Четверг, 02.05.2024, 22:34
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Март 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2012 » Март » 3 » Баҳромжон Давлатов: “Бунёдкор”нинг мақсади ҳамиша максимал
    21:18
    Баҳромжон Давлатов: “Бунёдкор”нинг мақсади ҳамиша максимал



    Бугун "Жар” стадионида бир қатор ўзига хос тадбирлар бўлиб ўтди.

    Мавсумолди йиғинлар доирасида жамоа сафига келиб қўшилган янги футболчилар оммавий ахборот воситалари ходимларига расман таништирилди. Анжуманда "Бунёдкор” футбол клуби Биринчи вице-президенти – Бош директори Баҳромжон Давлатов, янги футболчилар – Дэвид Карни, Ян Козак, Лутфулла Тўраев ва Антёр Филипосян иштирок этишди.

    Даставвал сўз "Бунёдкор” раҳбари Баҳромжон Дамлатовга берилди.

    - Аввало, барчангизни янги футбол мавсуми кириб келаётгани билан муборакбод этмоқчиман. Интизорлик билан кутилаётган қизиқарли учрашувлар бошланишига саноқли кунлар қолди. Жамоамизнинг мавсумолди тайёргарлиги ҳақида гапирадиган бўлсам, тўрт босқичдан иборат йиғин ташкил этдик. Илк йиғинимиз футболчилар ҳолатини тиклашга қаратилди ва у Тошкентда олиб борилди. Янги йилдан сўнг Дубайга йўл олдик ва у ерда нуфузли ҳисобланган "Dubai Matchworld Cup 2012” турнирида иштирок этдик. Ушбу халқаро турнирда фахрли учинчи ўринни эгалладик ва ундаги иштирокимиздан қониқдик. Кейин икки ҳафталик йиғинимиз Туркияда олиб борилди. Анталияда жамоа таркибига аниқлик киритиб олинди. Ва ниҳоят сўнгги тайёргарлигимиз 17-27 февраль кунлари яна Дубайда ўтди. Мавсумолди селекция ишлари якунлангани боис амирликлардаги сўнгги йиғинда асосан тактикага эътибор қаратилди, - деб гапириб ўтди "Бунёдкор” раҳбари.

    - Ўтган мавсумда легионер номини оқлаб, чемпионат тўпурарига айланган Милош Трифуновични жамоада олиб қолишни имкони бормиди?
    - Трифунович "Бунёдкор”нинг муваффақиятлари учун каттагина ҳисса қўшган футболчи. У жамоамизда ижара асосида ўйнаган эди. Ҳуқиқий жиҳатган Сербиянинг "Црвена Звезда” клубига тегишли бўлган ҳужумчини "Бунёдкор”да олиб қолиш учун ҳаракат қилдик. Ҳатто клубимиз ходимлари Сербияга боришиб, "Црвена Звезда” раҳбарияти билан музокара ҳам олиб боришди. Сербларнинг Трифуновичга қўйган янги нарҳи бизни бюджетимизга мос тушгани йўқ. Трифуновични яна "Бунёдкор”да кўрсак ёмон бўлмасди. Аммо ҳозирги ҳужумчиларимизга ишонч билдиряпмиз. Баҳодир Пардаев ва Камолиддин Мурзоев айни футбол ёшида. Улар бу йил очилишлари керак. Шунингдек, Анваржон Солиевни ҳали ҳисобдан чиқаришга эрта, деб ўйлайман. Ушбу ҳужумчиларимиз ҳозирги шароитда ўзларини кўрсатишларига ва қатор голлар уришларига ишонаман.

    - "Бунёдкор” илгари бразилиялик футболчиларга эътибор қаратар эди. Энди бўлса...
    - Чемпионатимизда жанубий америкалик футболчилар ҳам ўйнаб кетишди. Фақатгина Ривалдо ҳақиқий маҳорат эгаси эканлигини намойиш қилиб, маҳаллий ўйинчиларнинг савияси ошишига ёрдам берди. Лекин Денилсон ва Эдсон Рамосга ўхшаган футболчиларни ўзимиздан ҳам топса бўлади. Клуб ичида фаолият юритаётганлар яхши билишади, хорижлик ўйинчиларнинг ўзига яраша муаммолари чиқиб туради. Биз бош мураббийнинг талаби бўйича селекция ишларини олиб бордик. Яъни, бизни шароитга яқинроқ мамлакатдан бўлган ўйинчиларни кўздан кечирдик. Осиёлик легионер лимитини эса қитъамизнинг энг кучли термаларидан бўлган Австралия аъзоси билан тўлдирдик.

    - Янги футболчилар жамоага таклиф этишда асосан ўрта чизиққа эътибор қаратилган. Бунинг сабаби нимада?
    - Ҳа, марказимиз анча кучайди. Бироқ ҳужумчиларимиздан умидимиз катта. Ўтган мавсумнинг иккинчи қисмини Жиззахнинг "Сўғдиёна” клубида ўтказиб, бир давранинг ўзида 11та гол урган Баҳодир Пардаев ва йиғинлар мобайнида ўзини кўрсатаётган Камолиддин Мурзоев бу йил ишончни оқлашлари керак. Футболда шундай гап бор: Менга ўрта чизиғингни кўрсат, шундан сўнг жамоанга баҳо бераман.

    - Клубнинг ўз олдига қўйган вазифалари нималардан иборат?
    - "Бунёдкор”нинг раҳбари биргина мен эмасман. Устимизда бош ҳомийимиз бор. Улар ҳам "Бунёдкор” учун максимал вазифаларни белгилаб беришган. Чемпионатда ғолиб чиқиш ва кубокни ўзимизга қайтаришимиз керак. Шунингдек, Чемпионлар лигаси турнирида ўтган йили 1/8 финалга етиб келган бўлсак, бу йил камида 1/4 финалда ўйнашимиз керак. "Бунёдкор”да ким ишлаши ва қайси футболчилар ҳаракат қилмасин, клубнинг мақсадлари доимо максимал бўлади.

    - Бугунги тақдимот маросимида Эмиль Кенжисариевнинг иштирок этмаётгани нима билан боғлиқ?
    - Бир конфедерациядан бошқасига йўл олган футболчининг халқаро сертификат қоғози бўлади. Буни футболчининг эски клуби федерациялар орқали янги клубга тақдим этиши керак. Бироқ Қозоғистон клуби ҳали Кенжисариевнинг халқаро сертификат қоғозини юборгани йўқ. Шунинг учун ҳам Эмилни расман таништириш ноқулай бўлди. Лекин шуни аниқ айтаманки, Кенжисариевнинг "Бунёдкор” билан шартномаси мавжуд.

    - Янги футболчилар озод агент сифатида жамоа билан шартнома имзолашдими ёки улар трансфер асосида сотиб олиндими?
    - Ян Козак, Лутфулла Тўраев ва Артём Филипосян каби футболчиларнинг аввалги клублари билан тузган шартномалари якунланган эди. Шунинг учун ҳам бу футболчилар бизга озод агент сифатида келишди. Дэвид Карнининг эса Испаниянинг "Алькоркон” клуби билан шартномаси бор эди. Бироқ Дэвид "Бунёдкор”га ўтишни ўзи истагани учун унинг шартномаси бекор қилинди. Бунинг учун испанияликларга 60 минг АҚШ доллари миқдорида товон пули тўладик.

    - Чилонзор худудида барпо этилаётган "Бунёдкор”нинг янги стадиони лойиҳасига ўзгартириш киритилибди. Аренанинг том қисми ёпиқ бўладими?
    - Ҳа, стадионнинг аввалги ва ҳозирги лойиҳасида ўзгаришлар бўлган. Ҳозирги кунда ўзимизни мутахассислар чизган лойиҳалар асосида ишчилар ишлашяпти. Том қисми эса албатта ёпиқ бўлади. Бу борада Австриядан ташриф буюрган мутахассислар иш олиб боришмоқда.
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 463 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz