Среда, 01.05.2024, 12:39
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 2
Гостей: 2
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Март 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2012 » Март » 2 » Андрей ШЕВЧЕНКО: "Украинада ҳам яхши пул тўлашмоқда"
    20:31
    Андрей ШЕВЧЕНКО: "Украинада ҳам яхши пул тўлашмоқда"

     

    Украиналик футболчилар орасида хорижда муваффақиятли тўп суриш борасида Шевага етадигани йўқ. Италия ва Англияда кечган тўққиз йиллик фаолияти давомида Шевченко бир қатор нуфузли мукофотларни қўлга киритди. Улар орасида "Олтин тўп” ҳам бор. Яқинда "Спорт Экспресс” нашри  ходими Шевченко билан суҳбатлашишга муваффақ бўлди. Мусоҳаба давомида Шева "Милан” ўтган кунларини ҳам ёдга олиб ўтди.

    - Андрей келинг бироз ортга қайтамиз. "Милан”дан тушган таклифни қандай қабул қилгансиз?

    - Биринчи суҳбатимиз 1998 йилда бўлиб ўтганди. "Милан” бош директори билан Россия – Украина терма жамоалари иштирокидаги ўйиндан кейин гаплашдик. Орадан шунча йил ўтган бўлса ҳам ўша суҳбатни ҳеч унутмайман. Айнан мана шунда италияликлар мен билан жиддий қизиқишаётганини билдим. Унгача ҳаммаси миш-миш деб ўйлардим.

    - Ўшанда кучли чемпионатлардан бирида ўйнаш кетишга тайёрман деб ўйлармидингиз?

    - Ўзимга ишонардим. Лекин Лобановский бироз шошилмай туришимни айтди. Негаки, бу пайтда "Динамо” Чемпионлар лигасида муваффақиятли иштирок этаётганди. Икки клуб келишувига кўра мавсум тугагач, "Милан”га ўтишимиз мумкин эди.

    - Апенин ярим оролига кетишингизни билгач, Италия маданияти ва итальян тилини ўрганишга киришган бўлсангиз керак?

    - Бу Италияга биринчи келишим эмасди. Ёшлигимда "Динамо” билан турли мусобақалар баҳонасида Апенин яриморолига келиб турардик. Ўшанда Италия оилалари билан яшашга ҳам тўғри келиб қоларди.

    -  Демак, тил борасида муаммога дуч келмагансиз, тўғрими?

    - Унчалик эмас. Ўша вақтдаги сўз захирам нари борса бир дақиқага етар эди, холос. Аммо имкон қадар узоқроқ гаплашишим талаб қилинарди. Бунда менга "Милан"даги бир қатор йигитлар жуда катта ёрдам бердилар. Костакурта, Альбертини ва Мальдинилар ҳар доим мен билан бажонидил сўзлашардилар.

    Ўша вақтларда "Милан"да жуда яхши жамоа шаклланган эди. Жамоадошларим мени деярли уйда ёлғиз қолдирмас эдилар. Биз бирга овқатланардик, улар машғулотга олиб кетиш учун йўл-йўлакай менинг уйимга кириб ўтардилар.

    Шунга қарамасдан тил борасидаги тўсиқни бартараф этиш учун яна ярим йилча вақт керак бўлди.

    - Итальян тилини ўрганиш учун махсус репетиторларга мурожжат қилдингизми?

    - Ҳа, махсус ўқитувчи ҳафтада уч-тўрт марта уйимга келиб кетарди. Ҳар гал бир соатдан шуғулланардик. У менинг безим қолмаслигим учун шундай йўл тутарди. Лекин кетиш олдидан керакли сўзларни ўзлаштиришим учун махсус топшириқлар берарди. Бу нарса анча фойда берди.

    - Италиядаги биринчи кунларда қандай қийинчиликларга дуч келдингиз?

