Пятница, 26.04.2024, 22:08
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Март 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2012 » Март » 11 » Артур Геворкян: Мухлислар олдида қарздормиз
    04:03
    Артур Геворкян: Мухлислар олдида қарздормиз



    Биз учун омадсиз бошланган ОЧЛнинг биринчи туридаги севимли жамоамизнинг аламли мағлубиятига ҳам секин-аста кўника бошладик.Хозир ҳамма мухлиснинг фикри ва мулоҳазаси шу ўйин ҳақида десак адашмасак керак.

    Тўғрида эсласак яна ярага туз сепгандек бўламиз, наҳотки 2-0 ҳисобида ютиб туриб...эҳҳ, нима ҳам қила олардик ишқилиб бу ёғи энди хайрли бўлсин-да. Энди бу А.Демьяненко айтганидек «тарихга айланди», тадбиркор инсон ҳаётда фақат олдинга қараб интилади, футболда эса яхши мураббий ортда қолган ўйиндан фақат тўғри хулоса чиқариб, олдинда турган ўйинга ўз шогирдларини тайёрлаб боради.


    Албатта ҳар бир мухлисни жамоамиздаги руҳият ва кайфият қизиқтириши бежиз эмас, биз шу ҳақда билиш учун "разведка” уюштирдик ва оқибатда жамоамизнинг ОФК кубоги финали қаҳрамони, "Насаф"нинг қанот ярим ҳимоячиси,туркманистонлик легионери Артур Геворкян билан боғланишга эришдик.Суҳбатимиз жуда қисқа бўлди:

    -Артур ассалому алайкум соғликлар ва кайфиятлар яхшими?

    -Раҳмат, машғулотларни бошлаб юбордик ҳамма эътиборимиз чемпионат 1-турида бўлиб ўтадиган ўйинга қаратилган.

    -Жамоа аъзоларининг мағлубиятдан кейин кайфияти қандай?

    -Биз қисқа танаффусдан кейин яна базамизда йиғилдик бу ўйинни тўлиқ таҳлил қилганимиз йуқ ҳамма эътиборимиз «Динамо» билан бўладиган ўйинга қаратилган, биз мағлубиятдан кейин мухлислар олдида жуда хижолатдамиз."Насаф”нинг ажойиб мухлислари бор. Биз улар олдида қарздормиз бу қарзимизни тезроқ қайтаришимиз керак.

    -Раҳмат Артур бу мағлубиятдан биз мухлислар фожеа ясамоқчи эмасмиз. Биз доимо ўз севимли жамоамизга ишонамиз ва қўллаб-қувватлайверамиз!

    -Мана шунақа далда берадиган мухлисларимиз кўплиги албатта биз футболчиларни жуда руҳлантиради ва ҳар-бир ғалабамиз-мухлисларимиз олдидаги топширган имтиҳонимиздир, мағлубиятимиз эса бизни жуда хижолат қилиб қўяди, ҳаттоки мухлисларни кўзига кўрингинг келмай қолади кишини. Яна такрор айтаман мухлислар олдида қарздормиз, ўйлайманки бу қарзимизни яқин кунларда қайтарамиз ва уларнинг бизга бўлган ишончини яна оқлаймиз.


    манба: voha.uz
    Категория: Интервью | Просмотров: 567 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz