Четверг, 02.05.2024, 23:29
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Декабрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Декабрь » 15 » Турсуновнинг тақдири қандай кечади? Ёки рус футболидаги янги босқич
    11:48
    Турсуновнинг тақдири қандай кечади? Ёки рус футболидаги янги босқич


    5 декабрь куни РФИда навбатдаги мажлис бўлиб ўтди. Унда бир қатор янги қонунлар қабул қилинди. Ҳозир уларнинг бирма-бир муҳокама қилиб ўтамиз.

     

    Легионерлар ҳақида

    Ҳеч кимга сир эмаски, анча вақтдан буён Россия премьер лигасидаги легионерлар  борасида катта ўзгаришлар бўлиши ҳақида миш-мишлар тарқалганди.  Шамол бўлмаса дарахтнинг ўчи қимирламайди деганларидек, бу хабарлар ўз тасдиғи топди.

    - Бундан бу ёғига Россия терма жамоасида ўйнай олмайдиган футболчилар энди легионер саналмайди. Айни дамда Россия чемпионати икки фуқаролиги бор 35 нафар ўйинчи тўп суради. (Булар орасида терма жамоамиз аъзоси – Санжар Турсунов ҳам бор. Энди унинг тақдири қандай кечади? – муаллиф).  Ўз навбатида улар легионер саналишмасди. Энди бунақа ўйинлар кетмайди. Ким Россия паспортига эга бўла туриб, бошқа терма жамоа шарафини ҳимоя қилса, у хорижлик ўйинчи бўлади.

    Мавсум - 2013/14 дан эътиборан бундай футболчилар чемпиоанатда тўп суришмайди.  Яна такрор айтаман, клуб раҳбарлари олдида бир йилдан ошиқ вақт бор. Уларнинг ўрнига бошқа ўйинчи олиш ёки легионерлар лимитини сақлаб қолиш учун. Кимда-ким бу қарорга амал қилмаса, ФИФА томонидан қабул қилинган қарорга мувофиқ янги футболчини "заявка” қилиш имкониятидан маҳрум қиламиз. Умид қиламанки, иш бу даражага етиб бормайди.

    Легионерлар лимитини сақлаб қолишга қарор қилдик. Холбуки, кимлардир уни биттага оширишни талаб қилди. Менимча, бу борада муҳокама давом этади” – деди Фурсенко.

     

    Келишилган ўйинлар қаттиқ жазоланади

    Бундан ташқари, йиғилишда келишилган ўйинлар ҳақида ҳам сўз борди. РФИ бундай учрашувларни "қўлга туширса” унинг иштирокчилари  50 млн. рубль тахминан 1,5 млн. доллар миқдорида жарима тўлайди. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Айбдор шахс умуман футболдан четлатилади. Мазкур жараён шу кундан кучга киради.

    Ҳақли савол туғилади? РФИ келишилган ўйинларни қандай аниқлайди?

    Бу борда Фурсенко қуйидагича жавоб қайтарди.

    -  Тўғри саволни бердингиз. Биз бунинг учун махсус комиссия тузганмиз. Коммисия аъзолари шубҳа ўйғотган учрашувни обдон ўрганишади ва РФИ ижория -қўмитасига тақдим этишади. Агар шубҳалар ойдинлашса, клуб ҳам, ўртадаги востиачи ҳам қаттиқ жазоланади. Шундай экан, бу ёғига ўйлаб қадам босиш керак. Акс ҳолда...

    Ўйлайманки, энди Россияда келишилган ўйинлар сони кескин камаяди.

     

    Ёш футболчиларга эътибор кучайтирилади

    Тан олиш керак, кўплаб давлатларда бўлгани каби Россияда ҳам ёш ўйинчилар борасида бир қатор муаммолар юзага келган. Бутун Европада ёш футболчилар бўлган эътибор у қадар яхши деб бўлмайди. Лекин янги мавсумдан бошлаб Россияда бўлажак футбол юлдузлари учун қулай имкониятлар яратиб берилади.

    Бу борда Фурсенко шудай деди:

    - 2012 йилнинг ёзидан бошлаб, ёш футболчиларга бўлган эътиборни оширамиз. Клубларга шундай талаб қўйилади. Ҳар бир жамоа заявкага 21 ёшдан кичик бўлган бир нафар ўйинчини киритиши шарт.  Қуйи лигадаги лимит ҳақида ҳали бир тухтамга келинмади.

    Биламан, бу бош мураббийлар учун бош оғриқ. Лекин шундай қилмасак, беш олти йил ичида терма жамоамизга номзод бўлган футболчилар қолмайди. Ёш футболчилар Россиянинг турли ёшдаги терма жамоаларида ўйнашларига қарамай, чемпионатда майдонга тушишмайди. Ҳар бир мураббий натижа бўлишини хоҳлайди. Аммо тақдиримизни ўзимиз ўзгартирмасак ким уни ўзгартиради.

     

    Қишқи трансфер хусусида

    Россия чемпионати якунига етганига ҳам икки ҳафтадан ошиб қолди. Ҳозир айрим жамоалар таътилда. Айни дамда кўпчиликни премьер лигадаги қишки трансфер ойнаси қанча муддат давом этиши қизиқтираётгани бор гап. Йиғилишда РФИ президенти бу борада ҳам аниқ фикр билдирди.

    - Жамоалар 25 январдан бошлаб, бир ой давомида янги ўйинчиларни харид қилишлари мумкин. Россия чемпионатининг барча иштирокчилари беш нафардан янги футболчилар заявкага қўшиб олиши қатъий белгилаб қўйинлган,- деди Фурсенко. 

     

    Чемпионат регламенти ўзгармайди

    Россияда кузги-баҳорги тизимга ўтиш учун бир йилдан воз кечишга тўғри келди. Аниқроғи, 2011 йилда мамлакат чемпиони аниқланмади. Айнан мана шу ҳолат айримлар ёқмагани эҳтимолдан ҳоли эмас.  Россия чемпионатнинг регламентига ўзгаришлар киритиладими? Эҳтимол жамоалар сони камаяр.

    - Ҳозирча регламентни ўз ҳолича қўямиз. Жамоалар сонини 14 тага қисқартириш тарафдориман, - деди РФИ президенти.

     

    Россия кубоги финали тўғрисида

    - Мамлакат кубоги соҳиби – 2012 йилнинг 9 май санасида билиб олишингиз мумкин. Ҳар ҳолда биз шу куни танладик. Терма жамоа аъзолари охирги турдан кейин дам олишлари керак. Ҳозирча бошқа вариант йўқ. УЕФА кубок эгасини жорий мавсумда аниқлашни талаб қиляпти. Шунинг учун бошқа иложимиз йўқ, - деб сўзини якунлади Фурсенко.

    Аброр БЕК тайёрлади

     

    Категория: Россия | Просмотров: 531 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz