Хабарингиз бор, Фарғонанинг «Нефтчи» клуби ОФК кубогида иштирок этади. 7 март куни Юрий Саркисян шогирдлари ўз майдонларида Иорданиянинг «Ал Виҳдат» клубини қабул қилади.
«Ал Виҳдат» Амман – Москва – Тошкент – Наманган йўналиши бўйича юртимизга учиб келди. Ҳамда Фарғонага автобусда етиб борди. Иордания клуби Фарғонага қуйидаги футболчилар билан бирга келган:
Дарвозабонлар: Амир Шафи, Маҳмуд Қандил. Ўйинчилар: Ас Фати, Билол Абдулдайм, Муҳаммад Думейри, Муҳаммад Маҳармеҳ, Рами Радайда, Аҳмад Абдуллоҳ, Маҳмуд, Аҳмад Элиас, Муҳаммад Жамол, Рафат Али, Абдуллоҳ Диб, Аҳмад Абдулҳалим, Монзер Абу-Амара, Маҳмуд Шилбайх, Али Салоҳ.
манба : championat.uz
|