Воскресенье, 19.05.2024, 03:27
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Май 2024  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » Ўзбек футболи

    БАА олимпия терма жамоаси бош мураббийи Маҳди Алининг таъкидлашича, ким Лондонга бориши ҳакамнинг финал хуштагидан сўнг маълум бўлади.

    БАА олимпия терма жамоаси ўз тарихида илк бора, худди Ўзбекистон каби, Олимпиада ўйинларида тўп суришга яқин турибди. Агар Ўзбекистонга қарши ўйинда амирлик футболчилари ҳеч бўлмаса дуранг натижа-да сақлаб қола билишса, шу йилнинг 26 июль – 11 август кунлари Буюк Британияда бўлиб ўтадиган мусобақада иштирок этишади.

    «Эртага бизни нафақат саралаш босқичининг сўнгги учрашуви, балки ҳақиқий финал баҳси кутиб турибди. Эртага иккала жамоа ҳам жанговар тарзда майдонга тушади. Мухлисларни яхши ўйин кутиб турибди. Ўйинга тайёрмиз, деб айта оламан. Охирги 10 кун давомида яхши тайёргарлик олиб бордик. Мақсад эса аниқ — эртага сўнгги дақиқаларга қадар кураш олиб бориб, Олимпиада йўлланмасини қўлга киритиш», деди БАА олимпиячилари устози.

    БАА олимпия терма жамоаси сардори Ҳамдон ал-Камолий ҳам бўлажак баҳс осон бўлмаслигини айтиб ўтди. «Эрт ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 494 | Добавил: 11x11 | Дата: 13.03.2012 | Комментарии (0)


    Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов ўтган ишларни унутиб, бўлажак ўйин ҳақида ўйлашга чақирди.

    14 март куни «Жар» стадионида Ўзбекистон ҳамда БАА олимпия терма жамоалари ўртасида Олимпиада-2012 саралаш Осиё минтақаси 3-босқич сўнгги 6-тур учрашуви бўлиб ўтади. Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Лондон Олимпиадаси йўлланмаси учун ғалаба қозониши керак бўлса, Амирлик футболчиларини дуранг натижа ҳам қаноатлантиради.

    Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамовнинг айтишича, бўлажак баҳсда руҳий тайёргарлик кўп нарсани ҳал қилади.

    «Эртанги баҳснинг муҳим аҳамиятга эга эканлигини ҳамма ҳам яхши ҳис қилиб турибди. Бундай ўйин ҳар куни ҳам бўлавермайди. Имкон қадар яхши ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Ироқ билан ўйиндан кейин йигитларда маълум даражада чарчоқ сезилди, шу сабаб билан Туркиядаги йиғинни бекор қилишга қарор қилдик. Эртанги ўйинда кўп нарсани руҳий тайёргарлик, руҳий ҳолат ҳал қилади. Об-ҳавонинг ноқулай келиши БАА ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 621 | Добавил: 11x11 | Дата: 13.03.2012 | Комментарии (0)


    ОФКнинг элит ҳакамлар (аёллар) рўйхатига кириш йўлида ҳаракат қилаётган ўзбекистонлик рефери Эдита Миробидовани кузатиш учун ташкилот расмийлари пойтахт Тошкентга икки марта ташриф буюришади.

    Дастлаб, шу йилнинг 22-24 апрель кунлари ОФКнинг элит аёл ҳакамлари кузатувчиси хитойлик Зуо Хиуди Тошкентда меҳмон бўлади. 23 апрель куни ОФК вакили Ўзбекистон XVII чемпионати (аёллар) доирасидаги «Семурғ» (Тошкент) - «Шердор» (Самарқанд) ўйинини кузатиб боради. 10:00 да «Тўқимачилик» стадионида бўлиб ўтадиган беллашувни айнан Эдита Миробидова бошқаради. Ўйиндан кейин комиссия вакили ва ОФК элит ҳакамлари рўйхатига номзод рефери ўртасида сухбат бўлиб ўтади.

    Иккинчи ташриф 10-12 май кунларига тайин қилинди. Бу сафар Тошкентга япониялик Оива Маюми ташр ... Читать дальше »

    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 609 | Добавил: 11x11 | Дата: 13.03.2012 | Комментарии (0)


    Халқаро футбол уюшмаси ФИФА аёллар терма жамоаларининг янги рейтингини эълон қилди.

    Унга кўра Ўзбекистон аёллар терма жамоаси дунё терма жамоалари рейтингида бир пағона пастга шўнғиб, 41-ўриндан жой олган. Бу МДҲ мамлакатлари орасида 4, Осиё мамлакатлари орасида эса 8-кўрсаткич экани эътиборга молик. МДҲ мамлакатларидан Россия, Украина ва Беларус аёллар терма жамоалари Ўзбекистондан олдинроқда эътироф этилишган. Аёллар футболи анча тараққий этган Осиё мамлакатларидан Япония, КХДР, Австралия, Жанубий Корея, Хитой, Таиланд, Вьетнам кабилар Ўзбекистонни ортда қолдирмоқда. Амалдаги жаҳон чемпиони Япония терма жамоаси дунё рейтингида кучли учликни якунлаб турибди.

    Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Португалия, Чили, Эквадор, Перу, Парагвай, Камерун, Исроил, Хорватия, Туркия, Уругвай, Қозоғистон каби мамлакатларни ортда қолдирмоқда. Қуйида дастлабки ўнталикка кира олган мамлакатлар қаторида, Осиё ва МДҲ вакиллари банд этиб турган ўринлар билан танишиб олишингиз мумкин. ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 719 | Добавил: 11x11 | Дата: 13.03.2012 | Комментарии (0)



    Шу йилнинг 25 майидан 1 июнига қадар БААда бўлиб ўтадиган футзал бўйича Осиё чемпионатига 11 март куни қуръа ташлангани ҳақида маълум қилгандик. ОФК шунингдек, ўйинлар бўлиб ўтадиган сана ва жойларга ҳам аниқлик киритди.

    Унга кўра Осиё чемпионати ўйинлари «Ал-Васл» ва «Аш-Шабаб» клубларига тегишли залларда бўлиб ўтади. Гуруҳ беллашувлари 25 май куни бошланиб, 27 майда ўз якунига етади. Чорак финал 29 май куни бўлиб ўтса, ярим финал 30 майда ташкил этилади. 3-ўрин учун кураш ва финал 1 июнга тайин қилинди. Жадвалга яхшилаб эътибор қаратилса, мезбон БАА футзал терма жамоаси бирорта учрашувни «Аш-Шабаб» залида ўтказмайди.


    № Сана Босқич Ўйин Зал
    1 25 май «А» гуруҳи Таиланд - Қирғизистон Ал-Васл
    2 25 май «А» гуруҳи БАА - Туркманистон Ал-Васл
    3 25 май «В» гуруҳи Х.Тайпейи - Тожикистон Ал-Васл
    4 25 май «В» гуруҳи Япония - Ливан Ал-Васл
    5 25 май «С» гуруҳи Австралия - Қатар Аш-Шабаб
    6 25 май «С» гуруҳи Эрон - Ж.Корея Аш-Шабаб
    7 25 май «D» гуруҳ ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 673 | Добавил: 11x11 | Дата: 12.03.2012 | Комментарии (0)




    15 декабрдан бошлаб янги мавсумга тайёргарлик олиб борган «Олмалиқ» жамоаси бугун ПФЛга рўйхатдан ўтиш учун сўнгги ҳужжатларни тақдим этди.

    Ўтган шу вақт мобайнида «Олмалиқ» йигирмадан ортиқ ўртоқлик ва назорат баҳсларида майдонга тушди. Кўплаб футболчилар кўрикдан ўтказилди. Қуйида шулар ҳақида батафсил тўхталиб ўтамиз.

    Олмалиқ шаҳридаги қароргоҳимизда таъмирлаш ишлари бошланиши муносабати билан жамоа Тошкентда ўз йиғинини бошлаб юборди. Биринчи йиғинда "Олмалиқ” кўригида асосан ёшлар кўпчиликни ташкил этди. Дастлабки йиғин якунларига кўра жамоада кўрикдан ўтган бир неча футболчига жавоб берилди. Булар Ғанишер Самандаров, Дилшод Умархонов, Вусол Магеррамов (барчаси Янгиер), Павел Васильев (ЎзДонгЖу), Ҳурмат Романов ва Дмитрий Парфёновлардир. Декабрь ойида "Локомотив” билан ўртоқлик ўйини ташкиллаштирилди. Ҳисоб 1:4 темирйўлчилар фойдасига бўлди.

    5 январдан бошланган иккинчи йиғин арафасида таркибни Дилшод Раҳматуллаев, Собир Усмонхўжаев (иккиси - Локом ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 515 | Добавил: 11x11 | Дата: 12.03.2012 | Комментарии (0)


     

    24 нафар футболчи билан Тошкентга ташриф буюрган Маҳди Редҳа мураббийлигидаги БАА олимпия терма жамоаси 12 март куни 17:00 да ЎФФ қошидаги сунъий қопламали майдонда машғулот ўтказади.

    13 март куни 10:30 да эса ҳар икки жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтади. 14 март куни ўйин бўлиб ўтадиган «Жар» стадиони анжуманга мезбонлик қилади.
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 489 | Добавил: 11x11 | Дата: 12.03.2012 | Комментарии (0)



    Тошкентнинг «Локомотив» клуби 12 март, душанба куни тақдимот маросимини ўтказди. Тақдимот маросими вақтида жамоа таркибига қўшилган янги футболчилар, жамоада иш бошлаган янги мураббийлар, шунингдек, жамоанинг янги мавсум учун либослари ҳамда клубнинг янги логотипи таништирилди.

    Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод ҳисобланган Ислом Тўхтахўжаев, Александр Шадрин, Иброҳим Раҳимов, Ислом Иномов, Арманистон терма жамоасига номзод Жора Оганесян, Арманистон терма жамоасининг собиқ аъзоси Ромик Хачатрян каби футболчилари 2012 йилги мавсумни «Локомотив»да ўтказишади. Шунингдек, футболчилик фаолиятини Ашхободнинг «Ниса» жамоасида бошлаб, сўнгги мавсумни Саратовнинг «Сокол» жамоасида ўтказган Максим Казанков ҳамда Франциянинг «Анжер», «Стад Монтуа», «Де Дакс» жамоаларида тўп сурган Муҳаммад Бинди Мустафо ҳам «Локомотив» билан шартнома имзолади.

    Арманистоннинг ХХ асрдаги энг яхши футболчиси, 1990-91 йилларда «Пахтакор» жамоаси таркибида ҳам самарали фаолият олиб борган а ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 599 | Добавил: 11x11 | Дата: 12.03.2012 | Комментарии (0)



    14 март куни ЖАР стадионида Ўзбекистон олимпия терма жамоасига қарши ўйнайдиган БАА футболчилари кеча Туркия орқали Тошкентга етиб келди, дея хабар бермоқда ЎФФ расмий твиттери.

    БАА олимпия терма жамоаси пойтахтимиздаги Дедеман меҳмонхонасига жойлашган. Лондон олимпиадасининг саралаши доирасидаги ҳал қилувчи ўйинда Ўзбекистон билан ўйнайдиган БАА олимпия терма жамоаси Тошкентга ўз ошпази билан ташриф буюргани ҳам эътиборга молик.

    БАА делегациясига БАА Футбол Уюшмаси президенти Юсуф ал-Серкал раҳбарлик қилмоқда.

    Манба: www.the-uff.com
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 519 | Добавил: 11x11 | Дата: 12.03.2012 | Комментарии (0)




    Ҳеч қандай шубҳаланишларсиз айтиш мумкинки, Вадим Абрамов учун февраль ойи жуда мураккаб кечди. Ишнинг тиғизлиги борасида у ўтган йилнинг январь ойидан кўра кўпроқ қийинчилик туғдирди. Чунки нафақат икки терма жамоани бошқариш, балки ўша жамоаларга оид чиқарилган қарорлар ҳам Карленович учун бир қатор қўшимча муаммоларни келтириб чиқарди. Келинг, 2012 йилнинг февраль ойида Абрамовга турли муаммоларни рўпара қилган ойда содир бўлган воқеаларни бир бошидан эслаб ўтсак.

    Австралия билан ўйиннинг кўчирилиши
    Биринчи навбатда Абрамов учун олимпия терма жамоасининг Тошкентдаги беллашуви қийинчилик келтириб чиқарди. Ўшанда соат 20:00га белгиланган учрашув муддати ўйинга бир кун қолганда 15:00га ўзгартирилди. Пойтахтимизда кузатилган ўта совуқ ва қорли ҳаво натижасида ФИФА шундай қарорга келди. Бу бир тарафдан тўғридек кўринади, лекин пайти келганда терма жамоамиз араб давлатларида ҳаво ҳарорати 40 даража иссиқ бўлганда майдонга тушган. У ердаги 40 даражали иссиқда одам ўз ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 552 | Добавил: 11x11 | Дата: 12.03.2012 | Комментарии (0)

    « 1 2 3 4 5 ... 70 71 »
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz