Понедельник, 17.12.2018, 15:00
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
«  Март 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2012 » Март » 14 » Болалик йиллар, биринчи ойлик ва бошқалар
    07:12
    Болалик йиллар, биринчи ойлик ва бошқалар


    Футбол мухлислари орасида шундай гаплар юради: юлдуз футболчилар бошқа давлатга фақат пул учун келишади. Ҳамма уларни бой деб фараз қилади. ОАВда ҳам тинмай уларнинг миллионлари хусусида ёзишади. Аслида ҳам шундаймикан? Бу ютуқларга эришиш учун ўша ўйинчилар қандай қийинчиликларни бошдан кечиришгани билан ҳеч кимнинг иши йўқдек, гўё. Яқинда "Советский спорт футбол” нашри ходимлари Москванинг "Динамо” клуби таркибида тўп сураётган уч нафар таниқли легионерлар билан пуллар ҳақида суҳбатлашишди. Мақола давомида футболчилар қуйидаги саволларга жавоб қайтаришди.

    Легионерлар учун саволлар:

    1. Сиз қандай оилада туғилгансиз?

    2. Болаликда қандай совға олишни орзу қилардингиз ва уни қачон олгансиз?

    3. Бой бўлиш учун футболни танлади. Ушбу таъриф сиз учунми?

    4. Биринчи маош. Қачон ва қанча?

    5. Неча ёшингизда миллионерга айлангансиз?

    6. Асосий таркиб ўйинчиси бўлмаган ва ёш футболчи шахсий машинада юрибди. Бунга муносабатингиз қандай?

    7. Қайси бири афзал. 1000 евро ойлик ва 100 минг мукофот пулими ёки бунинг аксими?

    8. Ҳаётингиздаги энг аҳмоқона сарфлаган пулингиз?

    9. Энг яхши тиккан пулингиз?

    10. Ялқов футболчилар шифокорлар ва ўқитувчилардан кўра, кўпроқ пул топишади, деган гапларга муносабатингиз қандай?

    Кевин КУРАНЬИ (ҳужумчи)

    1. Бразилияда ўтган болалик чоғларим бунча қийналмаганман. Отам меҳмонхоналарининг бирида менежер бўлиб ишларди. Жуда бой бўлмаса ҳам ҳар ҳолда ўртача яшардик. Лекин негадир ширинликлар борасида муаммога дуч келардим. Гоҳида школад сотиб олиш учун дадамнинг чекидан фойдланардим. Бразилияда шундай қилиш мумкин. Кунлардан бир куни отам бу ҳақида билиб қолиб роса савалаган.

    9 ёшимда отам ва онам ажрашишгач, мен ойим билан Панамада яшай бошладим.

    Аммо у ерда кўп қийналганман. Айрим ҳолларда туфли сотиб олиш учун ҳам пул топа олмасдим. Мактабда кўп нарсадан воз кечишимга тўғри келган. Шунинг учун пулни эҳтиёт қилиб сарфлашни ўрганганман.

    2. Футбол тўпи. Отам менга уни совға қилганида саккиз ёшда эдим. Бу тўп пластикдан бўлса-да, мен бахтиёр эдим. Дўстларим билан кўп футбол ўйнардик ва тўпларимиз тезда ёрилиб қоларди. Бир куни меники ҳам тешилиб қолди.

    3. Германияга келганимда дадамнинг энг яқин дўстларидан бири мени "Штутгарт”нинг ёшлар жамоасига синов учун олиб келди. Бир ҳафта давомида ўйинимни кўзатишди ва мени қабул қилишди. Ростини айтсам, ўша кишисиз мен ҳеч нарсага эриша олмасдим. Менга имконият беришди ва мен ундан унумли фойдаландим.

    4. "Штутгарт” ёшлар жамоасида ўйнагимда биринчи маошимни олганман. У 1000 дойчмарка эди.  Дарҳол ота-онамни яхши ресторанда меҳмон қилдим. Бразилиялик футболчиларда бир одат бор. Ўзингга пул сарфлашдан олдин уй сотиб олгин. Худога шукр ота-онам учун квартира олиб бердим.

    5. 21 ёшимда дастлабки миллонларга эга бўлганман. Ўшанда "Штутгарт” аъзоси эдим.

    6. Германиялик футболчиларда минталитет бошқача. Улар пул сарфлаш борасида шошилишмайди. Фойдали нарсаларга пул тикишади. Масалан, кватира харид қилишади. Бир сўз билан айтганда харажат қилишда жуда эҳтиёткор. Эртага нима бўлишини билмайсан. Оғир жароҳат олсанг фаолиятга нуқта қўйишинг мумкин. Менинг ота-онам пулларимни қаттиқ назорат қилишади.

    Гоҳида "Динамо”нинг ёш футболчиларига шундай маслаҳат бераман: аввал футболда бирор нарсага эриш, асосий ўйинчига айланиб олгин, кейин хоҳлаганингни қил. Билмадим улар бунга амал қилишадими, йўқми?

    7. Менга фарқи йўқ. Биринчи навбатда ўз ишингга профессионал тарзда ёндошиш керак. Пуллар ҳақида эмас, жамоанинг ютуқлари хусусида ўйлаш керак. Кўп пул топиш учун шунча меҳнат қилиш лозим. Жамоа билан Европанинг нуфузли мусобақасида иштирок этса пуллар ўз-ўзидан келаверади.

    8.  Бир марта яшил рангдаги пайпоқ сотиб олгандим. Кийиб кўрсам менга умуман мос тушмади. Бир марта дўстларимнинг таклифига биноан акцияга пул тикдим. Аммо инқироз учрадим. Бахтимга у қадар кўп пул йўқотмадим. Шунинг учун узоқ вақт хафа бўлиб юрганим йўқ.

    9. Штутгартдаги уйимни. Ҳозир уни ижарага берганман.

    10. Дарҳақиқат футболчилар катта пул топаётганини инкор этиб бўлмайди. Шоу-бизнесда ҳам яхшигина даромад қилиш мумкин. Лекин негадир ҳеч ким уларнинг миллионлари ҳақида гапирмайди. Улар бунга ҳақлими ўзи? Ҳар ким ўз иқтидорига яраша ҳақ олади. Менимча, шифокорларга ҳам биз каби яхши маош тўлашларига қарши эмасмиз. Лекин вазиятнинг ўзгартириш бизнинг қўлимизда эмас.

     

    Кристиан НОБОА, (ярим ҳимоячи)

    1. Отам денгиз флоти адмирали бўлиб ишларди. Аниқроғи, чегарачи эди. Бир кетганда ярим йил океанда юрарди. У мени 3 ойга тўлганимда биринчи марта кўрган экан. Отамнинг иши туфайли доим турли шаҳарларга кўчиб юрардик. Лекин унинг топиши яхши бўлгани боис деярли оч қолмасдик. Аммо бутсага пул топилмасди. Мен эса футбол ўйнашни жуда истардим.

    2. Футбол тўпи. Менинг ҳаётим уч босқичдан иборат эди: мактаб, футбол ва туш. "Миллионлар ўйини”сиз ҳаётимни тасаввур эта олмасдим. 8 ёшимда дадам менга тўп совға қилаганди. У ҳақиқий чармли коктоп эди. Акам иккимиз уни 3-4 ой тепиб юрдик. Бир куни у машинанинг тагига кириб кетди.

    3. Дадам "Эмелек” жамоаси мураббийига шундай деганди: мана менинг ўғлим, биз узоқдан келдик. Агар унинг ўйини сизларга маъқул келса уни олиб қолинглар, келишдикми? Мени синов учун олиб қолишди ва кейинчалик жамоага қабул қилишди. Лекин ҳеч қандай пул ҳақида сўз борган эмас.

    4. Беш минг рубль ишлаганман. Минг рублга бутса сотиб олдим қолганини ота-онамга берганман. Ўшанда 16 ёшда эдим.

    5. 22 ёшимда "Рубин” сафида ўйнардим. Лекин ҳозир миллионерлар қаторида бўлсам ҳам ҳеч нарса ўзгаргани йўқ.

    6. Бу фақат Россияда бўлиши мумкин, холос. Мен ёш футболчиларга Эквадорда тўп сурган кезларим мукофот учун 500 доллар олганман десам улар устимдан кулишади. Менимча, ёш футболчиларга катта моаш тўлаш уларнинг келажагига раҳна солади. Мен бунга қаршиман.

    7. Ойлик ва мукофот пулининг бир хилда бўлиши иштиёқни кучайтириши турган гап. Аммо мен ҳақида умуман ўйлайман.

    8. Плейстейшнда ўйнаш менга ёқиб қолди. Кейин пул тика бошладим. Орадан бироз муддат ўтгач, ўзимга-ўзм савол бердим. Бунда менга нима фойда?

    9. Эквадор ва Қозондаги квартирам. Ўзингнинг шахсий уйингга нима етсин. Ўйлайманки, қачондир турмуш ўртоғим Ольга билан Эквадорга кетамиз.

    10. Футбол бу оғир меҳнат. Масалан, бу йилги мавсум мен учун жуда узоқ давом этди. Чемпионат баҳслари, Европа лигаси ўйинлари, Эквадор терма жамоасидаги учрашувлар. Бу ёқдан, бу ёққа учасан. Уч ой ичида оила аъзоларим билан атиги 10-15 кун бирга бўлдим, холос. Футбол бу қора меҳнат.

     

    Андрей ВОРОНИН, (ҳужумчи)

    1. Мен туғилган пайтларда ҳамма бир хил шароитда яшарди. Аниқроғи, бой ҳам қамбағал ҳам йўқ эди. Оддесадаги коммунал квартирада истиқомат қилганмиз. Бу ерда биздан ташқари, беш-олтита оила ҳам бор эди. Отам заводда ишларди. Онам ҳам ишлашга мажбур эди.

    2. Футбол тўпи.  "Черноморец” мактабида ҳар 50 кишида 2-3 тадан тўп бор эди. Дадам менга ҳақиқий чарм тўпини совға қилганида 8 ёки 9 ёшли болакай эдим. Ўшанда бунинг учун у 25 рубль сарфлаганди. Бу сумма ўша пайт учун яхшигина эди. Дадам тўпни сотиб олиш учун Москва ёки Санкт-Петербургга боришига бир баҳя қолган экан. Мен ўша тўп билан ухлардим.

    Орадан бир неча кун ўтиб, дадам Киевнинг "Динамо” жамоаси ўйинчиларининг дастхати туширилган тўп олиб келди. Бу менинг ўшалмас орзуим эди. Кейинроқ билсам, бу дастхатлар сохта экан. Отам менинг хурсанд бўлишим учун ўзи имзо чеккан экан. Мен эса бунга ишонгандим. Катта бўлганимда отам буни тан олди. Лекин мен бу тўп билан деярли ўйнамадим. У менинг хонамда турарди.

    3. Йўқ. "Черноморец” футбол мактабига танлов бўлаётганида дадам мен у ерга олиб борди. Ўшанда олти ёшда эдим. Аслида мендан бир ёш катта бўлган болаларни мактабга қабул қилишаётган экан. Мен ўзимни кўрсата олдим. Аммо негадир дадам хавотирлана бошлади. Ёшимни билиб қолса мактабга қабул қилинмаслигим мумкин эди. Аммо мураббий билан гаплашгач, барчасини тўғриладик. Мен жамоанинг энг ёш ўйинчиси эдим.

    4. "Боруссия” Мюнхенгладбах сафида ўйнаб юрган чоғимда 500 дойчмарка олганман. Икки-уч кун ичида барчасини сарфлаб юбордим. Аниқроғи, ҳамма пулим Одесса билан гаплашиш учун кетди. Ўшанда 16 ёшда эдим. Шундан кейин пул тўплай бошладим. Таътилга келганимда ёнимда икки мингга яқин пулим бор эди. Ўзимни бахтли ҳис этганман ўшанда.

    5. 25-26 ёшимда бир миллион пул йиққанман. Унгача топганимни уй қуриш ва машина сотиб олиш учун сарфлардим.

    6. Бироз ғалати. Масалан, Англияда бунинг иложи йўқ. У ерда ёшларга бунақа ваҳимали ҳақ тўлашмайди. Умуман олганда, бу ҳолатга биргина футболчининг ўзини айблаш ноўрин. Ҳозир тизим шунақа ёш футболчиларга катта пуллар ваъда қилинмоқда. Бу пулларни ишлатиш керак-ку, тўғрими?

    7. Германияда биринчи вариантга ўхшаш ҳолатда шартнома тўзилади. Россияда эса аксинча. Россияда ҳаммаси тескари. Шунинг учун ёш футболчилар муаммога дуч келишади. Менимча, клуб раҳбарлари бу борада жиддий бош қотиришлари керак бўлади. Россияда тўрт йилга битим имзоласанг, ўйнамасдан ҳам катта пул топишинг мумкин. 

    8. 18 ёшимда машина сотиб олганман. Ўшанда "тойчоқ”ни кредитга олгандим. Олти ой ўтиб, автоҳалокатга учрадим. Кеийин машинани қарзга олганимга афсусландим.

    9. Одессадаги квартира. Ҳозир янги бизнесга қўл урдим. Болалар кўнгил очар комплексини ярадим.

    10. Бу ҳақида эшитишни ҳам истамайман. Футбол бу меҳнат. Журналистика ҳам –меҳнат. 20 даража совуқ бўлишига қарамай ёқилги шаҳобчасида ишлаётган болакай ҳам меҳнат қиляпти. Ким нимани эккан бўлса, ўшани уради. Бунақа фикрда юрганларни умуман тушунмайман. Худди биз бола бўлмагандек гапиришади. Спортчининг ҳаёти хавф-хатарда бўлади. Шахсан ўзим бир неча марта операция столига ётишга мажбур бўлдим.

    Умуман олганда, бировларнинг пулини санаш яхшилик аломати эмас.

    Гоҳида профессор ва фан докторлари бозорга чиқиб савдо қилишади. Негаки, уларга пул етмайди. Бунга ким айбдор? Футболчиларми? Нега бу ҳақида мен ўйлашим лозим?  Бу масалани ҳукумат раҳбарлари кўриб чиқишлари керак эмасми?

    Аброр Деҳқонов тайёрлади

    Категория: Майдондан ташқарида | Просмотров: 577 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2018Бесплатный конструктор сайтов - uCoz