Пятница, 03.05.2024, 04:06
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Декабрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Декабрь » 27 » Ўзига хос ўртоқлик учрашуви
    18:16
    Ўзига хос ўртоқлик учрашуви


    Ўзбекистон футбол федерацияси расмий сайтининг хабарига кўра, 10 январь куни Тошкентдаги "Ўзбекистон” спорт мажмуасида ўзбек футболи тарихида биринчи марта футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади.

    Мазкур тадбир Ўзбекистон Футбол Федерацияси ҳамда Ўзбекистон Футзал Ассоциацияси билан ўзаро ҳамкорликда ташкил этиляпти.

    "Янги йил байрамидан сўнг футбол дунёси таътилга чиқади ва ҳақиқий ишқибозлар барибир футболни соғинишади. Биз ана шундай таътилда футбол мухлисларига ўзига хос янги йил совғасини тақдим этишни ният қилдик, - дейди тадбирнинг бош ташкилотчиси, Ўзбекистон Футбол Ассоциациясининг вице-президенти Жаҳонгир Усмонов. - Ўйин 10 январь куни соат 17:00да бошланади. Ўйиндан олдин ва ундан сўнг ҳам "Ўзбекистон” спорт мажмуаси атрофидаги ресторан ва кафелар, кўнгилочар масканлар ишқибозларга хизмат қилиб туради. Учрашувни томоша қилиб бўлгандан сўнг, ишқибозлар бемалол ана шу масканларда байрамни давом эттиришлари мумкин”, - дейди Жаҳонгир Усмонов.

    Ўртоқлик учрашуви ўзбекистонлик Вадим Абрамов ва испаниялик Хосе Мария Мендез ўртасидаги ўзаро дўстона дуэл эканлиги билан ҳам ишқибозларнинг эътиборини ўзига жалб қилади. Машғулотлар давомида мини-футбол машқларини бажариб турадиган Вадим Абрамов жамоасига ҳам футзал майдонида бу расмий учрашув ўзига хос тайёргарлик вазифасини ўтаб беради.

    "Футболчилар машғулотлар чоғида ҳар хил машқларни бажарадилар. Волейбол, гандбол каби ўйинлар билан бироз футболдан чалғиб, машғулотлар ўтказадилар. Айнан бу учрашув ҳам ана шундай тайёргарликлардан бири бўлади. Энг муҳими, ишқибозлар учун ҳақиқий "PR” акцияси бўлади”, - дейди Ўзбекистон Футбол Федерацияси матбуот котиби Санжар Ризаев.

    Эслатиб ўтамиз, 2012 йилнинг 10 январида бўлиб ўтадиган мазкур учрашув 17:00да "Ўзбекистон” спорт мажмуасида бошланади. Ўйин футзал қоидалари асосида ўтказилади. Учрашувга кириш бепул.

    Манба: www.the-uff.com
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 604 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz