| Главная » 2012 » Март » 7 » «Арсенал» «Милан»ни йирик ҳисобда доғда қолдирди, аммо Чемпионлар лигасини тарк этди
06:48 «Арсенал» «Милан»ни йирик ҳисобда доғда қолдирди, аммо Чемпионлар лигасини тарк этди |
Чемпионлар лигасининг 1/8 финал жавоб учрашувлари доирасидаги "Арсенал" ҳамда "Милан" клублари ўртасидаги баҳс кеча тунда ниҳоясига етди.
Унда "тўпчилар"нинг йирик 3:0 ҳисобидаги ғалабалари билан якунланди. Лоран Косельни, Томаш Росицки ва Робин ван Персилар ўз ҳисобларига биттадан гол ёздириб қўйишди.
Эслатиб ўтамиз, бу жамоаларнинг биринчи учрашуви 4:0 ҳисобида тугаган ва "Милан"нинг қўли баланд келганди. Гарчи, кеча Арсен Венгер шогирдлари ғалаба қозонишган бўлса, икки ўйин натижасига кўра, мусобақани тарк этадиган бўлишди.
Чемпионлар лигаси, 1/8 финал. Жавоб ўйини "Арсенал" Англия – "Милан" Италия – 3:0 Голлар: 1:0 – Косьельни (7), 2:0 – Росицки (26), 3:0 – ван Перси (43, пенальти). АРСЕНАЛ: Шчесни (5.5), Санья (5.5), Косьельни (5.5), Вермален (5), Гиббс (5), А.Сонг (5.5), Окслейд-Чемберлен (6.5) (Шамах, 75), Росицки (6), Уолкотт (5.5) (Пак Чу Юн, 84), ван Перси (6), Жервиньо (5.5). МИЛАН: Аббьяти (5.5), Абате (4.5), Силва (4.5), Мексес (4.5), Эмануэлсон (4.5), Ночерино (3.5), ван Боммел (4.5), Месба (3.5) (Бонера, 90), Эль Шаарави (3.5) (Аквилани, 70), Робиньо (3.5), Иброҳимович (6.5). Огоҳлантиришлар: ван Боммел (5), Санья (13), Гиббс (15), А.Сонг (57), Иброҳимович (84), Ночерино (86). "Эмирейтс" стадиони
Манба: www.uff.uz
|
Категория: Ўзбек футболи |
Просмотров: 468 |
Добавил: 11x11
| Рейтинг: 0.0/0 |
| |