биз таклиф этган стадионлар 1 мартга тайёр бўлиши режалаштирилган эди. Биз билан бирга ишлаган ФИФА мутахассислари ҳам буни билишарди. Аммо якунда ФИФА Ижроия қўмитаси бошқача қарор қабул қилди. Биз бу мусобақани ўтказишни жуда ҳам хоҳлаган эдик. Айниқса, минтақамизда аёллар футболини ривожлантириш учун бу турнир жуда ҳам зарур эди. Аммо мусобақани биздан олиб қўйишди. Нима бўлган тақдирда ҳам бу билан ҳаёт тўхтаб қолмайди ва вақт ўтиши билан биз ФИФА стандартлари асосида мусобақа ўтказадиган даражага етамиз”, - дейди ЎФФ матбуот котиби.

    Эслатиб ўтамиз, 16-17 декабрь кунлари Япония пойтахти шаҳрида навбатдаги мажлисини ўтказган ФИФА Ижроия қўмитаси Ўзбекистон Футбол Федерациясидан мезбонлик ҳуқуқини олиб қўйиш ҳақида қарор қабул қилганди. Шу муносабат билан ФИФА бош котиби Жером Вальке Ўзбекистон Футбол Федерацияси Президенти номига ташкилотдан мактуб йўллаган эди.

    Манба: www.the-uff.com
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 586 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz