Четверг, 02.05.2024, 23:03
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Декабрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Декабрь » 20 » Ўзбекистондан Жаҳон чемпионатини ўтказиш ҳуқуқининг олиб қўйилиши ҳақида маълумот
    17:47
    Ўзбекистондан Жаҳон чемпионатини ўтказиш ҳуқуқининг олиб қўйилиши ҳақида маълумот


    Ўзбекистон футбол федерацияси расмий сайтининг хабарига кўра, Халқаро Футбол Федерациялари Уюшмаси – ФИФА ташкилоти Ўзбекистон Футбол Федерациясига расмий мактуб йўллаган. Унга кўра, Ўзбекистондан 2012 йилги 20 ёшгача бўлган қизлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати баҳсларини ўтказиш ҳуқуқи қайтариб олинди.

    ФИФА шу билан бирга мусобақани ташкил этиш жараёнида ва шунинг доирасида мазкур ташкилот томонидан қўйилган талабларни бажарганлиги учун Ўзбекистон Футбол Федерациясига миннатдорчилик изҳор қилди.

    "ФИФА бир йил аввал Ўзбекистон Футбол Федерацияси 2012 йилги 20 ёшгача бўлган қизлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатини Вьетнамнинг ўрнига мезбон мамлакат сифатида ўтказишга розилик билдиргани ва бу борада амалга оширган ишлари учун ўз миннатдорчилигини изҳор қилади”, - деб бошланади ФИФА Бош котиби Жером Вальке имзолаган расмий мактуб.

    "Афсуски, кўрсатилган куч-ғайрат, қилинган барча ишларга қарамай, ушбу мусобақа сизнинг мамлакатингизда ташкил қилинадиган бўлса, биз унинг ФИФА стандартлари асосида ўтишига эриша олмаймиз”, - дейди ФИФА Бош котиби Ўзбекистон Футбол Федерацияси Президенти Мираброр Усмоновга ёзган мактубида.

    "Шу муносабат билан 16-17 декабрь куни Япония пойтахти Токио шаҳрида навбатдаги мажлисини ўтказган ФИФА Ижроия Қўмитаси олдида Ўзбекистон Футбол Федерациясидан мезбонлик ҳуқуқини олиб қўйишдан бошқа чора қолмади”, - деб ёзилади мактубда.

    Шу билан бир вақтда, ФИФА Ижроия Қўмитаси футболни ривожлантириш учун янги лойиҳалар тақдим этиш имконияти туғилиши билан хоҳ аёллар, хоҳ эркаклар ўртасидаги мусобақа бўлсин, Ўзбекистонга ФИФАнинг шу каби бошқа турнирини ўтказиш ҳуқуқини компенсация сифатида бериш ҳақида ҳам қарор қабул қилди.

    "Умид қиламизки, Ўзбекистон Футбол Федерацияси ФИФАнинг бу қарорга келишини тўғри тушунади ва ишонтириб айтамизки, Ўзбекистон келажакда ФИФА нинг бошқа мусобақа ёки тадбирларига мезбонлик қилади”, - деб якунланади ФИФА Бош котибининг мактуби.

    Манба: www.the-uff.com
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 612 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz