Суббота, 04.05.2024, 19:37
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Март 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2012 » Март » 1 » Александр Шадрин: "Японлар ўйиндан аввал ғалаба қозониб бўлган эдилар"
    19:46
    Александр Шадрин: "Японлар ўйиндан аввал ғалаба қозониб бўлган эдилар"



    Кеча миллий терма жамоамиз Японияни сафарда мағлуб этганидан хабарингиз бор. Ўйиндаги ягона голни Александр Шадрин 54-дақиқада японлар дарвозасига киритганди. Биз сайтимиз ўқувчилари учун ушбу ҳужумчидан қисқа интервью олдик.


    - Салом, Александр! "Чампионат.уз" сайтига кечаги қувончли лаҳзаларингизни изоҳлаб бера оласизми?
    - Салом, албатта!

    - Аввало, ўйин борасидаги фикрингизни билмоқчи эдим. Учрашувга қадар 70 фоиздан ортиқроқ ишқибоз терма жамоамизни ғалаба қозонишларига ишонмаган эдилар. Сиз эса баҳс тақдирини ҳал қилган ягона гол муаллифи бўлдингиз...
    - 70% борасида бирон нарса айта олмайман. Лекин жамоамизда ўзига бўлган ишонч юқори эди ва биз ғалаба йўлида катта меҳнат қилиш лозимлигини билган ҳолда майдонга тушдик. Япония устидан ғалаба қозониш осон эмас, лекин уддаласа бўладиган вазифа эди. Биз ўйиннинг охиригача курашдик ва ғалаба қозондик.

    - Инсон учун ўз номини тарихга ёзиб қолдириш жуда қийин. Агар Япония биз учун шу кунгача енгиб бўлмас рақиблигини инобатга олса, сизнинг голингиз ўзбек футболи тарихидан жой олди. Ниманинг эвазига Японияни мағлубиятга учратдик, ғалабага ташналик, мураббийнинг тактикаси ёки футболчилар?
    - Нима деб тушунтирсам экан, ўйиндан аввал японлар ғалабани деярли ўзлариники қилиб олган эдилар. Ўйинга ҳам шу руҳда тушдилар. Менимча, улар бизни осонлик билан мағлубиятга учратамиз деб ўйладилар. Ундан ташқари улар анчадан бери ўз майдонларида мағлубиятга учрамай келаётган эдилар. На ўртоқлик учрашувларида, на саралаш ўйинларида. Шунинг учун улар кечаги ўйиндан фақат ғалаба кутган эдилар. Бу ерда мураббийнинг тактикаси ўз сўзини айтди. Керакли нуқталарга, керакли футболчиларни қўя олган мураббийимизнинг ғалабага қўшган улуши ҳам катта бўлди. Ундан ташқари мураббийимиз бизни рухан ажойиб тайёрлаган эди.

    - Энди бизда ҳам тенг кучга эга иккита жамоа бор десак бўлаверади. Кейинги босқичдан эътиборан сафингиз яна тўлишади. Шундай экан, кучли рақобатга эга термажамоада ўзингизни кейинги ўрнингизни қандай кўраяпсиз?
    - Тўғри айтасиз. Бугунги кунга келиб терма жамоамизда рақобат кун сайин ошиб бораяпти. Мен шуни билдимки, терма жамоа эшиклари барча учун очиқ. Ўз навбатида мен ҳам ишончни оқлашга ҳаракат қиламан.


    Нодирхўжа Юлдашев суҳбатлашди
    манба : championat.uz
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 466 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 1
    1 тошпулат  
    0
    Японияни маглуб этган барча уйинчиларга кейинги уйинларда хам омад тилайман.Айрим уйинчиларни ёши утиб номига уйнашса,японияда уйнаган ёшлар жон жахдлари билан уйнадилар.Лекин биз бекордан бекорга 7 та уйинчи уйиндан четлатилди деб хафа буляпмиз.Шу таркиб билан хам ютса буларканку?

    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz