"Спартак” жамоаси собиқ футболчилари Андрей Пятницкий ва Владимир Бестчестнихлар
Мураббийлар Олий Мактабидаги ўқишни омадли якунлашди. Клуб расмий сайтининг
хабарига кўра, бу икки собиқ футблчига "А” лицензияси берилган.
Ушбу лицензия эгаси Россия биринчи дивизионида бош мураббий бўлиб ишлаш
имкониятини беради. Қолаверса, Пятницкий премьер лига жамоаларида ёрдамчи
мураббий бўлиб фаолият юритиши ҳам мумкин.
Айни дамда бу икки мутахассис "Спартак” академиясида ишлаб келмоқда.
|