    - Маданиятларнинг бошқа-бошқа эканлиги мушкулотлар туғдирди. Ҳозир бизнинг одамлар бемалол турли мамлакатларга саёҳатга боришмоқда. Аммо ўша пайтда собиқ иттифоқнинг парчаланишига анча бўлган бўлишига қарамай, бизнинг одамлар унинг сарқити билан яшашар эди. Лекин оғир дамларни тезда енгиб ўтдим. Чунки, бунчага мен кўплаб давлатлар бўлганим боис мени бирор нарса билан ажаблантириш осон эмасди.

    - Сизнинг "Милан”га ўтишингиз Италия матбуотида  катта шов-шув бўлиб кетди. Ҳар бир нашр Шева ҳақида турли эртакларни туқирди. Болалингизда "Сан Сиро” стадионига келиб орадан маълум вақт ўтиб яна бу ерга қайтиш учун танга беркитиб қўйганмидингиз ростми?

    - Танга беркитганим ҳақидаги маълумотлар шунчаки уйдирма. Лекин болалигимда "Динамо”даги дўтсларим билан "Сан Сиро” стадионига келганимиз рост. Бу ерни томоша қилиб жуда завқланганмиз.

    - Ўшанда неча ёшда эдингиз?

    -  Адашмасам, ўн беш ёшли успирин эдим. Стадион чиндан ҳам мени ўзига ром этганди. Шунда беихтиёр қачондир шу ерда ўйнайман деган орзу пайдо бўлди. Тақдирни қарангки, ниятим холис экан бунга етишдим. Ростини айтсам, "Милан” мен билан қизиқаётганини айтишганида ғалати бўлиб кетганман.

    - Янги муҳитга мослашиш учун қанча вақт кетди?

    - Жамоадошларим билан тил топиши борасида муаммога дуч келмадим. Машғулотлар пайтида ёки сафарга чиққанимизда италиялик футболчилар билан гаплашишга ҳаракат қилардим.  Улар менинг ҳақиқий дўстларим эди. Лекин Италия менталитети ва маданиятига мослашиш учун бир йил камлик қилади.

    - Ўзингизни ҳақиқий италиялик деб ҳис этган дамлар бўлганми?

    - Буни яширмайман. "Милан”га келганимга уч-тўрт йил бўлгандан кейин ўзимни шу мамлакат фуқаросидек ҳис этганман. Бу мамлакатдан узоқда яшай олишни тасаввуримга сиғдира олмадим.

    - Қачон италияликлар каби ўйлашни ўргангансиз?

    - Аниқ санаси ёдимда йўқ.  Кунладан бир кун ўзимга-ўзим савол бердим. Қачонгача илальян тилини рус тилига таржима қилиб юраман. Вақтимни беҳуда ўтказишдан маъни йўқ. Бунақада итальян тилида бемалол гаплаша олмайман. 

    - Мактабда инглиз тили ўтармиди?

    - Ҳа. Ўшанда мен бу тилга қизиқмаганим учун уни ўрганмаган эканман. Ҳозир бундан афсусланяпман. Вақти ортга қайтариб бўлганида бу хатони такрорламасликка ҳаракат қилардим.

    - Икки олармидингиз?

    - Йўқ. Уч ва тўрт баҳога ўқиганман. Бизнинг инглиз тили ўқитувчимиз менинг футбол ўйнашимни билиб, дарсларини қолдирмаслигимни назорат қиларди. Лекин мен барибир бу фанни тўлиқ ўзлаштира олмадим. Ҳозир бу ўқтивучи онам билан дугона бўлиб қолган.

    - Охирги савол. Нега украиналик футболчилар хорижий чемпионатларда ўйнамай қўйишди?

    - Бу яшаш тарзи узгаргани билан боғлиқ бўлса керак. Ҳозир Украинада ҳам футболчилар яхши пул топишяпти. Айрим клублар Европа жамоаларидан ҳам яхшироқ ҳақ тўлашмоқда. Шунинг учун хорижга кетишга ҳожат қолмаяпти. Илгари бундай эмасди ва ҳамма хорижга интиларди.

    Аброр БЕК тайёрлади
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 602 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz