Понедельник, 17.12.2018, 14:49
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Март 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2012 » Март » 13 » Маҳди Али: «Бизни ҳақиқий финал кутиб турибди»
    17:17
    Маҳди Али: «Бизни ҳақиқий финал кутиб турибди»

    БАА олимпия терма жамоаси бош мураббийи Маҳди Алининг таъкидлашича, ким Лондонга бориши ҳакамнинг финал хуштагидан сўнг маълум бўлади.

    БАА олимпия терма жамоаси ўз тарихида илк бора, худди Ўзбекистон каби, Олимпиада ўйинларида тўп суришга яқин турибди. Агар Ўзбекистонга қарши ўйинда амирлик футболчилари ҳеч бўлмаса дуранг натижа-да сақлаб қола билишса, шу йилнинг 26 июль – 11 август кунлари Буюк Британияда бўлиб ўтадиган мусобақада иштирок этишади.

    «Эртага бизни нафақат саралаш босқичининг сўнгги учрашуви, балки ҳақиқий финал баҳси кутиб турибди. Эртага иккала жамоа ҳам жанговар тарзда майдонга тушади. Мухлисларни яхши ўйин кутиб турибди. Ўйинга тайёрмиз, деб айта оламан. Охирги 10 кун давомида яхши тайёргарлик олиб бордик. Мақсад эса аниқ — эртага сўнгги дақиқаларга қадар кураш олиб бориб, Олимпиада йўлланмасини қўлга киритиш», деди БАА олимпиячилари устози.

    БАА олимпия терма жамоаси сардори Ҳамдон ал-Камолий ҳам бўлажак баҳс осон бўлмаслигини айтиб ўтди. «Эртанги ўйин иккала жамоа учун ҳам қийин бўлади. Биз мақсадга эришиш учун қўлимиздан келганини қиламиз. БАА олимпия терма жамоаси сўнгги бир ой давомида жуда ҳам яхши тайёргарлик олиб борди. Олимпиада йўлланмасини қўлга киритиш нафақат биз футболчиларнинг, балки бутун БАА халқининг орзусидир. Биз бўлажак ўйинга тайёрмиз. Энди майдонда ўзимизни кўрсатишимиз керак».

    2012 йилнинг январь ойида БААнинг «Ал-Ваҳда» жамоасидан Франциянинг «Лион» клубига ижарага берилган Камолийнинг айтишича, ўйин куни Тошкентда бўлиши мумкин бўлган совуқдан жамоадошларини огоҳлантирган: «Ҳа, Францияда бўлган вақтим, БААдагидан кўра совуқроқ ҳавони кўрганман. Мен бу борада жамоадошларимга бир қатор маслаҳатларни бердим. Қандай эҳтиёткор бўлиши кераклиги, бутсаларни қандай танлаш кераклиги ҳақида. Терма жамоамизнинг сўнгги йиғини Туркияда ўтказдик ва у ердаги ҳозир иқлим Ўзбекистондагидан фарқ қилмайди. Шундай экан, жамоамиз футболчилари бу ҳолатга тайёрлар».

    БАА олимпия терма жамоаси бош мураббийи Маҳди Алининг айтишича, у терма жамоада иш бошлаган вақтда Олимпиада йўлланмасини қўлга киритиш мақсади бўлмаган.

    «Мен 2004 йилдан бери бу жамоа билан ишлаб келаман. Дастлаб ёрдамчи мураббий эдим, кейинчалик бош мураббий бўлдим. Ҳозирги таркибдаги футболчиларни 15 ёшлигидан бери биламан. Дастлаб биз ўз олдимизга бундай катта мақсадларни қўймагандик, бироқ қўлга киритилган ғалабалар кетидан мақсадлар ҳам катталишиб борди ва биз бугунги кунга етиб келдик», деди Маҳди Али.

    «Ўзбекистонни жуда яхши биламиз. 2008 йили ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати финалида тўп сурганмиз, бундан ташқари, шу саралашнинг биринчи даврасида Ал-Айнда ҳам ўйнаганмиз. Ўзбекистон саралаш босқичидаги энг кучли жамоалардан бири ҳисобланади. Ўзбекистонда алоҳида ажралиб турадиган, машҳур ўйинчи йўқ, бироқ унда яхши савиядаги ўйинлар кўп. Ўзбекистонда индивидуал ўйинчилардан кўра жамоавий ўйинга мойил футболчилар кўпроқ», деди БАА олимпиячилари устози.

    Маҳди Алининг айтишича, эртанги ўйинга барча футболчилари тайёр: «Саралаш ўйинларини бошлаганимиздан бери бир қатор футболчилардан, жароҳатлар сабаб, фойдаланолмай келмоқдамиз. Умуман олганда, бу нормал ҳолат, ҳар қандай жамоада ҳам шундай бўлади. Бироқ эртанги ўйин учун 24 футболчи терма жамоага жалб этилган ва уларнинг барчаси ўйинга тайёр».

    Ўзбекистон олимпия терма жамоасига қарши ўйинда БААни дуранг натижа ҳам қаноатлантиради, бу нарса эса амирлик футболчиларининг ўйин суръатини пасайтиришга, шунингдек, ўйин вақтини чўзишга ундаши мумкин, деган эҳтимол ўзбекистонлик журналистларни хавотирга солмоқда. Бироқ, БАА олимпия терма жамоаси бош мураббийи унинг жамоаси фақат ва фақат ғалаба учун тўп суришини алоҳида таъкидлаб ўтди.

    «Биз эртанги ўйинда ҳеч қандай дуранг натижа ҳақида ўйлаётганимиз йўқ, чунки шундай мақсад билан ҳаракат қилган ўйинларимизда мақсадга эриша олмаганмиз. Биз фақат ғалаба учун тўп сурамиз», деди БААлик мутахассис.

    14 март куни «Жар» стадионида ўтказиладиган ўйин натижасига кўра, Лондон Олимпиадасига ким йўл олиши аниқ бўлади. Имкониятни бой берган жамоа 25-29 март кунлари Вьетнамда бўлиб ўтадиган, гуруҳ саралаш босқичида иккинчи ўринни эгаллаган жамоалар ўртасидаги плей-офф мусобақасида иштирок этади. Бунда биринчи ўринни эгаллаган жамоа 23 апрель куни Англиянинг Ковентри шаҳрида бўладиган, Африка қитъаси вакили — Сенегал олимпия терма жамоасига қарши қитъалараро плей-офф учрашувида майдонга тушади.

    «Биз ҳозир плей-офф босқичи ҳақида ўйлаётганимиз йўқ. Бизнинг бор диққатимиз эртага бўладиган баҳсга қаратилган. Ўйин вақтида эса ҳар нарса бўлиши мумкин, айтайлик, кучли ёмғир ёғиб, ўйин бошқа кунга қолирилар. Бироқ ким Олимпиадага боришини ҳакам финал хуштагини чалганидан сўнг билиб оламиз», деди БАА олимпия терма жамоаси бош мураббийи Маҳди Али матбуот анжумани якунида.

    Ўзбекистон ва БАА олимпия терма жамоалари ўртасидаги Олимпиада-2012 саралаш Осиё минтақаси 3-босқичи 6-тур учрашуви 14 март, чоршанба куни, Тошкент вақти билан 18:00да бошланади.


    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 254 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2018Бесплатный конструктор сайтов - uCoz