Воскресенье, 19.05.2024, 18:52
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Май 2024  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » Интервью

     

    Кеча Киевнинг "Арсенал" клуби Украина чемпионатининг 19-тури доирасидаги ўйинда Донецкнинг "Шахтёр" клуби меҳмони бўлиб, 0:5 ҳисобида имкониятни бой берди. Максим Шацких "канонирлар" сафида асосий таркибда майдонга тушиб, ўйиннинг 69-дақиқасигача ҳаракат қилди. Дарвоқе, киевликлар ўйиннинг 29-дақиқасидан бошлаб 10 киши бўлиб ҳаракат қилишга мажбур бўлдилар.

    Ўйиндан кейин Шацких учрашув ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

    - Бу ўйинда нималарни уддалай олмадингиз?
    - Кўп нарсани. Ўн киши бўлиб ўйнаш оғир. Боз устига, бундай кучл рақибга қарши. Иккинчи ўйиндирки, майдонда камчилик бўлиб ҳаракат қилишга тўғри келяпти. Бугун ўйинимиз ёмон бўлмади, аммо ҳужумнинг якунловчи қисмида тўп билан нотўғри ҳаракат қиляпмиз. Сўнгги паллада шошиб қоляпмиз.

    - Максим, шундай таассурот уйғоняптики, сиз фаоллигингиз эвазига ҳужумда Дарио Срнани издан чиқаришингиз керак эди.
    - У ҳимоядаги шериклари билан бугун яхши ўйнади. Биз ўнг қанотдан тайинли ҳужум ташкил қила о ... Читать дальше »
    Категория: Интервью | Просмотров: 519 | Добавил: 11x11 | Дата: 04.12.2011 | Комментарии (0)


     

    Ҳамюртимиз Санжар Турсунов "Волга" сафида клуб Биринчи лигага чиққан мавсумдан бошлаб иштирок этиб келмоқда. Биринчи дивизиондаги икки йиллик иштирок давомида Турсунов "Волга" жамоасининг асосий таркиб футболчисига айланиш билан биргаликда, мухлисларнинг ҳам ёқимтойига айланди. У асосий таркибда майдонга тушмаган пайтларда, мухлислар мураббийдан уни майдонга туширишни талаб қиладиган бўлишди. Кейинчалик у "Волга" билан Премьер-лига йўлланмасини қўлга киритди ва юқори дивизионда ўз кучини синаб кўрди. Санжар Турсунов "Волга" клуби расмий веб-сайтига интервью берди.

    БАҲОРДА ЗАХИРАДА ЎТИРДИМ
    - Санжар, ушбу мавсумда ўз ўйинингизни қандай баҳолайсиз?
    - "Волга"нинг Премьер-лигадаги дебюти қийин кечди. Кўпчилик йигитлар бундай савиядаги мусобақада тўп суриш тажрибасига эга эмасдилар. Шунинг учун барча ўйлаган нарсамиз амалга ошмади. Мен ҳам Премьер-лигада илк марта ўйнаганим учун ҳамиша мухлисларни хурсанд қиладиган ўйинни намойиш қила олмадим. Лекин жамоамизнинг бир ... Читать дальше »
    Категория: Интервью | Просмотров: 512 | Добавил: 11x11 | Дата: 04.12.2011 | Комментарии (0)



    Миллий терма жамоамиз сардори Сервер Жепаров Осиёнинг икки карра энг яхши футболчиси деб тан олинди. У биринчи бор ушбу совринни 2008 йили қўлга киритган бўлса, ОФКнинг 23 ноябрь оқшомидаги йил якунлари маросимида қитъанинг тенгсиз футболчиси соврини унга иккинчи бор топширилди.

    Малайзияда бўлиб ўтган тадбирда Сервернинг рафиқаси ҳам иштирок этди. Тадбир якунига етиши биланоқ Жепаров қуруқ қўл билан Саудия Арабистонига, рафиқаси эса соврин билан Тошкентга парвоз қилди.

    - Салом Сервер! Соврин муборак бўлсин.
    - Раҳмат, жудаям хурсандман.

    - Ҳиссиётларингиз ҳали-вери сўнмаган бўлса керак?
    - Йўқ, асло! Очиғини айтсам, 2008 йили бу совринни илк бор қўлга киритганимда қандай хурсанд бўлган бўлсам, ҳозирги кайфиятим ўша пайтдагисидан юқорироқ бўлса юқорики, асло кам эмас. Ўйлайманки, бу совринни бежизга қўлга киритмаганимни терма жамоадаги ва клубимдаги ўйинларим билан амалда исботлайман.

    - Очиғини айтинг, йил бошида "Йилнинг энг яхши футболчиси бўласа ... Читать дальше »
    Категория: Интервью | Просмотров: 485 | Добавил: 11x11 | Дата: 01.12.2011 | Комментарии (0)


    Қозоғистоннинг Sportinfo.kz ўз версияси бўйича турли номинациялар ғолибларини аниқламоқда. Сайт 2011 йилда Қозоғистоннинг энг яхши мураббийи дея Виктор Кумиковни тан олди. Сайт ходимлари Премьер-лиганинг 12 нафар бош мураббийлари ўртасида сўровнома ўтказишган. "Шахтёр" бош мураббийи энг кўп овоз олди.

    Сайт ходимлари Кумиковни табриклаш ва ундан интервью олиш мақсадида Нальчикка сим қоқишди. Суҳбат давомида ўзбек ва қозоқ футболи таққосланди.

    - Виктор Балютович, Премьер-лига бош мураббийлари иштирок этган сўровнома якунларига кўра 2011 йилнинг энг мураббийи бўлганингиз билан табриклаймиз.
    - Катта раҳмат. Менинг меҳнатимга мураббийлар баҳо бергани икки баравар ёқимли.

    - Сизга 3 киши овоз берган бўлса, Кожабергенов ва Любинскас 2 тадан овоз тўплашди. Баъзи мутахассислар эса умуман овоз беришдан бош тортишди...
    - Шунчаки улар ўзларини энг кучли деб ҳисоблашади. Шуни биласизми? (кулади)

    - Бўлиши мумкин. Агар "Шахтёр" чемпионликни қўлга киритмаганида ҳ ... Читать дальше »
    Категория: Интервью | Просмотров: 494 | Добавил: 11x11 | Дата: 01.12.2011 | Комментарии (0)

      

    "Анжи”нинг камерунлик ҳужумчиси Самуэль Это’О  sports.ru сайтига интервью берди. Суҳбат давомида таниқли футболчи бир қатор саволларга жавоб қайтарди.

    Ҳозир ўша суҳбатдан бир парча келтирамиз.

    -  Олдин сизга "Анжи”  бераётган маошдан ҳам кўпроғини таклиф қилишгани ростими?

    ... Читать дальше »

    Категория: Интервью | Просмотров: 544 | Добавил: 11x11 | Дата: 30.11.2011 | Комментарии (0)



    "Бунёдкор" клуби расмий сайтида Славолюб Жоржевич билан интервью чоп этилди. Эътиборингизга мазкур суҳбатни ҳавола этамиз.

    Ушбу мавсумда юртимизда бир неча болқонлик футболчилар тўп суришди. Милош Трифунович, Иван Бошкович, Славолюб Жоржевич, Саша Жоржевич, Драган Жоржевич, Урош Милосавлевич, Предраг Вуйович... мавсум якунида баъзи бир сербиялик футболчилар ўз юртларига турли хил совринлар билан қайтишди. Милош Трифунович олтин медаллар билан бирга чемпионат тўпурари учун аталган совринни ҳам ўз юртига ола кетди. "Насаф”даги Иван Бошкович ОФК кубоги соҳиби ва чемпионатимизнинг кумуш медаллари қаторига, ОФК кубогининг энг яхши тўпурари сифатида қайтди. "Бунёдкор”нинг марказий ҳимоя чизиғида яхши таассурот қолдирган Славолюб Жоржевич юртимиздаги илк мавсумида Ўзбекистон чемпиони деган шарафли номга сазовор бўлди.

    - Славолюб, футболга кириб келган дамларингизни яхши эслай оласизми?
    - Ҳа, албатта. 6 ёшимдан бошлаб уйимиз яқинидаги маҳаллада футбол ўйнашни бошлаганм ... Читать дальше »
    Категория: Интервью | Просмотров: 780 | Добавил: 11x11 | Дата: 30.11.2011 | Комментарии (0)



    Кейинги пайтларда интернет саҳифаларида Ўзбекистон миллий чемпионати кумуш медали совриндори, Осиё футбол конфедерацияси кубоги соҳиби бўлмиш Қаршининг "Насаф” жамоаси хусусида турли гап-сўзлар ва миш-мишлар тарқалди. Жумладан, янги мавсум арафасида жамоа таркибини бир қатор ўйинчилар тарк этиши, болқонлик Милош Трифунович, бухоролик Улуғбек Бақоев, тошкентлик Азиз Ҳайдаровнинг қаршиликлар сафига қўшилиши тўғрисида маълумотлар айтилмоқда.

    Куни кеча мазкур маълумотларга ойдинлик киритиш мақсадида "Насаф” ПФК бош менежери Усмон ТОШЕВ билан суҳбатлашдик.

    - Аввало, сизни яна бир бор "Насаф” жамоасининг жорий йилдаги муваффақиятлари билан табриклашга рухсат берасиз.
    - Раҳмат. Аввало, бу нафақат мураббий ва футболчиларнинг, балки футбол клубимизнинг барча-барча хизматчиларидан тортиб ходимларигача, борингки, кўпсонли мухлисларимизнинг ютуғи, деб ҳисоблайман.

    - Усмон Қудратович, жамоа аъзолари қачонгача таътилда бўлишади?
    - Хабарингиз бор, 13 ноябрь куни "На ... Читать дальше »
    Категория: Интервью | Просмотров: 622 | Добавил: 11x11 | Дата: 29.11.2011 | Комментарии (0)


    Икер Касильяс (Мостолес, 1981) Коста Рика терма жамаосига қарши кечган баҳсда Испания бош жамоаси сафидаги ўзининг 127 – учрашувини ўтказди. Ушбу натижа орқали "Реал” посбони Андони Субисаретани ортда қолдириб, мутлоқ рекордчига айланди. Икер терма жамоада 2000 йилнинг 3 инюнь санасида дебют қилганди. Мана, орадан қанча вақт ўтдики, у ҳамон Испания терма жамоас ... Читать дальше »

    Категория: Интервью | Просмотров: 487 | Добавил: 11x11 | Дата: 22.11.2011 | Комментарии (0)


    Охирги 18 ой ичида премьер лига ҳимоячилари "Манчестер Юнайтед”нинг гол урувчи машинаси Хавьер Эрнандес (Чичирито)ни тўхтатиб қолиш чораларини топа олишмаяпти. Inside Unied мухбири эса тиниб-тинчимас ҳужумчини топиб, унинг "қиммат”ли вақтини ўғирлади.  Суҳбат давомида мексикалик футболчи «Олд Траффорд»даги  дастлабки кунлари ва ҳаётидаги айрим қизиқарли ҳодисалар хусусида гапириб берди.

    - Маълумотларга кўра, бундан бир неча йил олдин футболчилик  фаолиятингизни якунламоқчи бўлган экансиз? Шу ... Читать дальше »

    Категория: Интервью | Просмотров: 560 | Добавил: 11x11 | Дата: 22.11.2011 | Комментарии (0)




    Мамлакатимизнинг тажрибали футболчиларидан бири Жаъфар Ирисметов учун ортда қолган мавсум унчалик омадли келмади. У иккита жамоа таркибида тўп суриб, бор-йўғи 6та тўп киритди, холос. 2000 йилги мавсумда 45та гол муаллифи сифатида рекорд ўрнатган ҳужумчига бу ярашмаган ҳол, албатта. Бундан ташқари, Жаъфар иккинчи даврада тўп сурган «Қизилқум» клуби олий лигадаги ўрнини сақлаб қололмади. Ирисметов шулар хусусида фикрлар юритди.

    - Жорий йилги миллий чемпионатимиз ўйинлари қизиқарли кечди, десам янглишмайман. Тўғри, «Бунёдкор»нинг муддатидан олдин чемпионлик унвонини қўлга киритгани «интрига»ни бироз сусайтирди. Аммо кумуш медаль тақдири сўнгги «Насаф» - «Пахтакор» баҳсида ҳал этилди. Бу эса чемпионатимиз анча муросасиз ўтганлигидан далолатдир. Бундан ташқари, «Насаф» ОФК кубоги соҳибига айланди ва халқаро майдонда ҳам ўзбек футболининг нуфузи ошишига муносиб ҳисса қўшди. Менимча, қаршиликлар асосий эътиборларини ушбу мусобақага қаратишди. Акс ҳолда олтин медаль учун кур ... Читать дальше »
    Категория: Интервью | Просмотров: 600 | Добавил: 11x11 | Дата: 21.11.2011 | Комментарии (0)

    « 1 2 3 4 5 6 7 ... 9 10 »
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz