Лондон "Челси” клуби
раъбарияти бош мураббий Андре Виллаш Баошни истеъфога чиқарди. "Аристократлар” "Вест Бромвич”га ютқазиб қўйгач,
тоқати тоқ бўлган
лондонликлар раҳбарияти португалиялик
мутахассисга чиқиш эшиги кўрсатди.
Мавсум сўнгигача «Челси» бош
мураббийи вазифасини Роберто Ди Маттео бажариб туради.
Шартнома бекор қилингани учун Виллаш-Боашга 13 миллион фунт-стерлинг
миқдорида компенсация тўланади.
|