Пятница, 26.04.2024, 11:21
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Март 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2012 » Март » 11



    Яқинда «Бунёдкор» клуби билан шартномасини бузган ва «Динамо» билан шартнома имзолаган Дэвид Ония соғлиғи туфайли жорий йилги чемпионатнинг биринчи даврасини ўтказиб юборади.

    Нигериялик футболчи ЎФФ қошидаги «Футбол-Мед» тиббий кўригидан ўта олмади. Шифокорлар текширувида бўлган Дэвид Ониянинг натижалари ижобий дея баҳоланмаган. Яъни, унинг юраги билан боғлиқ муаммолари футболчининг мавсумни ярмини ўтказиб юборишига мажбур қилмоқда. Бу эса футболчининг клуб топширган «заявка»дан тушиб қолишига сабаб бўлди.

    Ҳозирда Дэвид Ония мулоажаларни бошлаб юборган. Футболчининг икки ҳафтадан сўнг енгил машғулотларга киришиши кутилмоқда.


    манба : fcdinamo.uz


    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 526 | Добавил: 11x11 | Дата: 11.03.2012 | Комментарии (0)




    Биз учун омадсиз бошланган ОЧЛнинг биринчи туридаги севимли жамоамизнинг аламли мағлубиятига ҳам секин-аста кўника бошладик.Хозир ҳамма мухлиснинг фикри ва мулоҳазаси шу ўйин ҳақида десак адашмасак керак.

    Тўғрида эсласак яна ярага туз сепгандек бўламиз, наҳотки 2-0 ҳисобида ютиб туриб...эҳҳ, нима ҳам қила олардик ишқилиб бу ёғи энди хайрли бўлсин-да. Энди бу А.Демьяненко айтганидек «тарихга айланди», тадбиркор инсон ҳаётда фақат олдинга қараб интилади, футболда эса яхши мураббий ортда қолган ўйиндан фақат тўғри хулоса чиқариб, олдинда турган ўйинга ўз шогирдларини тайёрлаб боради.


    Албатта ҳар бир мухлисни жамоамиздаги руҳият ва кайфият қизиқтириши бежиз эмас, биз шу ҳақда билиш учун "разведка” уюштирдик ва оқибатда жамоамизнинг ОФК кубоги финали қаҳрамони, "Насаф"нинг қанот ярим ҳимоячиси,туркманистонлик легионери Артур Геворкян билан боғланишга эришдик.Суҳбатимиз жуда қисқа бўлди:

    -Артур ассалому алайкум соғликлар ва кайфиятлар яхшими?

    -Ра ... Читать дальше »
    Категория: Интервью | Просмотров: 566 | Добавил: 11x11 | Дата: 11.03.2012 | Комментарии (0)




    «Олмалиқ» жамоаси янги мавсумга тайёргарлик босқичида сўнгги назорат учрашувини ўтказди.

    Мазкур баҳсда асосан "Олмалиқ” ёшлар жамоаси майдонга тушди. Шунингдек, таркибда жароҳатдан фориғ бўлган Александр Востриков ҳамда асосий таркиб аъзолари ҳисобланувчи Абдураззоқ Жўраев, Азамат Исроилов, Тимур Галимов ва Суҳроб Бердиевлар ҳам тўп суришди.

    Биринчи таймда мамлакат ёшлар терма жамоаси вакиллари иккита гол уришга эришишди. Биринчи голни "Олмалиқ” ҳужумчиси ҳисобланган Александр Лупашко киритган бўлса, орадан кўп ўтмай "Динамо” аъзоси Омад Тайлоқов ҳисобни 2:0га етказди.

    Иккинчи таймда Александр Востриков ҳисобни қисқартиришга эришди. Беш дақиқа ўтиб айнан Востриковнинг ўнг қанотдан уюштирган ҳужуми ҳисобни тенглашишига олиб келди. Жарима майдони сари оширилган тўпни қайтаришга уринган Бобур Йўлдошев ўз дарвозасини нишонга олди. Ўйин якунланишига оз вақт қолганида Дмитрий Хутов пенальтидан ҳисобни жамоаси тарафига ўзгартирди.


    "Олмалиқ” – Ўзбеки ... Читать дальше »
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 525 | Добавил: 11x11 | Дата: 11.03.2012 | Комментарии (0)



    Англиянинг "Манчестер Сити" клуби ҳужумчиси Марио Балотелли оммавий ахборот воситаларида ўзининг шахсий ҳаёти ҳақидаги маълумотларнинг пайдо бўлишидан норози бўлиб гапириб ўтди.

    "Газеталарда нималарни ёзишаётгани мени унчалик ташвишга солмайди. Журналистлар кўнглига келган нарсани ёзиб ташлашлари мумкин. Мен футболчиман ва мен учун энг муҳими - ўзимни майдонда кўрсатиш.

    Тез-тез учраб турадиган ҳолатлардан бири шундан иборатки, бирорта жойга борадиган бўлсам, мени дарҳол пайқаб қоладилар ва шартта суратга тушириб, газеталарга жўнатворадилар. Эртаси куни эса, "Мана, Марио ўша ерга борганди" деб ёзиб чиқадилар. Аслида бунинг ҳеч қандай ёмон томони йўқ. Мен рисоладагидек боламан ва одатий ҳаёт тарзи бўйича яшайман.

    "Нима учун фақат мен?" деган ёзув бўлса, мен ҳақимда ҳар доим ёмон гапларни ёзадиган одамларга аталган. Улар мени умуман билмасаларда, ёзишдан тўхтамайдилар. Мен ҳам шундай одамлардан шучаки: "нима учун фақат мен?" деб сўрадим холос", - дейди Балотел ... Читать дальше »
    Категория: Европа | Просмотров: 507 | Добавил: 11x11 | Дата: 11.03.2012 | Комментарии (0)


    Февралдаги «Ал-Масрий» ва «Ал-Аҳлий» жамоалари учрашувидан сўнг 74 инсон қурбон бўлган қонли тўқнашувлар юз бергач, тўхтатиб қўйилган Миср чемпионати муддатидан аввал тугатилди, - дея хабар беради Reuters.

    Кеча Миср футбол ассоциацияси раҳбарияти 29 мартдан 18 майга қадар клублар ўртасида ўртоқлик турнирлари ташкил этилиши, ундан тушган маблағлар эса тартибсизликлар чоғида қурбон бўлганларнинг оилаларига йўналтирилишини маълум қилди.
    Манба: www.sportbox.ru.
    Категория: Жаҳон футболи | Просмотров: 526 | Добавил: 11x11 | Дата: 11.03.2012 | Комментарии (0)

    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz